гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар.
Дори шакли:
вагинал суппозиторийлар.
цилиндроконус шаклли, жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли суппозиторийлар.
Кесими юзасида ғоваклар ва коваклар, ва воронкасимон чуқурчалар бўлишига рухсат этилади.
гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар.
Аралаш инфекциялар, носпецифик инфекциялар томонидан чақирилган вагинит; замбуруғли инфекциялар (Cандида Албиcанс), шу жумладан антибиотик ёки стероид препаратлардан кейинги терапия;трихомонадали колпит (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Интравагинал.
Суппозиторийни унинг контури бўйлаб плёнкани олдиндан кесиб ўрамдан чиқарилади.
Повидон-Ёдин суппозиторий уйқудан олдин ётган ҳолатда, иложи борича чуқур қилиб, кунига 1 марта қин ичига киритилади.
Тавсия этиладиган даволаш давомийлиги 14 кунни ташкил этади.
Зарур ҳолатларда курс уч ҳафтагача узайтирилиши мумкин.
Суппозиторийдан фойдаланишни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас, даволаниш ҳайз кўриш фазасига боғлиқ бўлмаган ҳолда давом эттирилиши мумкин.
Тампондан фойдаланилмасин.
Маҳаллий реакциялар: таъсирланиш, гиперемия, ачишиш ва қичишиш ҳисси, айниқса даволашни бошида; тери тошмаси.
Тизимли реакциялар: аллергик реакциялар: қичишиш, қизариш, пўрсилдоқлар, ёйилган ўткир тери реакциялари, анафилактик реакциялар; мойил шахсларда узоқ муддат қўлланганида – ёд билан индукцияланган гипертиреозни чақириши мумкин.
Повидон-Ёдин суппозиторийлари спермицид самарага эга, шунинг учун ҳомиладорликни режалаштирилганда қўллаш тавсия этилмайди.
ёдга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;гипертиреоз ва қалқонсимон безининг фаолиятини бошқа яққол бузилишлари;қалқонсимон безининг аденомаси;герпетик шаклдаги Дюринг дерматити;гипотиреозни радиоактив ёд билан даволашдан олдин ва ундан кейинги ҳолатларда (бутунлай соғайиб кетгунча) қўллаш;қалқонсимон без фаолиятини бузилиши (тугунчали коллоид бўқоқ, эндемик бўқоқ, Хашимато тиреоидити, гипертиреоз); қалқонсимон без аденомасиҳомиладорликнинг И уч ойлиги;16 ёшгача бўлган болалар.
Препаратни водород пероксиди, фермент препаратлари, жароҳатларга ишлов бериш учун қўлланиладиган кумуш ва тауролидин сақловчи, шунингдек антисептик ва дезинфекцияловчи препаратлар билан бирга қўллаш ўзаро самараларни пасайишига олиб келади.
Препарат симоб сақловчи дезинфекцияловчи дори воситалари, оксидловчилар, ишқорий тузлар ва нордон реакцияли моддалар билан номутаносиб.
Литий прпаратлари қабул қилаётган беморларда Повидон-Ёдин суппозиторийларини мунтазам равишда қўллашдан сақланиш лозим.
Литий карбонатини ёд сақловчи препаратлар билан биргаликда қўллаш оғир гипотиреозни чақириши мумкин.
Ёд сақловчи препаратлар каби литий ҳам қалқонсимон без касаллиги бўлган ёки уни ўтказган шахсларда Т3 ва Т4 даражасига кучлироқ таъсир қилади.
Литий билан даволанаётган пациентларда Повидон-Ёдиндан эҳтиёткорлик билан ва қисқа курсларда фойдаланиш лозим.
Eҳтиёткорлик билан: сурункали буйрак етишмовчилиги.
Препаратни қўллаш қалқонсимон безининг ёдни ютиш хусусиятини пасайтириши мумкин, бу айрим текширишлар ва муолажаларнинг (қалқонсимон безининг сцинтиграфияси, оқсилга боғланган ёдни аниқлаш, радиофаол ёдни қўллаш билан диагностик муолажалар) натижаларига таъсир қилиши ёки қалқонсимон безининг касалликларини ёд препаратлари билан даволашга ҳалақит бериши мумкин.
Препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин камида 1-4 ҳафталик интервалга амал қилиш керак.
Препаратнинг оксидловчи таъсири турли диагностик синамаларнинг сохта-мусбат натижаларига олиб келиши мумкин (масалан, аҳлат ва сийдикда толуидин ва гваякли қатронлар билан гемоглобин ва глюкозани аниқлаш).
Қон борлигида бактерицид таъсир камаяди.
Жинсий шерикка инфекцияни юқиш ҳолларида ва инфекцияни юқиш қайта имкониятини истисно қилиш учун иккала шерикни даволаш мажбурийдир.
Юқори сезувчанликнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида, препаратни қўллашни бекор қилиш керак.
Препарат табель ёки бошқа материаллардан илиқ совунли сув билан енгил йўқотилади.
Қийин йўқотиладиган доғларга аммиак ёки тиосулфат натрий эритмаси билан ишлов бериш керак.
Даволаниш вақтида гигиеник прокладка қўллаш тавсия этилади.
Трихомонадали колпитни даволашда нитроимидазол ҳосилалари (метронидазол, тинидазол, орнидазол, секнидазол ва бошқалар) тизимли қўлланилиши фонида Повидон-Ёдин маҳаллий даволаш восита сифатида ишлатилиши мумкин.
Жигар ва буйрак фаолияти бузилиши бўлган шахсларда қўлланилиши: Жигар ва буйрак фаолияти бузилиши бўлган шахсларда мунтазам қўлланилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиниши лозим.
Педиатрияда ишлатилиши: препаратни 16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Ёд сақловчи препаратлардан давомли (> 1ҳафта) фойдаланиш хомиладорликнинг биринчи уч ойлигидан сўнг одам хомиласи учун исботланган хавф мавжуд.
Повидон-Ёдин йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва қалқонсимон безда ўзгариш ҳамда хомилада ва чақалоқда бўқоқ чақириш мумкин.
Ёд кўкрак сути билан ажралади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида агар мутлақ зарурат бўлмаса, Повидон-Ёдинни ишлатиш тавсия этилмайди.
Кейинчалик янги туғилган чақалоқларда қалқонсимон без фаолиятини текшириш тавсия этилади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Повидон-Ёдиннинг катта миқдорини (7 г/кг) беҳосдан ютиб юборилганда қуйидаги белгилар кузатилади: эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва ич кетиши, полидипсия, спастик колит, гипертония, тахикардия, цианоз, бош оғриғи, бош айланиши, делирий, коллапс ва бош айланиши.
Даволаш: крахмалнинг сувдаги ёки сутдаги эритмасини ичга қабул қилиш.
Меъдани 5% ли натрий тиосулфат эритмаси билан ювиш.
Мумкин бўлган гипертиреозни истисно қилиш учун қалқонсимон без фаолиятининг синчков клиник мониторингини ўтказиш зарур