Пиколакс rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100% сувсиз моддага қайта ҳисоблаганда 7,5 мг (20 томчи) пикосулфат натрий; ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420); натрий бензоати (Е 211); лимон кислотаси моногидрати; натрий цитрати; инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

натрий пикосулфати (содиум пиcосулфате)

Препаратнинг савдо номи:

Пиколакс

Фармакалогик гуруҳи:

сурги восита.

Дори шакли:

орал томчилар.

тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

сурги восита.

A06AV08.

Қабзиятлар ёки ични келишини енгиллаштиришни талаб қилувчи ҳолатларда қўлланади. Бошқа сурги воситалари каби Пиколаксни қабзиятнинг сабабини аниқламасдан туриб ҳар куни ёки узоқ вақт давомида қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат ишлаб чиқарувчининг дозатори билан дозаланади. Катталарга: 13-27 томчи (бу 5-10 мг натрий пикосулфатига мос келади); 4 ёшдан ошган болалар (фақат шифокор кўрсатмаси бўйича): 7-13 томчи (бу 2,5-5 мг натрий пикосулфатига мос келади). Пиколаксни кечқурун қабул қилиш керак. Пиколакс қўлланилгандан кейин ичакни бўшашиши 10-12 соатдан кейин кузатилади. Препарат суюқлик билан ёки усиз қабул қилиш мумкин. Қабзиятнинг сабабини аниқламасдан, Пиколаксни ҳар куни ёки узоқ вақт давомида қабул қилиш мумкин эмас.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, тери реакциялари (тошма, қичишиш, эшакеми). Нерв тизими томонидан: бош айланиши, цингаопе. Бош айланиши ва цингаопе юзага келиши эҳтимоли вазовагал реакция (абдоминал спазм ёки ични келиши каби) билан боғлиқ (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, қоринда санчиқлар, абдоминал оғриқ, қоринда дискомфорт, қусиш, кўнгил айниши. Препаратни узоқ вақт ва ҳаддан ташқари кўп қўллаш суюқлик, калий ва бошқа электролитларни йўқотилишига олиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида, айниқса препаратни диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўллаганда мушак кучсизлиги ва юрак функциясини бузилишларига олиб келиши мумкин.

Таъсир этувчи моддага, бошқа триарилметанларга ёки препаратнинг бирон-бир бошқа ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик. Ичак тутилиши ёки қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касаллиги, масалан аппендицит. Ичакнинг ўткир яллиғланишли касаллиги. Кўнгил айниши ва қусиш билан кечувчи ўткир абдоминал оғриқ, у юқорида кўрсатилган касалликларга ишора қилиши мумкин. Кучли сувсизланишда қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг бирон-бир ёрдамчи моддасини кам учрайдиган наслий ўзлиштираолмаслик, масаоан аниқланмаган фруктозани ўзлаштираолмаслик эҳтимоли мавжуд (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Пиколаксни сув ва электролит мувозанатини бузилишлари (масалан буйрак функциясини оғир бузилишида) билан боғлиқ ҳолатларда тиббий кузатув остида қўллашлари керак.

Пиколакснинг юқори дозаларини диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўллаш электролит мувозанатини бузилишилари хавфини ошириши мумкин, бу юрак гликозидларига сезувчанликни ошишига олиб келиши мумкин. Антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш Пиколакснинг сурги самарасини пасайтириши мумкин.

Сурункали қабзияти бўлган пациентларда тўлиқ диагностикани ўтказиш ва қабзият сабабини аниқлаш керак. Препаратни узоқ вақт қўллаш сув ва электролит мувозанатини бузилиши ва гипокалиемияга олиб келиши мумкин. Натрий пикосулфатини қўллаш билан бир вақтга тўғри келган бош айланиши ва/ёки цингаопе ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Мавжуд маълумот таърифланган кўринишлар ич келишидаги цингаопега жавоб беради (Валерьянкаалва синамаси билан боғлиқ) ёки қориндаги оғриққа вазовагал жавоб билан боғли. Фруктозани ўзлаштираолмаслик каби кам учрайдиган наслий касаллиги бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак, чунки у сорбит сақлайди. Бу дори воситасининг бир дозаси 1 ммол натрий сақлайди, яъни натрийдан деярли холи.

Ҳомиладор аёллар иштирокида натрий пикосулфатини қўллаш бўйича етарли тадқиқотлар йўқ. Хавфсизликни эътиборга олиб, агар иложи бўлса, Пиколаксни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Клиник маълумотлар бис-(п-гидроксифенил)-пиридил-2-метан (БГПМ) фаол метаболити ҳам, унинг гдюкурониди ҳам кўкрак сутига кирмаслигини намойиш қилади. Шундай қилиб, Пиколаксни эмизиш даврида қўллаш мумкин. Фертилликка таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ички суюқ келиши (диарея) га, ичак спазмларига ва суюқлик, калий ва бошқа электролитларни клиник аҳамиятли йўқотилишига олиб келиши мумкин. Дозани ўткир ошириб юборганда оқибатлар, Пиколакс қабул қилингандан кейин яқин орада мажбурий қусиш ёки меъдани ювиш орқали минималлаштириш мумкин. Суюқлик ўрнини тўлдириш ва электролит мувозанатини мувофиқлаштириш зарурати юзага келиши мумкин. Спазмга қарши воситаларни қўллаш мумкин. Пиколаксни қабзиятларда тавсия этиладиган дозалардан аҳамиятли даражада юқори дозада қўллаганда йўғон ичак шиллиқ қаватини ишемияси ҳақида хабар берилган. Бошқа сурги воситалари каби Пиколакснинг дозаси узоқ вақт ошириб юборилганда сурункали диарея ва қоринда оғриқ, гипокалиемия, иккиламчи гипералдостеронизм ва эҳтимол буйракларда тош ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Сурги воситаларини узоқ вақт суиистеъмол қилганда буйрак каналчаларини шикастланиши, метаболик алкалоз, гипокалиемия оқибатида мушакларни бўшашиши ҳақида хабар берилган.

Рецепциз

15 мл ёки 30 мл дан флаконда. 1 флакондан қутида.

3 йил.