Пертуссин Д rasmini ko'rish

Таркиби:

майда гулли тограйхон суюк экстракти – 120 г; калий бромиди – 10 г; шакар сиропи- 820 г; этил спирти 80%- 50 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

майда гулли тоғрайхон суюк экстракти, калий бромиди.

Препаратнинг савдо номи:

Пертуссин-Д

Фармакалогик гуруҳи:

Балғам кўчирувчи восита.

Дори шакли:

сироп

қўнғир рангли, ўзига хос хушбўй хидли ва аччиқ таъмли суюқлик.

Балғам кўчирувчи восита.

Препарат ўткир респиратор касалликларда, трахеит, бронхит, ҳамда болаларда кўкйўталда буюрилади.

Катталарга 1 ош қошиқдан кунига 3 марта ичга; болаларга ёшига қараб, 1/2 чой қошиқдан то 1 десерт қошиққача кунига 3 марта буюрилади.

Аллергик реакциялар, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин.

препарат компонентларига юқори сезувчанлик;ҳомиладорлик, лактация даври.юрак фаолияти декомпенсацияси.

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни дозасини ошириб юбориш ҳолларида – кўнгил айниши.

Рецепциз

Сироп 50, 90, 100 ва 120 мл дан флаконларда.

2 йил.