Полимикрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: офлоксацин – 200 мг, орнидазол – 500 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, повидон К-30, магний стеарати, тозаланган сув, Опадрай 03В53217 тўқ сариқ бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

офлоксацин, орнидазол

Препаратнинг савдо номи:

Полимик

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар, антибактериал препаратларнинг мажмуаси.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

капсула шаклидаги, бир томонида синдириш чизиғи ва бошқа томони силлиқ бўлган қобиқ билан қопланган, тўқ сариқ рангли таблеткалар.

тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар, антибактериал препаратларнинг мажмуаси.

J01RA09.

Сўрилиши Орнидазол тез сўрилади, ўртача сўрилиши 90% ни ташкил қилади. Плазмада чўққи концентрацияга 3 соатдан кейин эришилади. Офлоксацин ичга юборилгандан кейин деярли тўлиқ сўрилади. Тақсимланиши Орнидазолни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 13% ни ташкил қилади. Орнидазол орқа мия суюқлигига яхши ўтади. Плазмадаги концентрацияси препаратни қўлланишига бўлган турли кўрсатмалар учун (6-36 мг/л) оптимал чегарада бўлган. Офлоксацинни плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 32% ни ташкил қилади. Офлоксацин организмнинг тўқималарида кенг тақсимланади. Метаболизими Орнидазол асосан жигарда метаболизмга учрайди ва натижада 2-гидроксиметил-ва α-гидроксиметил метаболитлари ҳосил бўлади. Иккала метаболит ўзгармаган орнидазолга қараганда Тричомонас вагиналис ва анаэроб бактерияларга нисбатан камроқ фаолликка эга. Офлоксацин юборилгандан сўнг 1-3 соатдан кейин қонда максимал концентрацияси кузатилади. Чиқарилиши Орнидазолнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 13 соатни ташкил қилади. Бир марта қабул қилингандан кейин дозанинг 85% 5 кун давомида асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 4% буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Офлоксациннинг ярим чиқарилиш даври 4-6 соатни ташкил қилади. Офлоксацин асосан ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади.

Полимик® препаратининг компонентларига сезгир қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар) томонидан чақирилган қуйидаги аралаш инфекцияларни даволаш учун қўлланади: сийдик-таносил тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, жароҳлик инфекциялари, сийдик таносил йўлларининг асоратланган ёки қайталанувчи инфекциялари, гинекологик касалликлар;пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар томонидан чақириладиган, жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар;қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт йўлларининг инфекциялари, шунингдек амёбиаз–амёба дизентерияси, ичакдан ташқари шакллари, айниқса жигарнинг амёбали абсцесси, лямблиоз ва қорин тифи, салмонеллез, ишегеллез каби бошқа инфекцион касалликлар;оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит;иммунтанқислиги бўлган беморлар ёки нейтропенияли беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш; операциядан олдинги тайёргарлик ва жарроҳлик инфекцияларни операциядан кейинги даволаш, айниқса гастроэнтерология.

Полимик®ни чайнамасдан, сув билан бирга, ичга қабул қилиш лозим. Препаратни овқатдан олдин ҳам, кейин ҳам қабул қилишга рухсат берилади. 2 ойдан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Полимик®нинг дозасини ва даволаш давомийлигини шифокор белгилайди. Катталар учун ўртача доза 1 таблеткадан суткада 2 марта, даволаш давомийлиги 7-10 кун; даволашни касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан кейин камида 3 кун давом эттириш лозим.

Меъда-ичак йўллари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, анорекция, энтероколит, гипогликемик препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия. Нерв тизими: қўзғалиш, бош айланаши, бош оғриғи, уйқуни бузилиши (уйқусизлик ёки уйқучанлик), периферик сезувчанликни бузилиши, координацияни бузилиши. Қон яратиш аъзолари: анемия, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения, панцитопения. Буйрак: плазмада креатининни оширади. Жигар: жигар ферментлари фаоллигини ва билирубинни ошиши. Юрак қон-томир тизими: артериал гипотензия, тахикардия. Суяк-мушак тизими: тенденитлар, айниқса кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек артралгиялар, миалгия. Аллергик реакциялар: терини қизиб кетиши, қичишиш, фотосенсибилизация, ангионевротик шиш.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия), тутқаноқ, марказий нерв тизимининг тиришишга мойиллиги бўлган шикастланишлари (бош мия жароҳати, импульс, мия ва мия пардаларини яллиғланиш жараёнларидан кейин), 16 ёшгача болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз антацид препаратларни ёки темир сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, Полимик® нинг самарадорлиги сусаяди, шунинг учун препаратни кўрсатилган препаратлардан 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш лозим. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида МНТ га ва тутқаноқ хуружларининг ривожланишига рағбатлантирувчи таъсири хавфи ошади. Пробенцид, циметидин, фуросемид ва метотрексат билан бир вақтда қўлланганида, Полимик® ни сийдик билан чиқарилиши камаяди, ярим чиқарилиш даври узаяди ва унинг заҳарли таъсир хавфи ошади. Кумарин қатори антикоагулянтларининг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелакцияловчи таъсирини оширади.

Агар Сиз Полимик® билан даволанаётган бўлсангиз, зарурат бўлмаса, бевосита тушадиган қуёш нурлари таъсири остида бўлмаслигингиз, ултрабинафша нурлари (симоб-кварц лампалари, солярий) билан нурланишдан сақланишингиз керак. Қандни камайтирадиган препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморлар Полимик® ни эҳтиёткорлик билан қўллашлари лозим. Буйрак фаолиятини бузилиши ёки жигарни оғир шикастланиши (цирроз) бўлган беморлар ўртача суткалик дозани (2 таблетка) оширмасликлари лозим. Транспорт воситаларини бошқараётган, машина ва механизмларда ишлайдиган пациентлар нерв тизими томонидан рўй бўлиши мумкин бўлган нохуш самараларни унутмасликлари лозим. Полимик® ни узоқ муддат қўлланиши препаратга чидамли микроорганизмларни ўсиши билан боғлиқ иккиламчи инфекцияни чақириши мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларини истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишининг энг муҳим белгилари бу марказий нерв тизими томонидан бўлган симптомларидир: бош айланиши, онгни чалкашиши, тутқаноқ хуружлари, овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан реакциялар – кўнгил айниши ва қусиш. Доза ошириб юборилган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда, 1 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

3 йил.