Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, анемия, тромбоцитопения.
Юрак-қон томир тизими томонидан: эпирубициннинг кардиотокциклигини эрта (ўткир) кўриниши асосан синусли тахикардия ва/ёки ЭКГ даги аномалиялар ҳисобланади.
Шунингдек тахиаритмиялар (шу жумладан қоринча экстрасистолияси ва қоринча тахикардиясини), брадикардия, атриовентрикуляр блокада ва Гис тутами оёқчаларининг блокадаси аниқланиши мумкин.
Бу самаралар кейинчалик кечиктирилган кардиотокцикликнинг ривожланишини прогностик омили ҳисобланмайди, кам ҳолларда клиник аҳамиятли бўлади ва одатда препарат билан даволашни бекор қилишни талаб қилмайди.
Кечки (кечиктирилган) кардиотокциклик чап қоринчанинг чиқариб ташлаш фракциясини (ЧҚЧТФ) пасайиши ва/ёки хансираш, ўпкаларнинг шиши, ортостатик шиши, кардиомегалия ва гепатомегалия, олигурия, асцит, экссудатив плеврит, галоп ритми каби димланган юрак етишмовчилигининг (ДЮЕ) симптомлари билан намоён бўлади.
Шунингдек перикардит/миокардит каби нимўткир кўринишлар аниқланиши мумкин.
Антрациклинлар чақирган кардиомиопатиянинг энг оғир шакли ҳаёт учун хавфли ДЮЕ ҳисобланади, у препаратнинг кумулятив дозасини чекловчи токциклик бўлиб ҳисобланади.
Бундан ташқари тромбоэмболик асоратлар, ўпка артериясининг эмболияси (қатор ҳолларда ўлим билан якунланган), шу жумладан юзни қизиб кетиши, кузатилиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонида: анорекция, кўнгил айниши, қусиш, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг гиперпигментацияси, эзофагит, қорин соҳасида оғриқлар ёки ачишиш ҳисси, меъда эрозияси, МИЙ дан қон кетишлар, диарея, колит; қон зардобида умумий билирубин ва трансаминазалар даражасини ошиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: эпирубицин юборилганидан кейин 1-2 кун давомида сийдикни қизил рангга бўялиши.
Ўсма хужайраларининг тез лизиси оқибатида гиперурикемия пайдо бўлиши мумкин.
Кўриш аъзолари томонидан: конъюнктивит, кератит.
Тери ва тери қўшимчалари томонидан: алопеция, тошма, қичишиш, терини тўсатдан қизариши, тери ва тирноқларнинг гиперпигментацияси, фотосезувчанлик, таъсирланган терининг юқори сезувчанлиги (нурлантиришга анамнестик реакция), эшакеми.
Эндокрин тизими томонидан: аменорея (даволаш тугатилганида овуляцияни тикланиши юз беради, лекин муддатидан олдин менопауза бўлиши мумкин); олигоспермия, азоспермия (қатор холларда сперматазоидларнинг миқдори нормал даражагача тикланади; бу даволаш тугаганидан кейин бир неча йил ўтгач юз бериши мумкин).
Маҳаллий реакциялар: кўпинча инфузия ўтказилган вена йўли бўйлаб эритематоз чизилиш аниқланади, сўнгра маҳаллий флебит ёки тромбофлебит пайдо бўлиши мумкин.
Шунингдек флебосклероз, айниқса, агар эпирубицин катта бўлмаган венага такрорий юборилганда ривожланиши мумкин.
Препарат атроф тўқималарга тушган ҳолда маҳаллий оғриқлилик, тери ости клетчаткасини оғир яллиғланиши ва тўқималарнинг некрози пайдо бўлиши мумкин.
Артерия ичига юборилганида тизимли токциклилигига қўшимча меъда ва ўн икки бармоқ ичакни яраланиши (эҳтимол препаратни меъда артериясига рефлюкси ҳисобига) ва препарат томонидан чақирилган склерозловчи холангит оқибатида ўт чиқариш йўлларини торайиши, шунингдек перфузияланаётган тўқиманинг тарқалган некрози кузатилиши мумкин.
Эпирубицинни қовуқ ичига қўллаш кимёвий цистит симптомлари (дизурия, полиурия, никтурия, оғриқли сийиш, гематурия, қовуқ соҳасида дискомфорт, қовуқ деворини некрози) пайдо бўлиши ва қовуқнинг констрикциясига олиб келиши мумкин.
Бошқалар: лохаслик, астения, иситма, этни увишиши, иккиламчи инфекцияларни қўшилиши, анафилакция, дегидратация, ўткир лимфолейкоз ёки миелолейкоз ривожланиши.