Медроксипрогестерон сақловчи контрацептивларни олаётган деярли ҳамма аёлларда ҳайз кўриш циклини бузилишлари юз беради.
Медроксипрогестерон буюрилганида пайдо бўладиган бошқа ножўя таъсирлар: бош оғриғи, таъсирчанлик, депрессия ва бошқа рухий ўзгаришлар, дискомфорт ва қоринни дам бўлиш ҳисси, меъда-ичак бузилишлари, оёқларда оғриқ ва/ёки веналарни варикоз кенгайишидаги оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, либидони ўзгариши ёки йўқолиши, бош айланиши, сезувчанликни пасайиши, қиндан ажралмалар, қин кистаси, сут безларини ўзгариши, шу жумладан дискомфорт, баъзида гинекомастия, лактогенез, сут секрециясини тўхташи; дисменорея, аменорея, оралиқ қонли ажралмалар, астения, шишни ҳис қилиш, диарея, соч ва тери структурасини ўзгариши, шу жумладан сочларни тўкилиши, гирсутизм, хлоазма, бичилиш, аллергик тошма ёки эшакеми, қичишиш, жинсий аъзолар сохасида қичишиши ва тошмалар.
Юз бериши мумкин бўлган бошқа ножўя самаралар: иштаҳани ошиши, вазнни ортиши, анорекция, чарчоқлик, уйқучанлик, аллергия, танада ёйилган оғриқ, тез-тез сийиш, никтурия, иситма, “қуйилишлар”, жиғилдон қайнаши, кўкракда оғриқ, хуснбузар тошмаси, парастезия, астма, гематурия, тухумдонларнинг ўлчамларини катталашиши, уйқусизлик, суюқликни (организмда) тутилиши ёки шиш, оёқ панжаларини шиши, дизурия, хансираш, жигар фаолиятини бузилиши, жигар фаолиятини биокимёвий кўрсаткичларини ўзгариши.
Сариқлик пайдо бўлиш холатлари хақида хабар берилган.
Варикоз кенгайган веналарни ёрилиши, кўзларда дискомфорт хисси, контакт линзаларни ўзлаштираолмаслик.
Яқиндан яхши кўрадиган пациентларда кўришни ёмонлашиши.
Кам ҳолларда анафилактик ва анафилактоид реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Медроксипрогестерон билан даволаш фонида бачадон ўлчамлари бироз катталашиши ва концистенцияси бўйича илк хомиладорлик давридаги бачадонни эслатиши мумкин.