Пенталгин ИCНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: метамизол натрий – 300 мг, парацетамол – 300 мг, кофеин (қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда) – 50 мг, кодеин фосфати (қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда) – 8 мг, фенобарбитал – 10 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 120 мг, повидон (қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон) – 4 мг, стеарин кислотаси – 4 мг, калций стеарати – 4 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метамизол натрий, парацетамол, кофеин, кодеин фосфати, фенобарбитал.

Препаратнинг савдо номи:

Пенталгин-ИCН

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетик восита (оғриқни қолдирувчи опиоид восита+ НЯҚВ+оғриқни қолдирувчи нонаркотик восита+психостимулятор восита+барбитурат)

Дори шакли:

таблеткалар

оқдан то сариқ ёки оч-сариқ тусли оқ ранглигача, икки томони қавариқ капсула шаклли, ён юзалари ясси, бир томонида рискали ва бошқа томонида ПEНТАЛГИН гравировкаси бўлган таблеткалар.

аналгетик восита (оғриқни қолдирувчи опиоид восита+ НЯҚВ+оғриқни қолдирувчи нонаркотик восита+психостимулятор восита+барбитурат)

N02BB72

“Пенталгин®-ИCН” турли генезли кучсиз ва кучли жадалликдаги оғриқ синдромида (шу жумладан бўғимлар, мушаклардаги оғриқларда, радикулитда, хайз кўриш оғриқларида, невралгияларда, бош ва тиш оғриқларида) қўлланади. “Пенталгин®-ИCН” иситма синдроми билан бирга кечувчи шамоллаш холатларида қўлланиши мумкин.

Препарат одатда 1 таблеткадан кунига 1-3 марта қабул қилинади. Максимал суткалик доза – 4 таблетка. Препаратни шифокорнинг буюриши ва кузатувисиз, оғриқни қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Аллергик реакциялар (тошма, қичишиш, эшакеми), бош айланиши, уйқучанлик, юрак уриши, тахикардия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият; лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз. Узоқ муддат назорациз юқори дозаларда қабул қилганда – ўрганиб қолиш (оғриқни қолдирувчи самарасини сусайиши), дорига қарамлик (кодеин); жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги.

Ўта юқори сезувчанлик, оғир даражали жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, жигар порфирияси; бронхиал астма, бронхиал астма, қайталанувчи бурун ва ёндош бўшлиқлар полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ўзлаштираолмасликни тўлиқ ёки нотўлиқ бирга кечиши; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг танқислиги; анемия, лейкопения; агранулоцитоз, геморрагик диатез; нафасни сусайиши билан бирга кечувчи ҳолатлар; бош-мия ички гипертензияси, ўткир миокард инфаркти; аритмиялар, алкоголли мастлик, анамнезида опиоидлар, транквилизаторлар, седатив воиталарни суиистеъмол қилиш, глоукома, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшдан кичик болалар. Нафас аъзолари патологиялари (масалан бронхиал астма ва нафас йўлларининг бошқа сурункали касалликлари), тонзиллектомия ва аденоидектомия ўтказилгандан кейин, респиратор функцияни бузилиши, шу жумладан нейро-мушак бузилишлари, юракнинг оғир касалликлари, кўплаб жароҳатлар ёки катта жаррохлик операциялари ўтказган болалар ва 12 ёшдан 18 ёшгача ўсмирларда препаратни қўллаш мумкин эмас. Цитохром Р450 (CЙПД6) ферментининг фаоллиги юқори бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилади.

МНТ га сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи воситалар (шу жумладан седатив воситалар, транквилизаторлар) бир вақтда қўлланганида, седатив самарасининг яққолигини ва нафас марказига сусайтирувчи таъсирини кучайиш эҳтимоли бор. Этанолнинг психомотор реакцияга таъсирини кучайтиради. Метамизол натрий циклоспориннинг концентрациясини пасайтиради. Метамизол натрий перорал гипогликемик препаратлар, билвосита антикоагулянтлар, глюкокортикостероидлар ва индометацинни оқсил билан боғидан сиқиб чиқариб, уларнинг фаоллигини кучайтиради. Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул қилиш учун хомиладорликка қарши воситалар, аллопуринол жигарда метамизолнинг метаболизмини издан чиқаради ва унинг токциклигини оширади. Препаратни бошқа нонаркотик аналгетиклар билан бир вақтда қўллаш токсик самараларини кучайишига олиб келиши мумкин. Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари, метамизолнинг таъсирини сусайтирадилар.

Давомли (1 ҳафтадан кўпроқ) даволашда қоннинг периферик манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Спортчиларнинг допинг-назорат таҳлилларининг натижаларини ўзгартириши мумкин. Ўткир абдоминал оғриқ синдромида ташҳис қўйишни қийинлаштиради. Атопик бронхиал астмаси, поллинозлари бўлган беморларда, ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланишининг юқори хавфи бор.

Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Препаратнинг таркибидаги кодеинни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Уни терапевтик дозаларда қўллаганда кодеин ва унинг фаол метаболитлари жуда паст дозаларда кўкрак сутига ажралиши мумкин, лекин пациентда CЙПД6 изофермент фаоллиги юқори бўлганида организмда кодеин метаболити – морфиннинг юқори концентрациялари юзага келиши мумкин, у кўкрак сути билан ажралиши ва жуда кам ҳолларда янги туғилган чақалоқларда опиоид токциклик симптомларига олиб келади, бу ўлимга олиб келиши мумкин.

25ºС юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Оригинал ўрамида сақлансин.

Кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, тахикардия, аритмия, нафас марказини сусайиши. Меъдани ювиш, ичак адсорбентларини буюриш, зарурати бўлганида симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган.

Рецепт бўйича

12 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 1 контур ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.