Плагрил Арецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ажралиб чиқиши модификацияланган ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 97,857 мг клопидогрел гидросулфати (форма-И) (клопидогрелга қайта ҳисобланганда 75 мг) [плёнка қобиқ билан қопланган таблетка таркибида 312 мг*], 75 мг ацетилсалицил кислотаси [ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблетка таркибида 120 мг**]. * – клопидогрелнинг плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблеткаси қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 97,857 мг клопидогрел гидросулфати (форма-И) (клопидогрелга қайта ҳисобланганда75 мг); ёрдамчи моддалар: 140,643 мг микрокристалл целлюлоза, 45 мг маннитол, 12 мг кроскармеллоза натрий, 4,5 мг гидрогенланган канакутжут мойи; плёнка қобиғи: 12 мг пушти опадрай [гипромеллоза 6 сР 62,50%, титан диоксиди (Е171) 30,60%, макрогол 400 6,25%, темир (ИИИ) оксиди бўёвчиси (Е172) 0,65%]. ** ацетилсалицил кислотасининг ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган ҳар бир таблеткаси қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 75 мг ацетилсалицил кислотаси; ёрдамчи моддалар: 25,9 мг лактоза моногидрати, 7,5 мг олдиндан желатинланган крахмал, 0,1 мг сувсиз лимон кислотаси, 0,5 мг коллоид кремний диоксиди, 1 мг стеарин кислотаси; ёрдамчи моддалар (плёнка қобиғи): 2,2 мг гипромеллоза 6 срс, 0,22 мг пропиленгликол, 0,22 мг талк, 0,11 мг титан диоксиди; ёрдамчи моддалар (ичакда эрувчан қобиқ): 7,5 мг метакрил кислотаси ва этилакрилат сополимери [1:1] (метакрил кислотаси сополимери (С типи)), 0,6 мг макрогол 4000, 1,15 мг талк; №0 қаттиқ желатин капсулаларининг таркиби: 82,31% желатин, 14,50% сув, 0,08% натрий лаурилсулфати, 0,80% метилпарагидроксибензоат, 0,20%и пропилпарагидрокси-бензоат; капсуланинг қопқоқчаси ва корпусига ёзув тушириш учун қора сиёҳ таркиби: 30-34% этанол, 3-6% изопропанол, 3-5% бутанол, 20-24% шеллак, 0,5-2,0% пропиленгликол, 20-24% темир (ИИ,ИИИ) оксиди бўёвчиси (Е172), тозаланган сув қ.с.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетилсалицил кислотаси + клопидогрел

Препаратнинг савдо номи:

Плагрил А

Фармакалогик гуруҳи:

антиагрегант восита

Дори шакли:

ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар

капсуланинг қопқоқчасида “ДР. РEДДЙЪС ” ва капсуланинг корпусида “Плагрил А” қора рангли маркировкаси бўлган оқ рангли №0 қаттиқ жулатин капсулалар. Капсула ичидагиси: капсуласимон шаклли, икки ёқлама қавариқ, фаскали, пуштидан оч-пушти ранггача плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар; доғлар бўлишига йўл қўйилади;думалоқ шаклли, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблетка.

антиагрегант восита

V01AS30

Клопидогрел Суткада 75 мг дозада би марта ва курс билан ичга қабул қилганда клопидогрел ичакда тез сўрилади. Қон плазмасида ўзгармаган клопидогрелнинг ўртача максимал концентрациясига (75 мг бир марталик доза ичга қабул қилингандан кейин тахминан 2,2-2,5 нг/мл) уни бир марта қабул қилгандан кейин тахминан 45 минут ўтгач эришилади. Буйраклар орқали клопидогрелнинг метаболитларни чиқарилиш маълумотларига кўра уни сўрилиши тахминан 50% ни ташкил қилади. Ацетилсалицил кислотаси АСК сўрилгандан кейин салицил кислотасини ҳосил қилиб гидролизга учрайди, унинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига АСК ичга қабул қилингандан кейин 1 соат ўтгач эришилади. Тез гидролизга учраганлиги туфайли, ичга қабул қилингандан кейин 1,5-3 соат ўтгач АСК қон плазмасида деярли аниқланмайди.

Плагрил® А мажмуавий препарати клопидогрел ва ацетилсалицил кислотасини бир вақтда қабул қилаётган пациентларда қўллаш учун кўрсатилган (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Атеротромботик асоратларни олдини олиш Ўткир коронар синдроми бўлган катта пациентларда: СТ сегментини кўтарилишисиз (ностабил стенокардия ёки Қ тишчасиз миокард инфаркти), шу жумладан тери орқали коронар аралашувда стентлаш ўтказилган пациентлар;СТ сегментини кўтарилиши билан (ўткир миокард инфаркти) медикаментоз даволаганда ва тромболизис ўтказиш имкони бўлганида қўлланади. Атеротромботик ва тромбоэмболик асоратларни, шу жумладан импульс, юрак бўлмачалари фибрилляциясида (хилпилловчи аритмия) олдини олиш Қон томир асоратларини ривожланиши камида битта хавф омилига эга юрак бўлмачалари фибрилляцияси (хилпилловчи аритмия) бўлган катта пациентлар бевосита таъсирга эга антикоагулянтларни қабул қилолмайдилар ва қон кетишини паст хавфига эга.

Плагрил® А препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар суткада 1 марта қабул қилиш керак.

Клиник тадқиқотларда клопидогрелнинг хавфсизлиги 44000 дан зиёд пациентларда, шу жумладан уни бир йил давомида қабул қилган 12000 дан зиёд пациентларда ёки клопидогрел ва ацетилсалицил кислотасини бир вақтда қабул қилган 30000 дан зиёд пациентларда ўрганилган; CУРE клиник тадқиқотида ацетилсалицил кислотаси билан бирга клопидогрелнинг хавфсизлиги уларни 1 йил ва ундан ортиқ қабул қилган 6200 дан зиёд пациентларда баҳоланган. Қуйида бешта йирик клиник тадқиқотларда: CАПРИE, CУРE, CЛАРИТЙ, CОММИТ ва АCТИВE А ва клопидогрел + ацетилсалицил кислотаси мажмуасини, клопидогрелни монотерапияда ва ацаетилсалицил кислотасини монотерапия постмаркетинг қўллашда кузатилган клиник аҳамиятга эга ножўя самаралар (НС) санаб ўтилган. Ножўя самараларнинг юзага келиш тез-тезлиги ЖССТ таснифи бўйича аниқланган: жуда тез-тез > 10%; тез-тез> 1% ва< 10%; tez-tez emas> 0,1% ва< 1%; kam hollarda> 0,01% ва< 0,1%; juda kam hollarda < 0,01%; tez-tezligi noma’lum – mavjud ma’lumotlar asosida NS tez-tezligini baholab bo‘lmaydi. Shartli belgilar: 1NS, klopidogrel va atsetilsalitsil kislotasi majmuasini qo‘llanilganda kuzatilgan; 2NS, klopidogrel qo‘llanilganda kuzatilgan; 3NS, atsetilsalitsil kislotasiqo‘llanilganda kuzatilgan. Gemorragik noxush ko‘rinishlar (purpura/qon talashlar; burundan qon ketishi; gematuriya; teri, suyak va mushak to‘qimalariga qon quyilishi; gematomalar; bo‘g‘imlar bo‘shlig‘iga [gemartrozlar], kon’yunktivaga, ichki muhitga va ko‘zlarning to‘r pardasiga qon quyilishi; nafas yo‘llaridan qon ketishi, qon tupurish; operatsion yaradan qon ketishi; bosh miya ichki qon quyilishlari (gemorragik impuls); me’da-ichak yo‘llaridan qon ketishi, qorin parda orti qon quyilishi va boshqalar) Qon ketishi va qon quyilishlari klinik tadqiqotlarda va preparatni postmarketing qo‘llanilganda eng ko‘p kuzatilgan noxush ko‘rinishlar bo‘lgan, ular ayniqsa davolashning birinchi oyi davomida yuzaga kelgan. Tez-tez: yirik qon ketishlar1 [xayotga xavf soluvchi, 4 va undan ko‘p qon birligini quyishni talab etuvchi qon ketishlar; 2-3 qon birligini quyishni talab etuvchi boshqa yirik qon ketishlar; xayotga xavf solmaydigan yirik qon ketishlar (COMMIT tadqiqotlari ma’lumotlariga ko‘ra yirik notserebral qon ketishlar va bosh miya ichki qon ketishlarini rivojlanish tez-tezligi “tez-tez emas” bo‘lgan)]1; kichik qon ketishlar (ACTIVE-A tadqiqotlari ma’lumotlariga ko‘ra kichik qon ketishlarni rivojlanish tez-tezligi “juda tez-tez” bo‘lgan)1, qon tomirlar punktsiyasi sohasida qon ketish1,2; qon talashlar2; gematomalar2. Klopidogrel + atsetilsalitsil kislotasi majmuasini qo‘llaganda qon ketishlar tez-tezligi atsetilsalitsil kislotasining dozasiga bog‘liq bo‘lgan (< 100 mg  ̶ 2,6%; 100-200 mg  ̶  3,5%, > 200 мг  ̶  4,9%), шунингдек фақат АСК ни қўллаганда уларнинг тез-тезлиги (< 100 mg  ̶  2,0%, 100-200 mg  ̶  2,3%, > 200 мг  ̶  4,0%). Аортокоронар шунтлашдан камида 5 кун олдин даволашни тўхтатган пациентларда бу аралашувдан кейин 7 кун давомида йирик қон кетиши ҳолатларини тезлашиши кузатилмаган (фақат ацетилсалицил кислотасини қабул қилганда 5,3% га қарши клопидогрел + ацетилсалицил кислотасини қабул қилганда 4,4%). Аортокоронар шунтлашдан олдин охирги беш кун давомида антиагрегант даволашда қолган пациентларда аралашувдан кейин бу қон кетишларнинг тез-тезлиги 9,6% (клопидогрел + ацетилсалицил кислотаси) ва 6,3% ни (фақат ацетилсалицил кислотаси) ташкил этган. Тез-тез эмас: ўлим билан якунланувчи қон кетиши1; хаётга хавф солувчи қон кетиши [қонда гемоглобин даражасини 5 г/дл дан кўпроққа пасайиши билан кечувчи қон кетиши (CЛАРИТЙ клиник тадқиқотининг маълумотларига кўра уларни ривожланиш тез-тезлиги “тез-тез” бўлган)1, жаррохлик аралашувини талаб этувчи қон кетишлар1; бош мия ички қон қуйилишлари (геморрагик импульслар) (CЛАРИТЙ клиник тадқиқотининг маълумотларига кўра уларни ривожланиш тез-тезлиги “тез-тез” бўлган)1; инотроп препаратларни юборишни талаб этувчи қон кетишлар]1; оғир қон кетишлар (кўпинча пурпура, бурундан қон кетишлар кузатилган; камроқ даражада гематурия ва кўз ички, асосанконъюнктивал қон қуйилишлар кузатилган)2. Кам ҳолларда: кўришни аҳамиятли ёмонлашиши билан кечувчи кўз ички қон қуилишлари, қорин парда орти қон қуйилишлари1. Тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг қўллаш тажрибаси): қон кетишининг жиддий ҳолатлари2, асосан тери2, суяк, мушак тўқималари ва бўғимлар бўшлиғи (гемартроз)2, кўз тўқималари (конъюнктивал, ички муҳит ва кўзнинг тўр пардаси)2 қон қуйилишлари, нафас йўлларидан қон кетиши2, қон тупуриш2, бурундан қон кетиши2, гематурия2, операцион ярадан қон кетиши2; бош мия ички қон қуйилишлари3, шу жумладан ўлим билан якунланган ҳолатлар3, айниқса кекса ёшдаги пациентларда; ўлим билан якунланган қон кетишларнинг бошқа ҳолатлари (хусусан меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар ва қорин парда орти қон қуйилишлари)2.

Препаратнинг ҳар қандай таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.Оғир жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пю шкаласи бўйича 9 баллдан юқори).Препаратнинг таркибида ацетилсалицил кислотаси борлиги туфайли оғир буйрак етишмовчилиги (КК минутига 30 мл дан кам).Ўткир қон кетиши, масалан пептик ярадан қон кетиши ёки бош мия ички қон қуйилиши.Салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилиш билан индукция қилинган бронхиал астма; препаратнинг таркибида ацетилсалицил кислотаси борлиги туфайли бронхиал астма, ринит ва бурун ва ёндош бўшлиқларининг қайталанувчи полипозини бирга кечиши.Мастоцитоз, бунда АСК оғир даражадаги юқори сезувчанлик реакцияларини, шу жумладан тери қопламаларини қизариши, артериал босимни пасайиши, тахикардия ва қусиш билан кечувчи шок ривожланиши мумкин (препаратнинг таркибида ацетилсалицил кислотаси борлиги туфайли).Кам учрайдиган наслий ҳолатлар: препаратнинг таркибида лактоза борлиги туфайли галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза малабсорбция синдроми.Ҳомиладорлик ва эмизиш даври (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши” бўлимига қаранг).Болаларда қўллаш мумкин эмас (қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган).

Клопидогрел, фибринспецифик ёки нофибринспецифик тромболитик воситалар ва гепаринни бирга қўллашнинг хавфсизлиги ўткир миокард инфаркти бўлган пациентларда таҳлил қилинган. Клиник аҳамиятга эга бўлган қон кетишларнинг тез-тезлиги тромболитик препаратлар ва гепаринни АСК билан бирга қўлланилган ҳоллардагига ўхшаш бўлган. Плагрил® А препарати ва тромболитик препаратларни бирга қўллаш юзасидан клиник маълумотларни етарли эмаслиги туфайли, уларни бирга буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Қон кетиш ва қон томонидан бузилишлар Қон кетиши ва қон томонидан бузилишлар ривожланиши хавфи (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг) туфайли, даволаш жараёнида қон кетишига гумон қилувчи клиник симптомлари пайдо бўлган ҳолларда шошилинч равишда қоннинг умумий клиник таҳлилини ўтказиш, фаоллашган қисман тромбопластин вақтини (ФҚТВ), тромбоцитлар сони, тромбоцитларнинг функционал фаоллиги кўрсаткичларини аниқлаш ва бошқа зарур текширувларни ўтказиш керак. Плагрил® А препаратининг таркибида иккита антиагрегант воситаларни мавжудлиги туфайли, жароҳатлар, жаррохлик аралашувлари ёки бошқа патологик ҳолатлар туфайли қон кетишини юқори хавфи бўлган пациентларда, шунингдек НЯҚП (шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторларини), гепарин, ИИб/ИИИа гликопротеини ингибиторлари, СҚҚОСИ ва тромболитик воситаларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қон кетиши, шу жумладан яширин қон кетиши юзасидан, айниқса даволашнинг биринчи хафтаси давомида ва/ёки инвазив кардиологик муолажалар/жаррохлик аралашувларидан кейин пациентларни синчковлик билан кузатиш керак. Плагрил® А препаратини билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки бу қон кетиши жадаллигини ошириши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг), шунинг учун айрим клиник ҳолатлар (юрак чап қоринчасидаги флотация қилувчи тромб, хилпилловчи аритмияси бўлган пациентларда стентлаш ёки билвосита таъсирга эга антикоагулянтларни буюриш учун бошқа кўрсатмалар) дан ташқари Плагрил® А препарати ва варфаринни бирга қўллаш тавсия этилмайди. Агар пациентга режали жаррохлик аралашуви режалаштирилган бўлса ва бунда антитромботик самарага эришиш зарурати бўлмаса, операциядан 7 кун олдин Плагрил® А препарати бекор қилиш керак. Плагрил® А қон кетиш вақтини оширади ва қон кетишлар, айниқса меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва кўз ички қон қуйилишлари ривожланишига мойил касалликлар ва ҳолатлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Пациентлар Плагрил® А препаратини қабул қилганда қон кетишини тўхтатиш учун одатдагидан кўпроқ вақт талаб этилиши мумкин ва уларда жойлашиши ва давомийлиги бўйича одатдаги бўлмаган қон кетиши ривожланганда даволовчи шифокорига хабар бериш кераклиги ҳақида огоҳлантириш керак. Ҳар қандай жаррохлик аралашувидан олдин ва ҳар қандай янги дори препаратини қабул қилишдан олдин пациентлар Плагрил® А препаратини қабул қилишлари ҳақида шифокорга (шу жумладан стоматологга) хабар беришлари керак. Тромботик тромбоцитопеник пурпура Клопидогрелни қўллагандан кейин жуда кам ҳолларда неврологик бузилишлар, буйрак функциясини бузилиши ва иситма билан кечувчи тромбоцитопения ва микроангиопатик гемолитик анемия билан характерланувчи тромботик тромбоцитопеник пурпура (ТТП) ривожланиши ҳолатлари кузатилган. ТТП дарҳол даволашни, шу жумладан плазмаферезни талаб этувчи хаёт учун хавф солувчи потенциал хавфли ҳолат ҳисобланади. Орттирилган гемофилия Клопидогрелни қабул қилганда орттирилган гемофилия ривожланган ҳолатлар ҳақида хабар берилган. Қон кетиши билан кечувчи ёки кечмайдиган фаоллашган қисман тромбопластин вақтини алоҳида ошиши тасдиқланган ҳолатларда орттирилган гемофилия ривожланганлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш керак. Орттирилган гемофилия ташҳиси тасдиқланган пациентлар кузатилиши ва бу касаллик бўйича мутахассисда даволаниши ва клопидогрел қабул қилишни тўхтатишлари керак. Тиенопиридинлар орасида кесишган аллергик ва/ёки гематологик реакциялар Пациентларда аввал бошқа тиенопиридинларга (тиклопидин, празугрел каби) аллергик ва/ёки гематологик реакциялар мавжудлиги юзасидан анамнез тўплаш керак, чунки тиенопиридинлар орасида кесишган аллергик ва/ёки гематологик реакциялар ҳақида хабар берилган (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Тиенопиридинлар ўртача ва оғир аллергик реакциялар (тошма, ангионевротик шиш) ёки гематологик реакциялар (тромбоцитопения ва нейтропения каби) чақириши мумкин. Тиенопиридинлар гуруҳига мансуб препаратлардан бирига аввал аллергик ва/ёки гематологик реакциялар кузатилган пациентлар тиенопиридинлар гуруҳига мансуб бошқа препаратга шундай реакциялар ривожланишининг юқори хавфига эга бўлишлари мумкин. Кесишган аллергик ва/ёки гематологик реакциялар мониторинги тавсия этилади. Яқинда ўтказилган ишемик импульс Яқинда ўтказилган бош мияда қон айланишини ўткинчи бузилиши ёки импульси бўлган ишемик асоратлар ривожланишининг юқори хавфига эга пациентларда ацетилсалицил кислотаси ва клопидогрел мажмуаси йирик қон кетишлар ривожланиши хавфини оширади. Шунинг учун бундай пациентларда Плагрил® А препарати эҳтиёткорлик билан ва фақат уни қўллашдан клиник фойда исботланган ҳоллардагина қўлланади. Меъда-ичак йўлларига таъсири Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетиши бўлган пациентларда ёки ҳатто меъданинг ярали шикастланишининг кўринишлари бўлиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларининг юқори қисмлари томонидан аҳамияциз симптомлари бўлган пациентларда Плагрил® А препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Плагрил® А препарати билан даволашнинг ҳар қандай вақтида гастралгия, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш ва меъда-ичакдан қон кетиши каби меъда-ичак йўлларининг юқори қисмлари томонидан симптомлар юзага келиши мумкин. Плагрил® А препарати билан даволаганда диспептик бузилишлар каби меъда-ичак йўллари томонидан аҳамияциз ножўя самаралар кам ҳолларда учрашлигига қарамасдан, шифокор бундай ҳолларда ҳар доим ҳатто анамнезида меъда-ичак йўллари томонидан патологиялар йўқлигида ҳам меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши ва қон кетишини инкор этиши керак. CЙП2С9 изоферментининг функционал фаоллиги CЙП2С9 изоферментининг метаболик фаоллиги паст бўлган пациентларда клопидогрелни тавсия этилган дозаларда қўлланилганда клопидогрелнинг фаол метаболити кам ҳосил бўлади, унинг тромбоцитлар функциясига самараси камаяди. Шунинг учун ўткир коронар синдроми ёки тери орқали коронар аралашув ўтказаётган ва клопидогрел қабул қилаётган бундай пациентлар CЙП2С9 изоферментининг фаоллиги нормал бўлган пациентларга нисбатан юрак-қон томир тизими томонидан асоратларнинг юқори тез-тезлигига эга бўлишлари мумкин. Бошқалар Ацетилсалицил кислотаси ва одатда болаларда инфекциянинг продромал даврида кузатилидиган хаёт учун хавфли Рея синдроми (энцефалопатия ва жигар етишмовчилигини тез ривожланиши билан кечувчи жигарнинг ёғли ўткир дистрофияси) орасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкин.Препаратнинг таркибида ацетилсалицил кислотаси мавжудлиги туфайли, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларга Плагрил® А препаратини синчков тиббий кузатув остида буюриш керак (гемолиз ривожланиши хавфи туфайли) (“Eҳтиёткорлик билан”, “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг).Препарат гидрогенланган канакунжут мойи сақлайди, бу меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар ёки диарея чақириши мумкин.Препаратнинг таркибида АСК мавжудлиги туфайли, Плагрил® А препаратини қабул қилиш вақтида пациентлар алкоголнинг кўп миқдорини сурункали истеъмол қилганда қон кетиши ривожланиши хавфини ошиши ҳақида огоҳлантирилишлари керак.Галактозани ўзлаштирилишини кам учрайдиган наслий бузилишлари, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза малабсорбция синдроми бўлган пациентларга Плагрил® А препаратини қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик Эҳтиёткорлик чораси сифатида Плагрил® А препаратини ҳомиладорликнинг биринчи иккита уч ойлигида қўллаш мумкин эмас, аёлнинг клиник ҳолати клопидогрелни АСК билан мажмуада қўллаш талаб этишидан ташқари. Таркибида АСК мавжудлиги туфайли, препаратни ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар клопидогрелда ҳомиладорликни кечиши, эмбрионал ривожланиш, туғруқ ва постнатал ривожланишга бевосита ҳам, билвосита ҳам нохуш самараларни аниқламаган. Лекин ҳомиладор аёлларда хажми бўйича етарли ва назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. АСК да тератоген таъсир аниқланган, гарчи клиник тадқиқотларда акушерликда чекланган даражада қўлланадиган ва истисослашган мониторингни талаб этувчи АСК нинг суткада 100 мг гача дозалари хавфсизлигини намойиш қилган. Эмизиш даври Плагрил® А препарати билан даволаганда эмизишни тўхтатиш керак, чунки ацетилсалицил кислотаси кўкрак сутига кириши аниқланган, каламушларда ўтказилган тадқиқотлар эса, клопидогрел ва/ёки унинг метаболитлари ҳам лактация давридаги каламушларда кўкрак сути билан чиқарилишини намойиш қилган.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Клопидогрел дозасини ошириб юборилишини симптомлари ва даволаш Клопидогрел дозасини ошириб юборилиши қон кетиш вақтини узайиши, кейинчалик қон кетиши ривожланиши кўринишидаги асоратларга олиб келиши мумкин. Қон кетиши юзага келганда тегишли даволашни ўтказиш талаб этилади. Клопидогрелнинг антидоти аниқланмаган. Агар узайган қон кетиш вақтини тез мувофиқлаштириш зарур бўлса, тромбоцитар массани қуйиш тавсия этилади. Ацетилсалицил кислотаси дозасини ошириб юборилишини симптомлари ва даволаш Дозани ошириб юборилишининг ўртача даражаси: бош айланиши, қулоқларда шанғиллаш, онгни чалкашиши ва меъда-ичак йўллари томонидан симптомлар (кўнгил айниши, қусиш ва меъда соҳасида оғриқ). Оғир интоксикация симптомлари аниқланганда кислота-ишқор мувозанатини оғир бузилишлари юзага келади. Дастлаб юзага келадиган гипервентиляция нафас бузилиши оқибатидаги алкалоз ривожланишига олиб келади. Сўнгра нафас бузилиши оқибатидаги алкалозни нафас марказларига ингибиция қилувчи таъсири оқибатида нафас бузилиши оқибатидаги ацидоз ривожланади. Шунингдек қонда салицитларнинг мавжудлиги туфайли метаболик ацидоз ҳам ривожланади. Бундан ташқари қуйидаги симптомлар пайдо бўлади: гипертермия ва дегидратацияга олиб келувчи кўп терлаш, ҳаракат безовталиги, тиришишлар, галлюцинациялар ва гипогликемия ривожланиши. Нерв тизимини бостирилиши кома, коллапс ривожланиши ва нафасни тўхташига олиб келиши мумкин. Ацетилсалицил кислотасининг летал дозаси 25-30 г. Салицилатнинг қон плазмасидаги концентрацияси 300 мг/л (1,67 ммол/л) дан юқорилиги интоксикация мавжудлигини тасдиқлайди. АСК дозасини ўткир ва сурункали ошириб юборилишида ўпканинг нокардиоген шиши ривожланиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Дозани оғир ошириб юборилиши симптомлари аниқланганда гильзаизация талаб этилади. Дозани ўртача ошириб юборилганда қусишни сунъий чақириш, муваффақияциз бўлганда меъдани ювишга уриниш керак. Шундан сўнг фаоллаштирилган кўмир (адсорбент) ва тузли сурги воситаларни ичга (агар пациент юта олса) ёки акс ҳолда меъдага зонд орқали юбориш керак. Салицилатларни чиқарилишини тезлаштириш учун сийдикни жадал ишқорийлаштириш мақсадида 250 ммол натрий бикарбонатини 3 соат давомида сийдикнинг рН ва кислота-ишқор ҳолатини назорати остида вена ичига томчилаб юбориш кўрсатилган. Дозани оғир ошириб юборилишини мақсадга мувофиқ даволаш бўлиб гемодиализ ёки перитонеал диализ ҳисобланади. Зарурати бўлганида интоксикациянинг бошқа кўринишларини симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича

Ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар, 75 мг + 75 мг. 10 капсуладан (ПВХ/АЛ/ПА) фолгали/алюмин фолгали блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.