Пиковитрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 пастилка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: А витамини палмитати концентрати (синтетик мойли шакли) 1,7 млн ХБ/г                                               0,35 мг холекалциферол концентрати (мойли шакли 1 млн ХБ/г (Д3 виткамини)                                                0,08 мг аскорбин кислотаси (С витамини)                                               10,00мг тиамин нитрати (В1 витамини)                                         0,25 мг рибофлавин (В2 витамини)                                                0,30 мг пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                  0,30 мг цианокобаламин 0,1% маннитолда (В12 витамини)        0,20 мкг никотинамид (РР витамини)                                             3,00 мг фолат кислотаси                                                                  0,04 мг калций пантотенати (В5 витамини)                                1,20 мг калций гидрофосфати, сувсиз                                         43,00 мг ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, апелсин мойи 05073, полисорбат 80 (твин 80), глицерол, тозаланган канакунжут мойи, сувсиз лимон кислотаси, сорбитол, декстроза (суюқ глюкоза) (қуюқ модда), магний стеарати, капол 600 фарма, суюқ парафин, повидон, кўпикни сўндирувчи восита 1510, сукроза.

Препаратнинг савдо номи:

Пиковит

Фармакалогик гуруҳи:

поливитаминлар бошқа минерал моддалар билан мажмуада.

Дори шакли:

пастилкалар

қизил, сариқ, яшил ва тўқ сариқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ пастилкалар.

поливитаминлар бошқа минерал моддалар билан мажмуада.

A11AA03.

Мураккаб композиция ва витаминлар ва минералларни, одатда, овқат рационида бўлиши сабабли, Пиковит® пастилкаларида сақланувчи дозаларда витаминларни текшириш мумкин эмас. Сувда эрувчи витаминлар (В гуруҳи витаминлари, С витамини ва биотин), организмнинг суткалик эҳтиёжларига тўғри келувчи миқдорларда жуда яхши сўрилади. Ортиқча миқдори сийдик билан, айрим ҳолларда эса аҳлат билан чиқарилади. Бу витаминлар организмда чекланган миқдорда сақланади, шунинг учун тўқималарда уларнинг адекват концентрацияларини сақлаб турилиши учун, улар организмга мунтазам тушиб туришлари керак. Перорал буюрилган ёғда эрувчи А ва Д витаминлар, ёғлар бўлганда ингичка ичакда яхши сўрилади. Е витаминини сўрилиши нисбатан катта эмас (дозанинг 25% дан 85% гача) Катта дозаларда ишлатилганда бу витаминлар жигарда тўпланади ва, демак сувда эрувчи витаминларга қараганда токсикроқдир. Калций ионлари ингичка ичакда фаол транспорт ва пассив диффузия йўли билан сўрилади. Калцийнинг 45% плазма оқсиллари билан боғланади. Калцийнинг ортиқча қисми, асосан, сийдик ва аҳлат билан чиқарилади. Фосфатлар меъда-ичак йўлларидан фаол транспорт ва пассив диффузия натижасида сўрилади; плазма, хужайрадан ташқари суюқлик, хужайра мембраналари, коллаген ва суяк тўқимасида тақсимланади. Кўпчилик фосфатлар ингичка ичакда сўрилади ва асосан, сийдик билан чиқарилади.

Пиковит® пастилкалари жуда ёқимли мазага эга ва энг аввало болалар учун мўлжалланган бўлиб, қуйидагиларда : иштаҳа бўлмаганда;мактаб ёшидаги болалар толиққанда;жисмоний ривожланиш етарли бўлмаганда (ўсишни орқада қолишида);антибиотиклар билан даволашда қўшимча восита сифатида;кундалик овқат рационида витамин препарати сифатида, айниқса қишки ва баҳорги даврларда қўлланилади.

4 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга суткада 4-5 пастилка қабул қилиш тавсия этилади. 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга суткада 5-7 пастилка қабул қилиш тавсия этилади. Пиковит® пастилкалари ёқимли мазага эга, уларни оғизда тўлиқ эригунича тутиб туриш керак. Препаратни қабул қилиш курси 20-30 кун. Такрорий қабул қилиш курси 1-3 ойдан кейин ёки шифокор тавсияси бўйича ўтказилади.

Жуда кам (< 1/10000) – ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Агар аллергик реакциялар ривожланса, даволашни тўхтатиш ва маслахат учун шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

Препарат калций сақлайди ва шунинг учун ичакда тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларни, шунингдек фторхинолн ҳосилалари – антимикроб воситаларни сўрилишини кечиктиради. С витамини сулфаниламидлар гуруҳи антимикроб воситаларнинг таъсири ва ножўя самараларини кучайтиради (шу жумладан сийдикда кристалларни пайдо бўлиши) кузатилади. Тиазидлар гуруҳига мансуб сийдик ҳайдовчи воситалар бир вақтда буюрилганда гиперкалциемия эҳтимоли ошади.

Агар аллергик реакциялар ривожланса, препарат бекор қилиниши керак. Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин – бу мутлақо безарар бўлиб, препаратда рибофлавинни борлиги билан тушунтирилади. Бошқа витаминли ва витаминли-минералли ва/ёки минерал препаратлар билан бир вақтда қўлланганда, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак. Қандли диабети бўлган пациентлар Пиковит®ни қабул қилишлари мумкин, лекин улар суткалик доза 2,4 г дан 4,2 г гача қанд сақлашини назарда тутишлари керак. Ҳар бир пастилка 0,6 г қанд сақлайди. Пиковит® пастилкалари 4 ёшдан кичик болалар учун тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладор аёллар ва эмизувчи оналар витаминлар ва минералларни шифокор тавсияси бўйича қабул қилишлари мумкин, Пиковит® пастилкаларидаги витаминлар ва минералларнинг дозалари болалар учун мўлжалланган. Айрим ингредиентлари хақида махсус маълумотлар Пиковит® пастилкалари лактоза, сахароза, глюкоза сорбитол (Е420) ва азобўёвчи Е124 сақлайди. Кам учрайдиган наслий фруктоза ёки галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-изомалтозани кам сўрилиши бўлган пациентларга бу препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Азобўёвчи Е124 аллергик реакциялар чақириши мумкин. Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни ҳайдаш қобилиятига дори воситасининг таъсири. Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Гарчи дозани ошириб юборилишининг ривожланиш хавфи минимал бўлса ҳам, узоқ муддат жуда катта дозаларда қўллаш А ва Д гипервитаминозига олиб келиши мумкин. Симптомлари: фокусланмаган кўриш, бош оғриғи, ҳаракатлар координациясини бузилиши, қорин оғриғи, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, терини қизариши қисқа муддатли дозани ошириб юборилишида намоён бўлади. Катта дозаларни узоқ муддат қабул қилиш: кўришни бузилиши, сурункали бош оғриғи, қайталанувчи кўнгил айниши, терини юпқалашиши, терини қичишиши, лабларни ёрилиши, конъюнктивит, бўғим оғриқлари, оғиз бўшлиғини қуруқлиги, оғизда металл таъми, чанқоқлик, иштаҳани йўқолиши, тана вазнини камайиши, спазмлар, диарея, дезориентацияни чақириши мумкин. Даволаш: препаратни бекор қилиш.

Шифокор рецептисиз берилади

15 пастилкалар ПВХ/ПЕ/ПВДХ-алюмин фолга (ПВC/ПE/ПВДC-Ал) блистерда. 2 ёки 4 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.