Предизинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 35 мг триметазидин дигидрохлориди; ёрдамчи моддалар: ядроси: микрокристалл целлюлоза, олдиндан желатинланган крахмал, гипромеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; қобиғи: Опадрай ИИ Пушти 85Г24057 (поливинил спирти – қисман гидролизланган, талк, титан диоксиди, макрогол/ПEГ 3350, лецитин (соя) 0,26250 мг, темир (ИИ) оксиди, темир (ИИИ) оксиди, темир (ИИ, ИИИ) оксиди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

триметазидин (триметазидине)

Препаратнинг савдо номи:

Предизин

Фармакалогик гуруҳи:

юрак касалликларини даволаш учун бошқа дори воситалар.

Дори шакли:

таъсири узайтирилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, ёзувсиз, пушти плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Диаметри: тахминан 8 мм.

юрак касалликларини даволаш учун бошқа дори воситалар.

Сўрилиши Триметазидин ичга қабул қилингандан сўнг тез сўрилади ва тахминан 5 соатдан кейин қон плазмасида максимал концентрациясига эришади. 24 соатдан кейин қон плазмасидаги концентрацияси 11 соатдан сўнг аниқланадиган 75% концентрациядан юқори даражада қолади. Мувозанат ҳолатига 60 соатдан сўнг эришилади. Овқат қабул қилиш қилиш препаратнинг фармакокинетик хусусиятларига таъсир кўрсатмайди. Тақсимланиши Тақсимланиш ҳажми 4.8 (л/кг-1) ни ташкил қилади, бу тўқимадаги яхши диффузиясидан далолат беради (оқсиллар билан боғланиш даражаси анчагина паст, ин витро шароитда тахминан 16%). Чиқарилиши Триметазидин организмдан асосан буйраклар орқали деярли ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 7 соатни, 65 ёшдан катта ёшдаги пациентларда – тахминан 12 соатни ташкил қилади. Алоҳида пациентлар гуруҳидаги фармакокинетикаси Триметазидиннинг буйрак клиренси креатиннинг клиренси билан бевосита боғлиқ, жигар клиренси ёшга қараб пасаяди. Кекса ёшдаги пациентларда кунига икки марта 2 таблетка суткалик дозада кунига, плазмадаги экспозициясини ошиши ҳеч қандай яққол самарага олиб келмайди.

Триметазидин катталарда хуружлари номувофиқ назорат қилинадиган стабил стенокардияга эга беморларни профилактика қилиш ва симптоматик даволаш мақсадида қўшимча даволаш сифатида ёки антиангинал даволашни биринчи қатор препаратларини ўзлаштираолмаслик ҳолатларида қўлланилиш учун тавсия қилинган.

Ичга 35 мг бир таблеткадан кунига икки марта эрталаб ва кечқурун овқатланиш вақтида буюрилади.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш. Марказий нерв тизими томонидан: препаратни қўлланилиши билан боғлиқ қайтувчан паркинсонизм тўғрисида, шунингдек Паркинсон касаллиги ёки Леви таначалари билан деменцияси бўлган пациентлар аҳволи ёмонлашиши тўғрисида айрим хабарлар мавжуд (тез-тезлиги аниқланмаган). Триметазидиннинг кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари қуйидаги жадвалда аъзолар тизими ва пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича таснифланган (айрим ҳолатлар ҳисобга олинмаган). Тез-тезлиги қуйидаги градацияга эга: жуда тез-тез (> 1/10), тез-тез    (> 1/100 ва < 1/10), tez-tez emas (>1/1000 ва < 1/100), kam hollarda (> 1/10000 ва < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар.

– препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик; – ҳомиладорлик; – лактация даври; – 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган); – Паркинсон касаллиги, паркинсонизм симптомлари, тремор, безовта оёқлар синдроми ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатланиш бузилишлари; – оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) да қўллаш мумкин эмас.

Триметазидиннинг клиник тадқиқотлари, шу жумладан, кекса ёшдаги пациентларда бошқа дори воситалари билан бирон-бир ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Триметазидин паркинсонизм симптомларини (тремор, акинезия, мушаклар ригидлиги) қўзғатиши ёки оғирлаштириши мумкин, улар айниқса кекса ёшдаги пациентларда мунтазам равишда текшириб турилиши керак. Шубҳали ҳолатларда пациентларни тегишли текширувлардан ўтказиш учун невропатологга юбориш керак. Паркинсонизм симптомлари, безовта оёқлар синдроми, тремор, юришни бузилиши каби ҳаракатланиш бузилишларининг пайдо бўлиши триметазидин қўлланилишининг бутунлай бекор қилинишига олиб келиши керак. Бундай симптомлар кам ҳолатларда пайдо бўлади ва одатда даволаш тўхтатилгандан сўнг йўқолади. Кўпчилик пациентларда ҳаракатланиш триметазидин қўлланилиши бекор қилингандан сўнг 4 ой давомида тикланади. Агар паркинсонизм симптомлари препаратни қўлланилиши бекор қилингандан сўнг 4 ойдан кўпроқ муддат сақланиб қолса, невропатолог билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Айниқса, антигипертензив даволанаётган пациентларда юришни бузилишлари ёки артериал гипотензия билан боғлиқ йиқилиб тушишлар юз бериши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Плазмада экспозиция ошиши тахмин қилинаётган пациентларда триметазидинни буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак: – ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар (“Қўллаш усули ва дозалари” ҳамда “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг); – 75 ёшдан ошган пациентлар (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, клиник тажриба мавжуд эмаслиги туфайли, препаратнинг қўлланилиши тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик Ҳомиладорлик даврида препаратнинг қўллашнинг хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас, шунинг учун ҳомиладорлик даврида триметазидинни қўллашдан воз кечиш керак. Эмизиш даври Триметазидин кўкрак сутига ўтиши маълум. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлган ҳолларда эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда, намлик таъсиридан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Препаратнинг дозани ошириб юборилиши тўғрисидаги маълумотлар чекланган. Даволаш симптоматик бўлиши керак.

Рецепт бўйича

3 йил.