Плантекс rasmini ko'rish

Таркиби:

5 г Плантекс® гранулалари қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 250 мг (7,7:1) фенхел меваларининг сувли қуруқ экстракти (х) ва фенхелнинг эфир мойи, унда камида 0,5 мг анетол ва камида 0,2 мг фенхон; ёрдамчи моддалар: глюкоза, лактоза.

Препаратнинг савдо номи:

Плантекс

Фармакалогик гуруҳи:

спазмолитик восита

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун гранулалар

доғлари бўлган оч-жигарранг майда гранулалар

спазмолитик восита

A03AX

Плантекс® ни ҳаётини икки ҳафтасидан бошлаб ва ундан каттароқ ёшли болаларда метеоризмга қарши ва овқат ҳазм бўлишини енгил бузилишларида ичакдаги спастик оғриқларни бартараф қилиш учун, шунингдек эмизишдан овқатланишнинг бошқа турларига ўтишда ишлатиш тавсия қилинади.

Препарат ичга олдиндан янги қайнатилган илиқ сувда эритилгандан кейин, овқатдан кейин ва овқат қабул қилишлар орасидаги танаффусларда мустақил ичиш сифатида қўлланади. Ҳаётининг 2 ҳафталигидан 1 ёшгача болаларга: суткада 1-2 пакетчадан (5-10 гранулалар) 2-3 қабулда. 1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга: суткада 2-3 пакетчадан (10-15 гранулалар) 2-3 қабулда. Тавсия этилган дозаларда Плантекс 1 ойгача қўлланиши мумкин. Меъда-ичак бузилишлари вақтида Плантексни узоқ бўлмаган вақт (бир неча кун) қабул қилиш мумкин. Узоқ вақт қабул қилиш хақида (бир неча кун) шифокор ва фармацевт билан маслаҳатлашинг. Эритмани тайёрлаш учун бир пакетча ичидагисини бутилка ёки чашкага солинади, 100 мл қайнатилган сув қўшилади ва гранулалар тўлиқ эригунича силкитилади. Препарат овқатга қўшилиши мумкин (сутга), қисмлар бўйича (чой қошиқ учида).

Аллергик реакциялар кутилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

Eритмани тайёрлаш учун фақат илиқ қайнатилган сув ёки сут ишлатинг. Эмизикли болалар учун фақат янги тайёрланган эритмани ишлатиш керак. Ширин таъм берувчиларни қўшманг. Плантекснинг ҳар бир пакети 2,5 г глюкоза ва 2,2 г лактоза  сақлайди; препарат лактаза, танқислиги галактоземия ёки глюкоза-галактоза сўрилишини бузилишлари бўлган болаларга тавсия этилмайди.

Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қабул қилиши тавсия этилмайди (чунки клиник маълумотлар етарли эмас).

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Рецепциз берилади

5 г дан гранулалар 10 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

2 йил.