Стабил юрак ишемик касаллиги.
Агар периндоприл билан даволашнинг биринчи ойи давомида ностабил стенокардиянинг (яққол ёки яққол бўлмаган) эпизоди ривожланса, даволашни давом эттиришдан олдин фойда ва хавф орасидаги нисбатни синчиклаб бахолаш керак.
Артериал гипотензия.
ААФ ингибиторлари артериал босимни пасайишини чақириши мумкин.
Асоратланмаган АГ бўлган пациентларда яққол гипотензия кам учрайди; кўпроқ у гиповолемияси бўлган пациентларда учрайди, яъни, диуретикларни қабул қилаётган, овқат билан туз истеъмол қилиш чеклаган, гемодиализда бўлган, шунингдек диарея ёки қусиш бўлган пациентларда, ва ренинга боғлиқ оғир гипертензияси бўлган пациентларда учрайди.
Ёндош буйрак етишмовчилиги бўлган ёки бўлмаган клиник жихатдан яққол юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда клиник яққол гипотензия қайд этилган.
Унинг эхътимоли яққолроқ ифодаланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бўлади, у халқали диуретикларнинг юқори дозаларини ишлатиш, гипонатриемия ёки буйракларни функционал шикастланиши билан акс этади.
Клиник жихатдан яққол гипотензияни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентлар, даволашни бошида синчиков кузатувга ва дозага тузатиш киритишга мухтож бўладилар.
Шундай талаблар ЮИК ёки цереброваскуляр касаллиги бўлган пациентларга хам тегишли бўлиб, уларда АБ ни пасайиши миокард инфаркти ёки бош мияда қон айланишини ўткир бузилишига олиб келиши мумкин.
Артериал гипотензия ривожланганида пациентни горизонтал холатда ётқизиш ва зарурати бўлганида вена ичига физиологик эритмани буюриш керак.
Тез кечувчи гипотензив жавоб даволашни давом эттиришга қарши кўрсатма хисобланмайди, уни одатда айланаётган қон хажмини ошириш орқали артериал босим ошганидан кейин асорациз тиклаш мукмкин.
Артериал босими нормал ёки паст бўлган димланган юрак етишмовчилиги бўлган айрим пациентларни периндоприл билан даволаш, тизимли артериал босимни қўшимча пасайишига олиб келиши мумкин.
Бу кутилган самара ва даволашни тўхтатиш учун сабаб хисобланмайди.
Клиник жиҳатдан яққол артериал гипотензияда, периндопрелнинг дозасини пасайтириш ёки у билан даволашни тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.
Аортал ва митрал клапан стенози/гипертрофик кардиомиопатия Бошқа ААФ ингибиторларига ўхшаб, периндоприлни митрал клапан стенози ва чап қоринчанинг чиқариш йўли стенози, хусусан, аортал стенози ёки гипертрофик кардиомиопатияси бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси ˂ 60 мл/мин) бўлганида периндоприлнинг бошланғич дозасини пациентнинг креатинин клиренси бўйича ва пациентни даволашга жавоб реакциясига қараб тузатиш киритиш керак.
Одатда бундай пациентларда калий ва креатининнинг даражасини режали тартибда назорати ўтказилади.
Клиник жихатдан яққол юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ААФ ингибиторлари билан даволаш бошланганидан кейин гипотензияни ривожланиши, буйрак фаолиятини бироз ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
Бундай вазиятда, одатда қайтмас характерга эга бўлган.
ЎБЕ таърифланган.
Буйрак артериясини икки томонлама стенози ёки якка буйрак артериясини стенози бўлган, ААФ ингибиторлари билан даволанган айрим пациентларда, зардобда мочевина ва креатининнинг даражасини ошиши аниқланган у одатда даволаш тўхтатилганидан сўнг қайтувчи характерга эга бўлган..
Бунинг эхтимоли, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда юқори бўлади.
Реноваскуляр гипертензия бўлганида оғир даражадаги гипотензия ва буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи юқори.
Бундай пациентларда даволашни синчков шифокор назорати остида паст дозалардан бошлаш, кейин дозани эхътиёткорлик билан танлаш керак.
Гарчи диуретиклар билан даволаш юқорида келтирилган кўринишлар ривожланиши учун ижобий омил бўлиши мумкин бўлсада, периндоприл билан даволашни биринчи хафтасида, буйрак фаолиятини назорати остида диуретикларни бекор қилиш керак.
АГ бўлган ва буйракларни илгари юз берган томирли шикастланиш белгилари бўлмаган айрим пациентларда, зардобда мочевина ва креатининнинг даражасини ошиши ривожланган, у одатда енгил ва тез кечувчи характерга эга бўлган, айниқса периндоприл диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида кузатилган.
Бу кўринишларни ривожланиши эхтимоли билан буйракларни олдиндан шикастланиши бўлган пациентларда юқори бўлади.
Дозани пасайтириш ва /ёки диуретиклар ва/ёки периндоприл билан даволашни тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.
Гемодиализ олаётган пациентлар.
Юқори оқимли мембраналарда гемодиализ олаётган ва ААФ ингибиторлари билан ёндош даволанаётган пациентларда, анафилактик реакциялар ривожланиши аниқланган.
Пациентлар учун диализ мембранасининг бошқа турини ёки бошқа синф гипотензив препаратни ишлатиш хақидаги масалани кўриш лозим.
Буйраклар трансплантацияси.
Буйрак яқинда трансплантация қилинган пациентларда периндоприлни қўллаш тажрибаси йўқ.
Ўта юқори сезувчанлик/ангионевротик шиш.
ААФ ингибиторлари билан, шу жумладан периндоприл билан, даволанаётган пациентларда, баъзида юз, оёқ-қўллар, лаблар, шиллиқ қаватлар, тил, товуш пайлари ва/ёки хиқилдоқнинг ангионевротик шиши ривожланиши мумкин.
Бу кўринишлар даволашнинг исталган вақтида ривожланиши мумкин.
Бундай холларда периндоприл билан даволашни дархол тўхтатиш ва холатини симптомлар бутунлай тўхтагунича давом этувчи мувофиқ мониторингни бошлаш керак.
Фақат юз ёки лабларни шиши кузатилган холларда, у гарчи одатда даволашсиз йўқолсада, симптомларни енгиллаштириш учун антигистамин воситалар қўлланган.
Хиқилдоқни шиши билан бирга ангионевротик шиши ўлимга олиб келиши мумкин.
Нафас йўлларининг обструкцияси эхтимоли юқори бўлган тил, товуш боғламлари ва хиқилдоқнинг шишида, дархол шошилинч даволашни буюриш керак.
У адреналинни юбориш ва/ёки нафас йўлларининг ўтказувчанлигини тутиб туришдан иборат бўлиши мумкин.
Пациент симптомлари тўлиқ ва барқарор холда тўхтагунича синчков шифокор назорати остида бўлиши керак.
Анамнезида ААФ ингибиторлари билан боғлиқ бўлмаган анионевротик шиш юзасидан маълумотлар бўлган пациентлар, ААФ ингибиторлари билан даволанганда бундай шишни ривожланиш хавфи юқори бўлиши мумкин.
Паст зичликдаги липопротеидлар (ПЗЛП) аферези вақтидаги анафилактоид реакциялар.
Декстран-судьяи билан паст зичликдаги липопротеидларни (ПЗЛП) аферези вақтида ААФ ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда кам холларда, хаёт учун хавф туғдирувчи анафилактоид реакциялар ривожланган.
Хар бир аферездан олдин ААФ ингибиторлари билан даволашни вақтинчалик тўхтатиш йўли билан, бундай реакциялардан сақланиш мумкин.
Десенсибилизация вақтидаги анафилактик реакциялар.
Десенсибилизация (масалан, пардақанотлилар: арилар, асаларилар ва бошқа хашоратлар захарига) вақтида ААФ ингибиторларини олган пациентларда, анафилактоид реакциялар ривожланган.
ААФ ингибиторларини вақтинчалик бекор қилиш йўли билан бу пациентларда бундай реакциялардан сақланиш мумкин, лекин тасодифан қайта қабул қилинганида бу реакциялар яна пайдо бўлади.
Жигар етишмовчилиги.
ААФ ингибиторлари билан даволаш кам холларда холестатик сариқлик билан бошланадиган ва жигарнинг баъзида ўлим билан якунланувчи, фулминант некрози ривожланиши билан бирга авж оладиган синдром билан кечади.
Бу синдромни ривожланиш механизми номаълум.
Агар ААФ ингибиторлари билан даволаниш вақтида сариқлик ривожланса ёки жигар ферментларининг даражаси ахамиятли даражада ошса, ААФ ингибиторини бекор қилиш ва кейинчалик мувофиқ шифокор кузатувини буюриш керак.
Нейтропения/агранулоцитоз/тромбоцитопения/анемия.
ААФ ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда нейтропения / агранулоцитоз / тромбоцитопения / анемия ривожланиши кузатилади.
Буйрак фаолияти нормал бўлган ва бошқа асоратловчи омиллари бўлмаган пациентларда нейтропения кам ривожланади.
Периндоприлни коллагенозлари бўлган пациентларда, иммунодепрессантлар билан даволашда, аллопуринол ёки прокаинамид билан даволашда ёки асоратловчи омиллар билан мажмуада, айниқса буйрак фаолияти илгари бузилган бўлса эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бу пациентларнинг айримларида кўпчилик холларда фаол антибактериал даволашга жавоб бермайдиган жиддий инфекциялар ривожланади.
Бундай пациентларга периндоприл буюрилганида лейкоцитларнинг даражасини вақти-вақти билан мониторинг қилиш тавсия этилади.
Пациентларга инфекциянинг хар қандай белгилари ривожланганида шифокорга хабар бериш кераклиги хақида огохлантириш керак.
Йўтал.
ААФ ингибиторлари билан даволанишда йўтал ривожланиши мумкин.
Балғамсиз дағал йўтал характерли бўлиб, у даволаш бекор қилинганидан кейин тўхтайди.
Йўтални дифференциал диагноз қилишда, ААФ ингибиторлари томонидан чақирилган йўтални хисобга олиш керак.