Пиралгин.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: метамизол натрий (аналгин) – 300 мг, напроксен – 100 мг, кофеин – 50 мг, фенобарбитал – 10 мг, кодеин – 8 мг; Ёрдамчи моддалар: магний стеарати (Е-470), натрий лаурилфати (Е-487), талк (Е-553), картошка крахмали.

Препаратнинг савдо номи:

Пиралгин.

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетиклар. Бошқа аналгетиклар ва антипиретиклар. Пиразолонлар.

Дори шакли:

таблеткалар.

оқдан ёки деярли оқдан ёки сарғиш оқдан ёки сарғиш тусли рангли, яссицилиндрик, фаска ва рискали таблеткалар.

Аналгетиклар. Бошқа аналгетиклар ва антипиретиклар. Пиразолонлар.

N02BB72.

турли генезли ўртача яққолликдаги оғриқ синдроми: бўғим, мушаклардаги оғриқ, радикулит, менструал оғриқлар, невралгиялар, бош оғриғи, меньшевизм, тиш оғриғи;иситмали ҳолатлар;оғриқ синдроми ва яллиғланиш кўринишлари билан кечувчи шамоллаш ва бошқа касалликларда қўлланилади.

Препарат ичга, одатда 1 таблеткадан кунига 1-3 марта қабул қилинади. Максимал суткалик доза – 4 таблетка. 12 ёшдан ошган болаларга катталарнинг дозасини ярми буюрилади. Препаратни шифокор кузатувисиз 5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Агар дори воситасининг навбатдаги дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, ўтказиб юборилган препаратнинг таблеткасини қабул қилиш ва сўнгра таблеткаларни қабул қилишни одатдаги схема бўйича давом эттириш керак.

Диспепсик бузилишлар (қусиш, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қабзият), терининг аллергик реакциялари (тошма, қичишиш, эшакеми), бош айланиши, уйқучанлик, психомотор реакциялар тезлигини камайиши, юракни тез уриб кетиши бўлиши мумкин. Кам ҳолларда қон яратилишини сусайиши (лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз) ривожланиши мумкин. Юқори дозаларда узоқ муддат назорациз қабул қилинганда – кўникиб қолиш (оғриқ қолдирувчи самарани сусайиши), дорига қарамлик (кодеин), жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши кузатилиши мумкин. Келтирилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек илова-варақада эслатилмаган ножўя самаралар пайдо бўлганида, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг зўрайиш босқичидаги яра касаллиги; бронхоспазм; қон касалликлари (анемия, лейкопения), нафасни сусайиши билан кечувчи ҳолатлар; бош мия ички босимини ошиши, бош мия жароҳати; ўткир миокард инфаркти; юрак ритмини бузилиши; артериал босимни ошиши; глаукома; алкоголли мастлик ҳолати; 12 ёшгача бўлган болалар; ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас (даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак).

Опиоид бўлмаган аналгетикларнинг токсик таъсирини кучайтиради, циклоспориннинг концентрациясини плазмада пасайтиради. Седатив воситалар ва транквилизаторлар препаратнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Трициклик антидепрессантлар, перорал контрацептивлар, аллопуринол метамизол натрийнинг (препаратнинг таркибига кирувчи) токсик таъсирини кучайтиради, барбитуратлар ва фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари – сусайтиради.

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг ремиссия даврида, анамнезида алкоголни узоқ муддат қабул қилганларда ва кекса ёшли шахсларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Препаратни 5 кундан ортиқ қабул қилинганда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Шифокор маслаҳатисиз препаратни иситма синдромида 3 кундан ортиқ, оғриқ синдромида 5 кундан ортиқ қўлланилмасин. Препарат спортчиларда допинг-назорат таҳлили натижаларини ўзгартириши мумкин. Атопик бронхиал астмаси, поллинозлари бўлган беморларда аллергик реакцияларни ривожланиш хавфи юқори бўлади. Препаратни қабул қилиш қорин соҳасидаги ўткир оғриқ синдромида ташҳис қўйишни қийинлаштириши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Автотранспортни ҳайдаш ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препаратни қабул қилишда автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, тахикардия, юрак аритмиялари, ҳолсизлик, уйқучанлик, алаҳсираш, нафасни сусайиши. Даволаш: қусишни чақириш, меъдани ювиш, адсорбентларни буюриш (фаоллаштирилган кўмир), ҳаёт учун зарур фаолиятларни бир маромда сақлаб туриш учун йўналтирилган симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир, икки контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. Стационарлар учун ўрам: 150 контур уяли ўрамдан мувофиқ миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.