Петрексарецепт билан

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: динатрий пеметрекседи 551,430 мг (500 мг пеметрекседга мос келади), ёрдамчи моддалар: маннитол 500 мг, хлорид кислотаси, натрий гидроксиди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пеметрексед

Препаратнинг савдо номи:

Петрекса

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши восита, антиметаболит

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

оқдан сарғиш ёки кўкиш рангилигача бўлган қумоқ кўринишидаги лиофилизация қилинган ғовак масса.

ўсмаларга қарши восита, антиметаболит

L01BA04

маҳаллий тарқалган ёки метастатик ясси ҳужайрали бўлмаган майда ҳужайрали бўлмаган ўпка раки бўлган пациентларни, сквамоз ҳужайраларнинг доминант гистологияси ҳоллатларидан ташқари ҳолларда бошланғич даволаш учун цисплатин билан мажмуада;маҳаллий тарқалган ёки метастатик ясси ҳужайрали бўлмаган майда ҳужайрали бўлмаган ўпка раки бўлган, уларнинг касаллиги платина препаратлари асосидаги биринчи қатор препаратлари билан кимётерапиянинг тўртта циклидан кейин дарҳол авж олмаган пациентларни самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш учун монотерапия кўринишида;маҳаллий тарқалган ёки метастатик ясси ҳужайрали бўлмаган майда ҳужайрали бўлмаган ўпка раки бўлган пациентларни, сквамоз ҳужайраларнинг доминант гистологияси ҳоллатларидан ташқари ҳолларда, иккинчи қатор препаратлари билан даволаш учун монотерапия кўринишида;операция қилиб бўлмайдиган хавфли плевра мезотелиомаси бўлган, илгари кимётерапия қабул қилмаган пациентларни даволаш учун цисплатин билан мажмуада қўлланилади. Пеметрексед ясси ҳужайрали майда ҳужайрали бўлмаган ўпка раки бўлган пациентларни даволаш учун мўлжалланмаган.

Пеметрексед вена ичига томчилаб 10 минут давомида юборилади.

Пеметрекседни монотерапияда (маҳаллий тарқалган ёки метастатик ясси ҳужайрали бўлмаган майда ҳужайрали бўлмаган ўпка раки) фолат кислотаси ва В12 витамини қўшиб қўлланганда кузатилган ножўя реакциялар қуйидаги тез-тезликка мувофиқ қуйида келтирилган: жуда тез-тез (>10%); тез-тез (<10% va ≥1%); tez-tez emas (<1% va ≥0,1%); kam hollarda (<0,1%). Qon yaratish tizimi tomonidan: juda tez-tez – leykopeniya, neytropeniya, anemiya; tez-tez – trombotsitopeniya. Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: juda tez-tez – ko‘ngil aynishi, qusish, anorektsiya, stomatit/faringit, diareya; tez-tez – alaninaminotransferaza (ALT) va aspartataminotransferaza (AST) faolligini oshishi, qabziyat, qorinda og‘riq. Teri va teri hosilalari tomonidan: juda tez-tez – toshma/qipiqlanish; tez-tez – terini qichishishi, alopetsiya, ko‘p shaklli eritema. Periferik nerv tizimi tomonidan: tez-tez – sensor yoki motor neyropatiya. Siydik chiqarish tizimi tomonidan: tez-tez – zardobda kreatinin kontsentratsiyasini oshishi. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: tez-tez emas – supraventrikulyar aritmiya. Boshqalar: juda tez-tez – kuchli toliqish; tez-tez – isitma, neytropeniyasiz ikkilamchi infektsiyalarni qo‘shilishi, febril neytropeniya, allergik reaktsiyalar. Pemetreksedni tsisplatin bilan majmuada (mahalliy tarqalgan yoki metastatik yassi hujayrali bo‘lmagan mayda hujayrali bo‘lmagan o‘pka raki) folat kislotasi va V12 vitamini qo‘shib qo‘llanganda kuzatilgan nojo‘ya reaktsiyalar quyidagi tez-tezlikka muvofiq quyida keltirilgan: juda tez-tez (>10%); тез-тез (<10% va ≥1%); tez-tez emas (<1% va ≥0,1%); kam hollarda (< 0,1%). Qon yaratish tizimi tomonidan: juda tez-tez – leykopeniya, neytropeniya, anemiya, trombotsitopeniya. Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: juda tez-tez – ko‘ngil aynishi, qusish, anorektsiya, stomatit/faringit, diareya, qabziyat; tez-tez – dispepsiya, jig‘ildon qaynashi, ALT va AST faolligini oshishi; tez-tez emas – gammaglyutamiltransferaza (GGT) faolligini oshishi. Teri va teri hosilalari tomonidan: juda tez-tez – alopetsiya; tez-tez – toshma/qipiqlanish. Periferik nerv tizimi tomonidan: tez-tez – sensor neyropatiya, ta’mni buzilishi; tez-tez emas – motor neyropatiya. Siydik chiqarish tizimi tomonidan: juda tez-tez – zardobda kreatinin kontsentratsiyasini oshishi; tez-tez – kreatinin klirensini pasayishi, buyrak yetishmovchiligi. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: tez-tez emas – aritmiya. Nafas a’zolari tomonidan: tez-tez emas – ko‘krak qafasida og‘riq. Boshqalar: juda tez-tez – kuchli toliqish; tez-tez – isitma, ikkilamchi infektsiyalarni qo‘shilishi, kon’yunktivit, suvsizlanish, febril neytropeniya, tana haroratini oshishi. Birinchi qator preparatlari bilan davolashdan keyin kasallikni avj olishi aniqlanmagan patsiyentlarda pemetreksedni monoterapiyada tutib turuvchi davolash sifatida (mahalliy tarqalgan yoki metastatik yassi hujayrali bo‘lmagan mayda hujayrali bo‘lmagan o‘pka raki) folat kislotasi va V12 vitamini qo‘shib qo‘llanganda kuzatilgan nojo‘ya reaktsiyalar quyidagi tez-tezlikka muvofiq quyida keltirilgan: juda tez-tez (>10%); тез-тез (< 10% va ≥1%); tez-tez emas (<1% va ≥0,1%); kam hollarda (<0,1%). Qon yaratish tizimi tomonidan: juda tez-tez – anemiya; tez-tez – leykopeniya, neytropeniya, trombotsitopeniya. Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: juda tez-tez – ko‘ngil aynishi, anorektsiya; tez-tez – qusish, shilliq qavatlarni yallig‘lanishi/stomatit, diareya, qabziyat, ALT va AST faolligini oshishi. Teri va teri hosilalari tomonidan: tez-tez – toshma/qipiqlanish, alopetsiya, terini qichishishi; tez-tez emas –ko‘p shaklli eritema. Periferik nerv tizimi tomonidan: tez-tez – sensor va motor neyropatiya. Siydik chiqarish tizimi tomonidan: tez-tez – zardobda kreatinin kontsentratsiyasini oshishi, kreatinin klirensini pasayishi, buyrak yetishmovchiligi. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: tez-tez emas – supraventrikulyar aritmiya. Nafas a’zolari tomonidan: tez-tez emas – ko‘krak qafasida og‘riq. Boshqalar: juda tez-tez – kuchli toliqish; tez-tez – shishlar, og‘riqli sindrom, febril neytropeniya, ikkilamchi infektsiyalarni qo‘shilishi, neytropeniyasiz isitma, kon’yunktivit, suvsizlanish, ko‘zni kuchli yoshlanishi, bosh aylanishi, tez-tez emas – allergik reaktsiyalar, o‘pka arteriyasi tromboemboliyasi. Pemetreksedni tsisplatin bilan majmuada (xavfli plevra mezoteliomasi) folat kislotasi va V12 vitamini qo‘shib qo‘llanganda kuzatilgan nojo‘ya reaktsiyalar quyidagi tez-tezlikka muvofiq quyida keltirilgan: juda tez-tez (>10%); тез-тез (<10% ва ≥1%); тез-тез эмас (<1% ва ≥ 0,1%); кам ҳолларда (<0,1%). Қон яратиш тизими томонидан: жуда тез-тез – лейкопения, нейтропения, анемия, тромбоцитопения. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, анорекция, стоматит/фарингит, диарея, қабзият; тез-тез – диспепсия, АЛТ, АСТ ва ГГТ фаоллигини ошиши. Тери ва тери ҳосилалари томонидан: жуда тез-тез – тошма, алопеция. Периферик нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – сенсор нейропатия; тез-тез – таъмни бузилиши; тез-тез эмас – мотор нейропатия.

пеметрекседга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик;миелосупрессия (нейтрофилларнинг мутлоқ сони <1500/мкл, тромбоцитларнинг мутлоқ сони <100000/мкл);яққол буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) <45 мл/мин);ҳомиладорлик ва эмизиш даври;18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги юзасидан етарли маълумотлар йўқ);Сариқ иситмани профилактикаси учун қўлланадиган вакцина билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Ин витро шароитидаги тадқиқотлар, пеметрексед ОАТ3 (одам органик анионларини 3 типдаги ташувчиси) ёрдамида фаол секреция қилинишини намойиш этди. Нефротоксик препаратлар (масалан, аминогликозидлар, «халқали диуретиклар», платина сақловчи препаратлар, циклоспорин) ва/ёки буйрак орқали найчалар секрецияси ёрдамида чиқарилувчи моддалар (масалан, пробеницид) билан бирга қўлланилиши пеметрекседнинг клиренсини пасайишига олиб келиши мумкин. Ин витро шароитдаги тадқиқотларнинг натижалари, пеметрексед CЙП3А, CЙП2Д6, CЙП2C9, CЙП1А2 изоферментлари томонидан метаболизмга учрайдиган препаратлар билан минимал ўзаро таъсирга киришишидан далолат беради. Пеметрекседнинг фармакокинетикаси фолат кислотасини ичга, В12 витаминини мушак ичига қўлланганда ва цисплатин билан мажмуада қўлланганда ўзгармайди. Пеметрекседни қўллаганда платина ҳосилаларининг умумий клиренси бузилмайди. Ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) юқори дозаларда (масалан, ибупрофенни суткада 1600 мг дан ортиқ ёки ацетилсалицил кислотасини суткада 1300 мг дан ортиқ дозада) пеметрексед билан даволаш бир вақтда, хатто буйрак фаолияти нормал (КК минутига ≥80 мл) бўлган пациентларда қўлланилиши пеметрекседнинг клиренсини пасайишига ва унинг ножўя таъсирларини кучайишига олиб келиши мумкин. Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (КК минутига 45-79 мл) бўлган пациентларга, пеметрекседни қўллаш олдидан 2 кун давомида, қўлланадиган куни ва пеметрекседни қўллагандан кейин 2 кун давомида қисқа ярим чиқарилиш даврига эга бўлган НЯҚП қўллаш тавсия этилмайди. Пеметрексед ва катта ярим чиқарилиш даврига эга бўлган НЯҚП (пироксикам, рофекоксиб) ўртасида бўлиши мумкин бўлган ўзаро таъсир тўғрисида маълумотларни йўқлигини назарда тутиб, енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган НЯҚП қабул қилаётган пациентлар, пеметрекседни юборишдан камида 5 кун олдин, юбориш куни ва пеметрексед юборилгандан кейин 2 кун давомида НЯҚП ларни қўллашни тўхтатишлари лозим. Агар НЯҚП ларни бирга қўллаш талаб этилса, пациентларда токцикликни, айниқса миелосупрессияни ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан токциклик белгиларини қатъий мониторингини ўтказиш лозим. Пеметрексед Рингер лактат эритмаси ва Рингер эритмаси билан номутаносиб. Пеметрекседни бошқа препаратлар ва эритмалар билан бирга қўлланиши текширилмаган, шунинг учун бирга қўллаш (0,9% ли натрий хлориди эритмасидан ташқари) тавсия этилмайди. Тирик кучсизлантирилган вакциналар билан бир вақтда қўлланганда вакцина вирусининг репликация жараёнини жадаллашуви, унинг ножўя/нохуш самараларини кучайиши ва/ёки вакцинани юборилишига жавобан пациент организмида антителоларни ишлаб чиқарилишини пасайиши қайд этилиши мумкин. Перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганда Халқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН) ни мунтазам назорат қилиб туриш керак.

Пеметрексед билан даволаш фақат ўсмаларга қарши кимётерапияни қўллаш бўйича тажрибага эга бўлган шифокорнинг кузатуви остида ўтказилиши лозим. Миелосупрессия пеметрекседнинг дозага боғлиқ токциклиги ҳисобланади. Пеметрекседни ҳар гал юборишдан олдин лейкоцитар формулани ва тромбоцитлар сонини ҳисоблаш билан умумий қон тахлилини ўтказиш лозим. Буйрак ва жигар фаолиятини баҳолаш учун вақти-вақти билан қоннинг биокимёвий тахлилини ўтказиш лозим. Препаратни қўллашни бошлашдан олдин нейтрофилларнинг мутлоқ сони ≥1500/мкл ни, тромбоцитларнинг сони ≥100000/мкл ни ташкил этиши лозим. Фолат кислотаси ва В12 витаминини буюрилиши пеметрекседнинг токциклигини ва фебрил нейтропения ва 3/4 оғирлик даражасидаги нейтропения билан кечувчи инфекция каби гематологик ва ногематологик токцикликда дозани пасайтириш заруратини пасайтиради. Дексаметазонни (ёки унинг аналогини) пеметрексед билан даволашни бошлашдан 1 кун олдин, юбориш куни ва пеметрексед юборилгандан кейин келаси куни 4 мг дозада суткада 2 марта буюрилиши дерматологик реакцияларнинг сони ва яққоллигини пасайтиради. Сероз бўшлиқларда суюқлик тўпланишини (асцит ёки плевритнинг) пеметрекседнинг таъсирига таъсири охиригача аниқ эмас. Сероз бўшлиқларда суюқлик тўпланиши аниқланган стабил ҳолатдаги пациентларда, стандарт дозада юборилган пеметрекседнинг плазмадаги концентрацияларида ёки суюқликни бундай тўпланиши кузатилмаган пациентларга нисбатан унинг клиренсини фарқлари аниқланмаган. Шу боисдан, пеметрексед билан даволашни бошлашдан олдин суюқликни дренажлаш имконини кўзда тутиш лозим, бироқ, бу мажбурий шарт ҳисобланмайди. Пеметрексед билан даволаш вақтида ва даволашдан кейин камида 6 ой давомида контрацепциянинг ишончли усулларини ишлатиш лозим. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Пеметрекседни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ўрганилмаган. Бироқ, препаратнинг кучли толиқиш каби айрим ножўя таъсирлари транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамланиши ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30°С гача ҳароратда сақлансин. Тайёрланган эритмани 2°С дан 8°С гача ҳароратда кўпи билан 24 соат сақлашга рухсат берилади.

Дозани ошириб юборилишининг кутилган асоратлари нейтропения, тромбоцитопения ва анемия билан намоён бўлувчи суяк кўмиги фаолиятини сусайишини ўз ичига олади. Шунингдек иккиламчи инфекцияларни қўшилиши, диарея, шиллиқ қаватларни яллиғланиши, тошмалар кузатилиши мумкин. Препаратнинг дозасини ошириб юборилишига шубҳа туғилган ҳолларда умумий қон тахлилини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Даволаш: симптоматик даволаш, шу жумладан калций фолинати ёки фолинат кислотасини дарҳол қўллаш керак.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун 500 мг лиофилизат резина тиқин билан беркитилган, рангли пластмасс қопқоқли алюмин қалпоқча билан айлантирилган рангсиз тиниқ шишадан тайёрланган 50 мл сиғимли флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга пластик поддонда картон қутида.

2 йил.