Меъда-ичак йўллари томонидан: меъда-ичак бузилишлари, иштаҳани ёмонлашиши ёки йўқолиши, кўнгил айнаши, қусиш, қоринда оғриқ, ич кетиши ёки қабзият.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари фаолиятини бузилиши: протромбин вақтини ва жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, жигар ўлчамларини катталашиши ва оғриқ пайдо бўлиши, жигар энцефалопатияси (онгни чалкашиши, уйқучанлик), сариқлик, гепатит.
Юрак қон-томир тизими томонидан: васкулитлар, артериал босимни ўзгариши.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши.
Қон яратиш аъзолари ва лимфа тизими томонидан: лейкопения, протромбин синтезини бузилиши, тромбоцитопения, агранулоцитоз, эозонофилия, Д витамини алмашинувини бузилиши ҳисобига калций ва фосфор мувозанатини бузилиши, гемолитик анемияни ривожланиши.
Буйрак фаолияти ва сийдик чиқариши йўллари фаолиятини бузилиши: кристалурия.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: эшакеми, пурпура, эксфолиатив дерматит, энантемалар, экзантемалар, иситма, юборилган жойда ўзгаришлар, шу жумладан, қизариш, оғриқ, флебит.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан: бўғимларда оғриқ.
Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, ўпкада эозонофил инфилтрат.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан астма кўринишлари, гипертермия; Леффлер синдроми.
Эндокрин тизими томонидан: гипотиреоз.
Моддалар алмашинуви томонидан: плазма гипокалиемияси ва рН даражасини камайиши (юрак қон-томир касалликлари бўлган пациентларга узоқ муддат қўлланганида).
Бошқалар: коллапс ҳолат.
Кўрсатилган ҳолатлар, одатда дозаси камайтирилганида ёки препаратни юбориш қисқа вақтга бекор қилинганида йўқолади, уч марталик тўғри овқатланиш тартибида улар камроқ намоён бўлади.
Аллергик ҳолатларда антигистамин воситалар, калций хлориди, аскорбин кислотаси, узоқ муддат давом этган аллергик реакцияларда эса – кортикостероидлар буюрилади.