Платифиллин Здороверецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 2 мг платифиллин гидротартарати; ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

платифиллин (платйпҳйллине)

Препаратнинг савдо номи:

Платифиллин-Здорове

Фармакалогик гуруҳи:

спазмолитик восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ рангсиз эритма.

спазмолитик восита.

A03AX.

Платифиллин гистогематик тўсиқлар орқали (шу жумладан гематоэнцефалик), хужайра ва синаптик мембраналар орқали осон ўтади. Катта дозаларда юборилганида марказий нерв тизимининг (МНТ) хужайраларида аҳамиятли концентрацияларда тўпланади. Жигарда метаболизмга учрайди. Буйраклар ва ичак орқали чиқарилади. Тўғри қўлланганида (дозалар, юборишлар орасидаги интервал) тўпланмайди.

Мажмуавий даволаш таркибида: гастродуоденит, функционал диспепсия, пилороспазм, холецистит, холелитиаз, ичак санчиғи, буйрак санчиғи, ўт пуфак санчиғи. Бронхиал астма (бронхоспазмни олдини олиш учун), бронхорея. Алгодисменорея. Церебрал артерияларнинг спазми. Ангиотрофоневроз.

Тери остига юборилади. Катталар ва 15 ёшдан болаларга спастик оғриқ, бронхиал астманинг давомли хуружи, церебрал ва периферик ангиоспазмларни бартараф қилиш учун 1-2 мл дан суткада 1-2 марта юборилади. Курсли даволашда тери остига 1-2 мл дан суткада 1-2 марта, 10-15-20 кун давомида юборилади. Бир марталик ва суткалик доза, юбориш тез-тезлиги пациентнинг ёши ва кўрсатмаларга қараб шифокор томонидан шахсий белгиланади. Максимал бир марталик доза – 10 мг, максимал суткалик доза – 30 мг.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, чанқоқлик ҳисси, таъм сезишни бузилишлари, дисфагия, ичак ҳаракатини атониягача камайиши, ўт чиқариш йўллари ва ўт пуфагининг тонусини камайиши. Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: сийишни қийинлашиши ва сийдикни тутилиши. Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, аритмия (шу жумладан экстрасистолия), юзни қизариши, қизиб кетиш ҳисси, артериал босимни пасайиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, дизартрия, марказий нерв тизимини қўзғалиши, уйқусизлик, хавотирлик, амнестик синдром. Кўриш аъзолари томонидан: мидриаз, фотофобия, аккомедация фалажи, кўз ички босимини ошиши. Нафас тизими томонидан: бронхларнинг тонуси ва секретор фаолиятини камайиши, бу йўталганда қийин ажраладиган, қовушқоқ балғам ҳосил бўлишига олиб келади. Тери ва тери ости ёғ қавати томонидан: тери тошмалари, эшакеми, эксфолиатив дерматит, тери ажралишини камайиши, терининг қуруқлиги. Иммун тизими томонидан: анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок).

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Хилпилловчи аритмия, тахикардия, сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, митрал стеноз, оғир артериал гипертензия. Ўткир қон кетиши. Тиреотоксикоз. Гипертермик синдром. Қизилўнгачнинг ахалазияси, привратникнинг стенози, ичакнинг атонияси. Глаукома. Жигар ва буйрак етишмовчилиги. Миастения. Сийдикни тутилиши ёки унга мойиллик. Мияни    шикастланиши. 15 ёшгача бўлган болалар.

Фенобарбитал, пентобарбитал, магний судьяи ва этаминал натрийнинг седатив ва уйқу таъсирини, ичга буюриладиган Н2-гистаминблокаторлар, дигоксин ва рибофлавиннинг самараларини кучайтиради (перисталтикани секинлаштиради ва сўрилишини яхшилайди), прозериннинг самарасини блоклайди. Адреномиметиклар ва нитратлар кўз ички босимини ошишини потенциялайдилар. Верапамилни қабул қилиш оқибатидаги брадикардияни, морфинни қабул қилиш оқибатидаги кўнгил айниши, қусиш ва брадикардияни бартараф қилади. М-холиноблокаторлар, амантадин, галоперидол (шизофренияли беморларда антипсихотик самараси пасайиши мумкин), фенотиазин, моноаминоксидаза ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, бензактизин, хинидин судьяи, изониазид, айрим антигистамин препаратлари, дизопирамид, новокаинамид антихолинергик ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширадилар. Антихолинестераз препаратлар билан бир вақтда қўлланмасин. Морфин юрак-қон томир тизимига сусайтирувчи таъсирини, МАО ингибиторлари – мусбат хроно- ва батмотроп самарасини, юрак гликозидлари – мусбат батмотроп таъсирини, хинидин ва новокаинамид-холиноблокловчи таъсирини кучайтиради. Силлиқ мушакларнинг спазмлари билан боғлиқ бўлган оғриқларда препаратнинг таъсирини аналгетиклар, седатив воситалар, транквилизаторлар кучайтирадилар, қон томирларнинг спазмларида – гипотензив ва седатив воситалар кучайтирадилар. Номутаносиблиги. Бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин.

Простата безининг гиперплазияси, ёки сийдик чиқариш йўлларининг обструкцияси, Даун касаллиги, болалар церебрал фалажи бўлган пациентларга; рефлюкс эзофагитда, диафрагманинг қизилўнгач тешигини рефлюкс-эзофагит билан қўшилган чуррасида; носпецифик ярали колит, мегаколонда; 40 ёшдан ошган беморларда ташхис қўйилмаган глаукома бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб; вегетатив (автоном) нейропатияда; кекса ёшли беморларда ёки ҳолсизланган беморларда; қийин ажраладиган, кам ишлаб чиқариладиган қуюқ балғам билан кечувчи ўпкаларнинг сурункали касалликларида ёки орқага қайтувчи обструкцияда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Ксеротомияси бўлган пациентларда узоқ муддат қўллаш, сўлак ажралишининг янада пасайишини чақириши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препарат эҳтиёткорлик билан ва фақат она учун кутилган фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўлланади. Болалар. Препарат 15 ёшдан ошган болаларда қўлланади. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Даволаш вақтида диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: фалажли ичак тутилиши, сийдикни ўткир тутилиши (простата безининг хавфсиз гиперплазияси бўлган беморларда), аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши, оғиз бўшлиғи, бурун, томоқнинг шиллиқ қаватини қуриши; ютишни қийинлашиши, мидриаз (рангдор пардани тўлиқ йўқолишигача), тремор, тиришишлар, гипертермия, кейинги сусайиши билан, МНТ ни қўзғалиши, нафас ва томирларни ҳаракатлантирувчи марказларнинг фаолиятини сусайиши. Даволаш: жадаллаштирилган диурез, ичакнинг фалажини сусайтирувчи ва тахикардияни камайтирувчи холинестераза ингибиторларини (физостигмин, галантамин ёки прозерин) юбориш. Ўртача қўзғалувчанлик ва енгил тиришишларда – магний судьяини юбориш, оғир ҳолларда – натрий оксибутирати, оксигенотерапия, ўпкаларнинг сунъий вельветяцияси. Ҳаётга хавф солувчи тахикардияда – хинидин судьяи, пропранолол.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма 2 мг/мл 1 мл дан ампулаларда №10 қутида; №5х2, №10 блистерларда қутида.

5 йил.