Полприлрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди Таъсир этувчи модда: рамиприл 2,5 мг, 5 мг ёки 10 мг Ёрдамчи моддалар: қайта желатинланган маккажўхори крахмали, капсула корпусининг таркиби: желатин, тозаланган сув, темир (ИИ, ИИИ) оксиди, титан диоксиди (Е 171). капсула қопқоғининг таркиби: желатин, тозаланган сув, индигокармин ФД&C Блуэ (Э 132), титан диоксиди (Е 171), темир (ИИИ) оксиди (Е 172), темир (ИИ, ИИИ) оксиди (Е 172) (10 мг доза учун).

Препаратнинг савдо номи:

Полприл

Фармакалогик гуруҳи:

Ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи дори препаратлари; ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари.

Дори шакли:

капсулалар

2,5 мг: Капсула қопқоғи: оч яшил рангли, Р’ белгили Капсула корпуси: оч-кулранг рангли 2,5’ белгили. Капсулалар оқ ёки деярли оқ кукун сақлайди. 5 мг: Капсула қопқоғи: яшил рангли, Р’ белгили Капсула корпуси: оч-кулранг рангли 5’ белгили. Капсулалар оқ ёки деярли оқ кукун сақлайди. 10 мг: Капсула қопқоғи: тўқ яшил рангли, Р’ белгили Капсула корпуси: оч-кулранг рангли 10’ белгили. Капсулалар оқ ёки деярли оқ кукун сақлайди.

Ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи дори препаратлари; ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари.

Рамиприл ичга қабул қилингандан кейин меъда–ичак йўлларидан тез сўрилади. Рамиприлнинг плазмадаги максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади. Фаол метаболити – рамиприлатнинг максимал концентрациясига 2-4 соат давомида эришилади. Бир хил суткалик дозада қўлланган холда рамиприлатнинг плазмадаги доимий концентрацияси 4 кун давомида аниқланади. Рамиприл деярли тўлиқ биотрансформацияга учрайди. Биологик фаол метаболити – рамиприлатдан ташқари бошқа нофаол метаболитлар аниқланган. Рамиприл ичга юборилгандан кейин таъсир этувчи модда ва унинг метаболитларининг тахминан 60% ва сийдикда ва 40% дан камроғи аҳлатда аниқланган.

Полприл дори препаратини қуйидагилар учун қўллаш мумкин: юқори артериал босимни (артериал гипертензияни) даволаш учун;миокард инфаркти ёки бош мия импульси ривожланиш хавфини пасайтириш;буйрак томонидан бузилишлар хавфини камайтириш ёки ривожланишини кечиктириш (пациент қандли диабет билан касалланганлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда);қисқарувчанлик фаолияти пасайганда ва организмни етарлича қон миқдори билан таъминлаб беролмаганда, (юрак–қон томир етишмовчилиги) миокард томонидан бузилишларни даволаш.юрак етишмовчилиги билан асоратланган миокард инфарктидан кейинги даволашда.

Дори препаратини доимо шифокор тавсиясига мувофиқ қўллаш керак. Саволлар ва шубҳалар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак. Препаратни қабул қилиш Препаратни ичга, ҳар куни бир вақтда қабул қилиш керак.Капсулаларни бутунлигича, суюқлик билан ичиш керак.Капсулаларни бўлиш ёки чайнаш мумкин эмас. Дозалаш Артериал гипертензияни даволаш. Бошланғич дозаси одатда суткада 1,25 мг ёки 2,5 мг ни ташкил қилади.Артериал босимни мониторинги асосида, шифокор препаратнинг дозасини ўзгартириши мумкин.Максимал дозаси суткада бир марта 10 мг ни ташкил қилади.Диуретикларни (сийдик хайдовчи воситаларни) қўллаш ҳолларида, шифокор Полприл препаратини қўллашга қадар қўлланаётган диуретик дозасини камайтириши ёки бекор қилиши мумкин. Миокард инфаркти ёки бош мия импульси ривожланиш хавфини пасайтириш: Бошланғич доза одатда суткада бир марта 2,5 мг ни ташкил қилади.Шифокор препаратнинг дозасини ошириши мумкин.Одатдаги доза суткада бир марта 10 мг ни ташкил қилади Буйрак томонидан бузилишлар хавфини камайтириш ёки ривожланишини кечиктириш Бошланғич доза одатда суткада бир марта 1,25 мг ёки 2,5 мг ни ташкил қилади.Шифокор препарат дозасини ўзгартириш мумкин.Одатдаги доза суткада бир марта 5 мг ёки 10 мг ни ташкил қилади. Юрак етишмовчилигини даволаш Бошланғич доза одатда суткада бир марта 2,5 мг ни ташкил қиладиШифокор препаратнинг дозасини ўзгартириш мумкин.Максимал доза суткада 10 мг ни ташкил қилади. Препаратни икки қабулда юбориш тавсия этилади. Миокард инфарктидан кейинги даволаш Бошланғич доза одатда суткада бир марта 1,25 мг ёки 2,5 мг ни ташкил қилади.Шифокор препарат дозасини ўзгартириш мумкин.Одатдаги доза суткада бир марта 10 мг ни ташкил қилади. Препаратни икки қабулда юбориш тавсия қилинади. Кекса ёшли пациентлар Бошланғич доза одатдаги дозага солиштирганда камроқ бўлиши керак, дозани ошириш аста-секин амалга оширилиши керак. Полприл дори препаратининг дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилган ҳолларда Препаратни дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилган ҳолларда кейинги дозани белгиланган вақтда қабул қилиш керак.Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш мақсадида иккиланган дозани қабул қилиш мумкин эмас. Дори препарати билан боғлиқ ҳар қандай шубҳали ҳолларда, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

Ҳар қандай дори препарати каби, Полприл ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, аммо у ҳар бир пациентда ҳам пайдо бўлмайди.

Полприл дори препаратини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас: агар пациентларда рамиприлга, ААФ бошқа ингибиторларига ёки препаратнинг бирон – бир ингредиентларига юқори сезувчанлик кузатилса. Юқори сезувчанлик (аллергик), реакциялар симптомларига тери тошмаси, нафас олишни ёки ютишни қийинлашиши, юз, лаб, тил, халқум шиши кузатилиши мумкин.агар пациентда қачондир “ангионевротик шиш” деб номланган оғир аллергик реакция кузатилган бўлса, ушбу реакцияларнинг симптомлари: терини қичишиши, эшакеми, кафт терисида тўпиқда ва томоқ шиллиқ қаватида, қизил доғлар, томоқ ва тилда шиш, кўз ва оғиз соҳасида шиш, нафас олиш ва ютинишда қийинчиликлар.агар пациентда диализ ёки қон февральациясини бошқа тури ўтказилган бўлса. Аппаратуранинг турига боғлиқ холда, Полприл препарати мувофиқ дори воситаси бўлмаслиги мумкин.агар пациентда буйракларда қон айланишини пасайиши билан боғлиқ буйрак касаллиги аниқланган бўлса (буйрак артериясини стенози).агар пациент ҳомиладор бўлса ва ҳомиладорликнинг муддати 3 ойдан ошган бўлса (эрта ҳомиладорликда Полприл препаратини қўллашдан сақланиш керак “Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг).агар артериал босим жуда паст ва ностабил бўлса. Шифокор пациентнинг артериал босимига баҳо бериши керак.агар пациент 18 ёшдан кичик бўлса. Агар келтирилган ҳолатларнинг бирон–бири кузатилса, Полприл препаратини қўллаш мумкин эмас. Дори препаратини қўллаш бўйича шубҳа туғилган ҳолларда, Полприл препаратини қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш керак.

Пациент қабул қилаётган ёки охирги вақтларда қабул қилган, шунингдек қабул қилишни режалаштираётган барча дори препаратлари ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар бериши керак. Полприл препарати бошқа воситаларга таъсир қилиши мумкин, бошқа препаратлар эса Полприл препаратига таъсир қилиши мумкин. Қуйидаги кўрсатилган дори воситаларини қабул қилиш ҳақида шифокорга хабар бериш керак. Полприлнинг клиник самарасини пасайтириши мумкин бўлган препаратлар: яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи воситалар сифатида қўлланувчи препаратлар (масалан, ибупрофен ёки индометацин ва ацетилсалицил кислотаси каби) ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ).Эфедрин, норадреналин ёки адреналин каби паст артериал босимни, шокда, юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада ёки аллергияни: даволашда қўлланувчи воситалар. Артериал босим мониторинги зарурий ҳисобланади ва шифокор томонидан бажарилади. Қуйидаги дори воситаларини қабул қилиш хақида шифокорга хабар бериш керак. Полприл билан бирга қўлланганда: нохуш самараларни пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин бўлган дори препаратлари: яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситалар сифатида қўлланадиган препаратлар (масалан, ибупрофен ёки индометацин ва ацетилсалицил кислотаси каби ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ)),онкологик касалликларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (химотерапия)трансплантатни кўчишини олдини олувчи дори препаратлари (масалан, циклоспорин)фуросемид каби диуретиклар (сийдик хайдовчи воситалар),спиронолактон, триамтерен, амилорид, калий тузлари ва гепарин (антикоагулянт) каби қонда калий даражасини оширувчи препаратлар:преднизалон каби стероид яллиғланишга қарши воситалараллопуринол (қонда сийдик кислотасини концентрациясини пасайтириш учун қўлланувчи препарат).прокаинамид (юрак ритмини бузилишларида қўлланадиган препаратлар) Қуйидаги кўрсатилган дори воситалари қабул қилиш ҳақида шифокорга хабар бериш керак. Полприл препаратини қўллаганда уларнинг таъсир самараси ўзгариши мумкин. перорал гипогликемизияловчи препаратлар ва инсулин каби гипогликемизияловчи дори препаратлари. Полприл қонда глюкоза концентрациясини камайтириши мумкин. Полприл билан даволаниш даврида қонда глюкоза концентрациясини мунтазам назорат қилиши керак.литий (руҳий касалликларда қўлланувчи). Полприл қонда литий концентрациясини ошириши мумкин. Қонда литий концентрациясини синчковлик билан назорат қилиш керак. Юқорида кўрсатилган ҳолатлар билан боғлиқ шубха ҳолатларида, полприл препарати қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш керак.

Полприл дори препаратини қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак: агар пациентда юрак, жигар ёки буйрак касаллиги кузатилса; агар пациентда сўнги вақтларда электролитлар ёки суюқлик аҳамиятли йўқотилиши кузатилган бўлса (қусиш, ич кетиши, кўп терлаш кам тузли парҳез қўллаш, узоқ вақт давомида диуретикларни қабул қилиш (сийдик ҳайдовчи воситалар) ёки диализ ўтказиш билан боғлиқ); агар пациент асалари ёки ари заҳарига аллергик реакция ривожланишини камайтириш бўйича даволанган бўлса (специфик иммунотерапия); агар пациент наркозда қўлланадиган препаратлар қабул қилиш керак бўлса. Улар жарроҳлик аралашувларда ёки стоматологик муолажаларда қўлланилиши мумкин. Операциядан бир кун олдин Полприл препарати билан даволаниш тўхтатиш зарурати бўлиши мумкин, шубҳа туғилган ҳолларда шифокорга мурожат қилиш керак; агар пациентда қонда калийнинг юқори даражаси кузатилса (қон таҳлили натижалари). Агар пациентда склероз ёки тизимли қизил югурик каби коллагеноз кузатилган бўлса, шифокорга мурожаат қилиши керак. Агар аёллар ҳомиладорман деб шубха қилсалар ёки ҳомиладорликни режалаштирсалар бундай ҳолларда шифокорни хабардор қилишлари керак. Полприл препаратини ҳомиладорликнинг эрта даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Ҳомиладорликнинг уч ойлигидан кейин дори воситасини қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу даврда туғма нуқсонларга олиб келиши мумкин (“Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг) Болалар ва ўсмирлар. Болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаганлиги сабабли – болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда Полприл препаратини қўллаш тавсия қилинмайди. Полприл препаратини овқат ва алкоголли  ичимликлари билан қўллаш Полприл билан даволаниш даврида алкоголни қабул қилиш бош айланиши ёки эсанкираш хиссини чақириши мумкин. Полприл препаратини қабул қилганда алкоголни мумкин бўлган миқдори бўйича шубхали ҳолларида шифокорга мурожаат қилиш ва артериал босимни пасайтирувчи ва алкоголни мажмуавий таъсирини мухокама қилиш керак.Полприл овқатланиш вақтида ёки овқатга боғлиқ бўлмаган вақтда қабул қилиш мумкин

Агар пациент ҳомиладор ёки эмизаётган бўлса, агар ҳомиладорликка шубха бўлса ёки ҳомиладорликни режалаштирилган бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиши керак. Ҳомиладорлик Аёллар агар ҳомиладорликка шубҳаси ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлса шифокорга хабар беришлари керак. Шифокор Полприл препаратини ҳомиладорликдан олдин ёки ҳомиладорлик аниқланганда иложи борича тезроқ бекор қилади ва бу препаратнинг ўрнига бошқа даволашни буюрилади. Полприл препаратини ҳомиладорликнинг эрта даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Полприл препаратини хомиладорликнинг уч ойлигидан кейин дори воситасини қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу даврда туғма нуқсонларга олиб келиши мумкин. Эмизиш. Агар пациент эмизаётган бўлса ёки эмизишни бошлаётган бўлса, шифокорга хабар бериш керак. Полприл препаратини эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Агар пациент эмизишни режалаштирган бўлса, айниқса агар янги туғилган ёки муддатидан олдин туғилган бола бўлса, шифокор бошқа антигипертензив препаратларни буюриш мумкин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Доза ошириб юборилиши ҳолларида хушдан кетиш ҳоллари ва юрак уришини секинлашишига олиб келувчи қон босим тушиши мумкин. Шунингдек булар қон текширувлари натижасида ва буйрак фаолияти томонидан бузилишлари билан намоён бўлувчи симптомсиз ўзгаришлар бўлиши мумкин. Полиприл дори препаратини тавсия этилгандан юқори дозаларда қўлланган холларда шифокорга мурожаат қилиш ёки пациентнинг шифохона қабулхонасига олиб бориш мақсадида тез ёрдамни чақириш керак. Транспорт воситасини ўзи бошқариши мумкин эмас, ёрдамга чақириш ёки тез ёрдамга мурожат қилиши керак. Шифокор қандай препарат қабул қилганлигини билиши учун препаратнинг ўрамини ўзи билан олиш керак.

Рецепт бўйича берилади

14 капсуладан поливинилхлорид плёнкали ва лакланган босма алюминий фолгали контур уяли ўрамда. 2 контурли ўрам давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича тасдиқланган йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

2 йил.