Периндидрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка 2 мг + 0,625 мг сақлайди: фаол моддалар: периндоприл эрбумини – 2 мг, индапамид – 0,625 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, коллоид кремний диоксида, магний стеарати, изопрапанол, дихлорметан; плёнка қобиқнинг таркиби: жигарранг Винкоут WТ–01985 бўёвчиси (гипромеллоза, макрогол 400, титан диоксиди, талк, макрогол 6000, темир ИИИ оксиди бўёвчиси), изопропанол*, дихлорметан*. Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка, 4 мг + 1,25 мг сақлайди: фаол моддалар: периндоприл эрбумини – 4 мг, индапамид – 1,25 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, коллоид кремний диоксида, магний стеарати, изопрапанол, дихлорметан; плёнка қобиқ таркиби: тўқ сариқ Винкоут WТ-01097 бўёвчиси (гипромеллоза, макрогол 400, титан диоксиди, талк, макрогол 6000, сариқ қуёш шафақи бўёвчиси), изопропанол*, дихлорметан*. * – органик эритувчилар ишлаб чиқариш жараёнида йўқотилади.

Тасир этувчи модда(ХПН):

периндоприл ва индапамид.

Препаратнинг савдо номи:

Периндид

Фармакалогик гуруҳи:

мажмуавий гипотензив восита (ААФ ингибитори + диуретик)

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

2 мг + 0,625 мг дозалар учун: жигар ранг, думалоқ, икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қаватлиги кўринади. Кесимда таблетка мағзи оқ ёки деярли оқ рангли. 4 мг + 1,25 мг дозалар учун: тўқ сариқ, думалоқ, икки томони қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қаватлиги кўринади. Кесимда таблетка мағзи оқ ёки деярли оқ рангли.

мажмуавий гипотензив восита (ААФ ингибитори + диуретик)

S09VA04.

Периндоприл ва индапамиднинг фиксацияланган комбинациясининг фармакокинетик кўрсатгичлари улар алоҳида қўллангандаги билан солиштирганда фарқ қилмайди. Периндоприл ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан тезда сўрилади. Периндоприлнинг биокираолишлига 65-70% ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш периндоприлни периндоприлатга айланишини камайтиради. Ичга қабул қилинганидан кейин 1 соат ўтгач максимал концентрациясига эришилади. Жигарда фаол метаболити периндоприлатни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Қон зардобида периндоприлатнинг максимал концентрацияси 3-4 соат ўтгач кузатилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши дозага боғлиқ ва 30% дан камроқни ташкил қилади. Кунига 1 марта периндоприл қабул қилиш натижасида 4 кун давомида турғун концентрацияларига эришилади. Периндоприлат гематоэнцефалик тўсиқдан ташқари, гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади, аҳамияциз кам миқдори йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Буйраклар орқали чиқарилади, периндоприлатнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 24 соатни ташкил қилади. Организмда тўпланиб қолмайди. Кекса ёшдаги пациентларда, буйрак ва юрак етишмовчилиги бўлган беморларда периндоприлатни чиқарилиши секинлашади. Гемодиализда (тезлиги 70 мл/мин – 1,17 мл/сек) ва перитонеал диализ ўтказилганида организмдан йўқотилади. Индапамид меъда-ичак йўлларида тез ва амалда тўлиқ сўрилади. Овқат қабул қилиш препаратни сўрилишини бироз секинлаштиради, лекин унинг сўрилган миқдорига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Бир марта қабул қилинганидан кейин 1 соат ўтгач қон плазмасида максимал концентрациясига эришилади. Такрорий қабул қилишларда икки дозалар орасидаги вақтда қон плазмасида препаратнинг концентрациядаги тебранишлар текислашади. Индапамид қон плазмаси оқсиллари билан 79% боғланади. Ярим чиқарилиш даври 14 соатдан 24 соатгача (ўртача 18 соат) бўлган вақтни ташкил қилади. Организмда тўпланмайди. Жигарда метаболизмга учрайди. Индапамиднинг 70% буйраклар орқали асосан метаболитлари кўринишида (ўзгармаган препаратнинг фракцияси тахминан 5% ни ташкил қилади) ҳамда тахминан 22% сафро билан нофаол метаболитлари кўринишида чиқарилади. Буйраклар функциясининг етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг фармакокинетик хусусиятлари аҳамиятли ўзгармайди.

Артериал гипертензия (мажмуавий даволаш кўрсатилган пациентларда) да қўлланади.

Ичга, 1 таблеткадан суткада бир марта, нонуштагача эрталабки соатларда, етарли     миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш тавсия этилади. Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл ва кўпроқ) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – АБ ни яққол пасайиши (шу жумладан ортостатик гипотензия), ЭКГ да ўзгаришлар (гипокалиемия), аритмия, юрак уриши. Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши, асабийлик, астения, кайфиятнинг беқарорлиги, уйқуни бузилиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – оғизни қуриши, қабзият ёки диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, таъмни бузилиши, анорекция; жуда кам – жигар энцефалопатияси, панкреатит ривожланиши мумкин. Сийдик-жинсий тизими томонидан: тез-тез инфекциялар, никтурия, полиурия. Аллергик реакциялар: терини қичишиши, доғли-папулёз тошма, эшакеми, геморрагик васкулит; жуда кам – ангионевротик шиш (Квинке шиши). Нафас тизими томонидан: тез-тез – қуруқ йўтал, фарингит, ринит, синусит. Қон яратиш тизими томонидан: гиперкреатининемия, протеинурия, гиперкалциемия, гиперурикемия, гипохлоремия, гипонатриемия, гипергликемия; жуда кам – тромбоцитемия, нейтропения, лейкопения, агранулоцитоз, апластик ва гемолитик анемия (гемодиализ ёки перитонеал диализда бўлган пациентлар). Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тиришишлар, парастезиялар. Бошқалар: тизимли қизил югурик зўрайиши мумкин.

препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;периндоприлга ёки бошқа ААФ ингибиторларига юқори сезувчанлик;анамнездаги ангионевротик шиш (наслий, идеопатик ёки ААФ ингибиторларини қабул қилиш оқибатидаги ангионевротик шиш);гипогликемия;яққол буйрак етишмовчилиги ( креатинин клиренси 30 мл/ мин дан кам);яққол жигар етишмовчилиги (шу жумладан энцефалопатия билан);ҚТ интервалини узайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш;ҳомиладорлик ва лактация даври;18 ёшгача бўлганлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) да қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда қўлланганида: литий ва индапамид препаратлари қон плазмасида литий концентрациясини синчков назорати ва дозасини тузатиш керак, тузсиз парҳезда бўлгани каби, дозани ошириб юбориш симптомлари билан қон плазмасида литийнинг концентрациясини ошиши мумкин (литийнинг сийдик билан чиқарилишини пасайиши). Периндид қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўлланганида: астемизол, бепридин, эритромицин (вена ичига юборишда), галофантрин, пентамидин, султоприд, терфенадин ва ванкомицин, ИА синфи антиаритмик воситалар (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, амиодарон, бретилиум, соталол) билан – юрак ритмини “пируэт” тур бузилишлари пайдо бўлишининг эҳтимоли ошади. Хавф омиллари гипокалиемия, брадикардия, ва аввалги ҚТ интервалини узайиши ҳисобланади.ностероид яллиғланишга қарши воситалар (тизимли буюрилганида), салицилатларнинг юқори дозалари билан – сувсизланган пациентларда ўткир буйрак етишмовчилигининг хавфи пайдо бўлади (гломеруляр февральациянинг тезлигини пасайиши); суюқликни йўқотилиши ўрнини тўлдириш ва даволашнинг бошида буйраклар функциясини назорат қилиш керак;амфотерицин В (вена ичига); глюко- ва минералокортикоидлар (тизимли қўлланганида), тетракозактид, ичакнинг моторикасини рағбатлантирувчи сурги воситалари, юрак гликозидлари билан – гипогликемия хавфи ошади (аддитив самара); қон плазмасида калий даражасини, ЭКГ ни назорат қилиш керак, зарурати бўлганида – мувофиқ даволашни буюриш зарур;баклофен билан – антигипертензив самаранинг кучайиши;циклоспорин билан – айланиб юрувчи циклоспориннинг ўзгармаган концентрациясида қон плазмасида креатинин концентрациясини ошиши;трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар билан – индапамиднинг антигипертензив самараси кучаяди ва ортостатик гипотензияни ривожланиш хавфи ошади (аддитив самара);антигипертензив воситалар билан – артериал гипотензияни ривожланиш хавфи ошади;ёд сақловчи контраст воситалар билан (юқори дозаларда) – организмни сувсизланиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги хавфини ошиши; ёд сақловчи контраст воситаларни қўллашдан олдин беморларда йўқотилган суюқликнинг ўрнини тўлдириш керак;калций тузлари билан – калций ионларини сийдик билан чиқарилишини пасайиши оқибатида қон плазмасида уларнинг концентрациясини ошиши;калий тежовчи диуретиклар билан (амилорид, спиринолактон, триамтерен) – гипокалиемия ёки гиперкалиемияни ривожланиш хавфи, айниқса қандли диабети бўлган беморларда ва буйраклар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда;гипогликемик дори воситалари (инсулин, сулфонамидлар) билан – қандли диабети бўлган беморларда ААФ ингибиторлари гипогликемик самарани кучайтириши мумкин.оғриқни қолдирувчи воситалар билан – ААФ ингибиторларининг антигипертензив самарасини кучайиши;аллопуринол, цитостатиклар ёки иммунодепрессантлар, тизимли буюриладиган кортикостероидлар, ёки прокаинамид билан – лейкопенияни ривожланиш хавфи кузатилади.

Периндидни қўллашда, айниқса препаратни биринчи қабул қилишда ва даволашнинг биринчи 2 ҳафтаси давомида артериал босимни кескин пасайиб кетишини чақириши мумкин. Артериал гипотензияни ривожланиш хавфи юқори бўлади, қачонки айланаётган қон ҳажми кам бўлганида, оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, дастлабки паст АБ бўлса, буйраклар артериясининг стенозида ёки якка буйрак артериясининг стенозида, шишлар ва асцит билан бирга кечувчи жигар циррозида. Периндид препаратини қабул қилишда қон плазмасидаги электролитлар (калий, натрий, магний), глюкоза, сийдик кислотаси ва креатининнинг концентрациясини мунтазам назорат қилиниши керак. Жарроҳлик даволаниш олдидан (12 соат олдин) препарат қабул қилишни тўхтатиш керак. Спорт билан шуғулланувчилар қўлланилишида “допинг назорат” ўтказиш вақтида сохтамусбат реакциялар бўлиши мумкинлигини эсда тутиш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Периндидни ҳомиладорлик даврида қабул қилиш тавсия қилинмайди. Препаратни қўллаш билан фетоплацентар ишемия сабабли ҳомиланинг ривожланишини кечикиши хавфини туғдириши мумкин. Периндидни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди (индапамид қўкрак сутига ўтади). Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Артериал босимни ўзгариши билан боғлиқ бўлган шахсий реакциялар кузатилиши мумкин, айниқса даволашнинг бошида ёки бошқа антигипертензив восита қўшилганида. Бунинг натижасида ательени бошқариш ва юқори диққатни талаб қилувчи механизмлар билан ишлаш қобилияти пасайиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: АБ ни яққол ошиши, кўнгил айниши, қусиш, тиришишлар, бош айланиши, полиурия ёки олигурия, анурия, брадикардия,  сув–електролит балансини бузилиши. Даволаш: меъдани ювиш ва/ёки фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Артериал босим аҳамиятли пасайганида, беморнинг бошини паст қилиб горизонтал ҳолатга келтириш керак. Тиббиёт муассасасида ўтказиладиган кейинги тадбирлар, сув-электролит балансини тиклашга қаратилган бўлиши керак, шунингдек симптоматик даволаш ўтказилади. Махсус антидоти мавжуд эмас.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 2 мг + 0,625 мг ва 4 мг + 1,25 мг. 10 таблеткадан алюмин фолга ёки алюмин фолга ва ПВХ плёнка блистерда. 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.