Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Полинадим
Фармакалогик гуруҳи:
аллергия қарши мажмуавий восита (Н1-гистамин рецепторлари блокатори + алфа-адреномиметик).
тиниқ, кучсиз бўялган суюқлик.
аллергия қарши мажмуавий восита (Н1-гистамин рецепторлари блокатори + алфа-адреномиметик).
S01GA51.
Препарат кўз шиллиқ қаватидан қон томирларга яхши ва тез сўрилади; лекин сўрилиш даражасини аниқловчи маълумотлар йўқ.
поллиноз конъюнктивит;баҳордаги конъюнктивит ва кератоконъюнктивит;инфекцион-аллергик кератоконъюнктивит ва блефарит;сурункали аллергик конъюнктивит;контакт линзалар тақилганда аллергик реакциялар;дорили конъюнктивит ва кератоконъюнктивит;инфекцион конъюнктивит ва кератоконъюнктивитларни даволаганда аллергик реакциялар;атопик конъюнктивитда қўлланади.
Катталарга клиник симптомлар йўқолгунча ҳар бир кўзнинг пастки конъюнктиал қопчасига 1 томчидан суткада 2-3 марта томизилади.
Аллергик конъюнктивитнинг ўткир кўринишларида шиш ва кўзнинг таъсирланиши камайгунча пастки конъюнктивал қопчасига 1 томчидан ҳар 3 соатда, сўнгра клиник симптомлар йўқолгунча 1 томчидан суткада 2-3 марта томизилади.
2 ёшдан ошган болаларга 1 томчидан суткада 1-2 марта буюрилади.
Симптомлар 72 соатдан кўпроқ сақланган холларда препаратни қўллашни тўхтатиш в даволашни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш учун шифокорга мурожаат этиш керак.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда.
Кўз соҳасида ачишиш, конъюнктива гиперемияси, кўзларда қичишиш, кўришни бузилиши, кўз ички босимини ошиши, мидриаз (қорачиқларни кенгайиши), кўзларда оғриқ, бурун шиллиқ қаватини қуриши.
Барча кўринишлар препарат бекор қилингандан кейин ўтиб кетади.
Мугуз пардани хиралашишининг якка холати таърифланган (7 кун давомида суткада камида 10 марта қўлланилганда), у даволаш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетган.
Болалар ва кекса пациентларда тери қопламаларини оқариши, тахикардия, юрак соҳасида оғриқ, артериал босимни ошиши, кўп терлаш, қалтираш, бош оғриғи, қўзғалиш, кўнгил айниши, уйқучанлик, бош айланиши бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; Ёпиқ бурчакли глаукома; Моноамиоксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда ёки улар бекор қилингандан кейин 14 кун давомида қўллаш; 2 ёшдан кичик болалар; Конъюнктива ксерозида қўллаш мумкин эмас.
Трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланилганда нафазолиннинг қон томирларни торайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.
Нафазолинни МАО ингибиторлари билан бир вақтда ёки улар бекор қилингандан кейин 14 кун давомида қўллаш гипертоник хуружга олиб келиши мумкин.
Препарат 2 ёшдан кичик болаларда қўлланилмайди.
Препаратни ичга қабул қилиш ёки инекцион юбориш мумкин эмас.
Препарат билан даволаш даврида юмшоқ контакт линзаларни тақишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш, потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва томизилгандан кейин кўришни аниқлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Музлатишга йўл қўйилмайди.
Ушбу дори воситаси маҳаллий қўлланилганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда узоқ вақт қўлланилганда марказий нерв тизимини сусайиши, узоқ муддатли мидриаз, артериал босимни ошиши, тахикардия бўлиши мумкин.
Даволаш – симптоматик.
Рецепт бўйича берилади
Кўз томчилари, 0,1%+0,025%.
5 мл, 10 мл дозатор-учлик ва бураладиган пластик қопқоқли кўз томчилари учун пластик флаконда.
Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Стационарларга етказиб бериш учун 50 флаконлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
3 йил.
Флакон очилгандан кейин 1 ой давомида қўлланилсин.