Полиоксидонийрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула ёки флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: полиоксидоний® (азоксимер бромиди) -3 мг ёки 6 мг ёрдамчи моддалар: маннитол, повидон, бетакаротен – 4,5 мг гача 3 мг дозаси учун ёки 9 мг гача 6 мг дозаси учун.

Тасир этувчи модда(ХПН):

азоксимер бромиди

Препаратнинг савдо номи:

Полиоксидоний

Фармакалогик гуруҳи:

иммуномодуляция қилувчи восита.

Дори шакли:

инекция учун ва маҳаллий қўллашга эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Сарғиш тусли оқ ранглидан то сариқ ранглигача бўлган ғовак масса. Препарат гигроскопик ва ёруғликка сезувчан.

иммуномодуляция қилувчи восита.

L03

Полиоксидоний® мушак ичига юборилганида юқори биокираолишликка эга (89%); қондаги максимал концентрациясига эришиш вақти – 40 минут; барча аъзолар ва тўқималарга тез тақсимланади. Организмдаги ярим тақсимланиш даври (тез фазаси) – 0,44 соат, ярим чиқарилиш даври (секин фазаси) – 36,2 соат. Организмда препарат олигомерларгача гидролизга учрайди, улар асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Катталар ва 6 ойликдан бошлаб болаларда иммунитетини мувофиқлаштириш. Катталарда қуйидагиларни мажмуавий даволашда: зўрайиш ва ремиссия босқичидаги стандарт билан даволаб бўлмайдиган сурункали қайталанувчан инфекцион-яллиғланишли касалликларда;ўткир ва сурункали вирусли ва бактериал инфекцияларда (шу жумладан урогенитал инфекцион-яллиғланиш касалликларида);туберкулёзда;ўткир ва сурункали аллергик касалликларда (шу жумладан поллиноз, бронхиал астма, атопик дерматитда), асоратланган сурункали қайталанувчан бактериал ва вирусли инфекцияларда;онкологияда кимё- ва нур даволаш жараёнида ва ундан кейин дори препаратларининг иммуносупрессив нефро- ва гепатотокциклигини камайтириш учун;регенератор жараёнларни (синишлар, куйишлар, трофик яралар), фаоллаштириш учун;узоқ вақт иммунодепрессантлар билан даволанган ревматоид артритда; ЎРК билан асоратланган ревматоид артритни кечишида;операциялардан кейинги инфекцион асоратларини олдини олиш учун;грипп ва ўткир респиратор касалликларни олдини олиш учун. Болаларда қуйидагиларни мажмуавий даволашда: бактерияли, вирусли, замбуруғли инфекцияларни қўзғатувчилари чақирган ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларда (шу жумладан ЛОР-аъзоларининг – синуситда, ринитда, аденоидитда, бодомсимон безларнинг гипертрофиясида, ОРВИ);ўткир аллергик ва токсико-аллергик холатларда;респиратор йўлларининг сурункали инфекциялари билан асоратланган бронхиал астмада;йирингли инфекция билан асоратланган атопик дерматитда;ичак дисбактериозида (специфик терапия билан бирга);тез-тез ва давомли касал бўлувчи шахсларни реабилитацияси учун;грипп ва ўткир респиратор касалликларни олдини олишда қўлланилади.

Полиоксидоний® препаратини қўллаш усуллари: парентерал, интраназал. Қўллаш усуллари касалликнинг оғирлиги, беморнинг ёшига қараб, шифокор томонидан танланади. Мушак ичига ёки вена ичига (томчилаб): препарат катталарга 6-12 мг дозада суткада 1 марта ҳар куни, ёки кунора, ёки ҳафтада 1-2 марта қўйилган ташхисга ёки касалликнинг оғирлигига қараб буюрилади. Мушак ичига юбориш учун ампула ёки флакон ичидагиси 1,5-2 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки инекция учун сувда эритилади. Вена ичига (томчилаб) юбориш учун препарат 2 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида, Гемодез-Н да, Реополиглюкинда ёки 5% ли декстроза эритмасида эритилади, сўнгра стерил шароитида юқорида кўрсатилган эритмаларнинг 200-400 мл ҳажмидаги флаконига ўтказилади. Парентерал юбориш учун тайёрланган эритма сақланмаслиги лозим. Интраназал: 6 мг доза 1 мл (20 томчи) дистилланган сув, 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки хона ҳароратидаги қайнатилган сувда эритилади. Катталарни даволашга тавсия этиладиган схемалар Парентерал: Ўткир яллиғланиш касалликларида: ҳар куни 6 мг дан 3 кун давомида, кейинчалик кунора, умумий курси 5-10 инекция. Сурункали яллиғланиш касалликларида: 6 мг дан кунора 5 инекция, кейинчалик ҳафтада 2 марта, курси камида 10 инекцияни ташкил қилади. Туберкулёзда: 6-12 мг дан ҳафтада 2 марта, курси 10-20 инекция. Ўткир ва сурункали урогенитал касалликларда: 6 мг дан кунора, курси 10 инекция кимёпрепаратлари билан бирга. Сурункали қайталанувчи герпесда: 6 мг дан кунора, курси 10 инекция вирусларга қарши препаратлар, интерферонлар ва интерферон синтезини индукторлари билан бирга буюрилади. Аллергик касалликларнинг асоратланган шаклларини даволаш учун: 6 мг дан 5 инекция курси: биринчи 2 инекция ҳар куни, кейингилари кунора. Ўткир аллергик ва токсико-аллергик ҳолатларда вена ичига 6-12 г дан аллергияга қарши препаратлар билан бирга юборилади. Ревматоид артритда: 6 мг дан кунора 5 инекция, кейинчалик ҳафтада 2 марта, курси камида 10 инекция. Онкологик касалларда: – кимётерапиядан аввал ва кимётерапия фонида кимётерапевтик воситаларни иммунодепрессив, гепато– ва нефротоксик таъсирини камайтириш учун 6-12 мг дан кунора, курси камида 10 инекция, кейинчалик юборишнинг тез-тезлиги кимё- ва нур билан даволашнинг ўзлаштирилиши ва давомийлигига қараб, шифокор томонидан белгиланади; – ўсманинг иммунодепрессив таъсирини олдини олиш учун, кимё- ва нур терапиясидан кейинги иммунтанқислигини мувофиқлаштириш учун, ўсма жарроҳлик йўли билан олиб ташланганидан кейин Полиоксидоний®ни 6-12 мг дан ҳафтада 1-2 марта узоқ вақт қўллаш кўрсатилган (2-3 ойдан бир йилгача). Ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ҳафтада 2 мартадан ортиқ буюрилмайди. Интраназал ЛОР–аъзоларнинг ўткир ва сурункали инфекцияларини даволаш учун, шиллиқ пардаларнинг регенератор жараёнларини кучайтириш учун, касалликларнинг асоратлари ва қайталанишларини олдини олиш учун, грипп ва ўткир респиратор касалликларида 3 томчидан ҳар бир бурун йўлига ҳар 2-3 соатда (суткада 3 марта) 5-10 кун давомида буюрилади.

Мушак ичига юборилганида юбориш жойида оғриқ.

Шахсий юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик, лактацияда қўллаш мумкин эмас (қўллашнинг клиник тажрибаси мавжуд эмас). Эҳтиёткорлик билан. Ўткир буйрак етишмовчилиги, 6 ойликкача бўлган болалар (қўллаш бўйича клиник тажриба чекланган).

Полиоксидоний® антибиотиклар, вирусларга қарши, замбуруғларга қарши ва антигистамин препаратлар, бронхолитиклар, глюкокортикоидлар, цитостатиклар билан мутаносиб.

Препарат юборилган жойда оғриқлар пайдо бўлганида, агар беморда прокаинга нисбатан юқори сезувчанлик бўлмаса, препарат 1 мл 0,25% ли прокаин эритмасида эритилади. Вена ичига (томчилаб) юборишда оқсил сақловчи инфузион эритмаларда эритиш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 4 дан 8оС гача ҳароратда.

Таърифланмаган.

Рецепт бўйича

1 гидролитик синфи шиша ампулалар ёки флаконларда инекция учун ва маҳаллий қўллаш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 4,5 мг дан (3 мг доза учун), 9 мг дан (6 мг доза учун). 5 ампула ёки флакондан контур уяли ўрамда. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида ёки 5 ампула ёки флаконлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 50 ампула ёки флаконлар 10 қўллаш бўйича йўриқномалари билан картон тўсиқлари бўлган қутида (стационарлар учун).

2 йил.