Паресрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 100 мг ацеклофенак, 500 мг парацетамол; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий бензоати, повидон (ПВПК-30), коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; қобиғи: гипромеллоза, полиетиленгликол 6000, дихлорметан, изопропил спирти, титан диоксиди, талк, темир (ИИ) оксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ациклофенак ва парацетамол

Препаратнинг савдо номи:

Парес

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши препарат

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

капсула шаклидаги, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ностероид яллиғланишга қарши препарат

N02BE51

Оғриқ синдромини бартараф этиш ва яллиғланишни даволаш. Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш касалликларини даволашда, ревматоид артрит, подагрик артрит, остеоартроз, анкилозловчи спондилитда қўлланади. Серопозитив ревматоид артрит. Псориатик ва энтеропатик артропатиялар. Подагра. Полиартроз. Анкилозловчи спондилит. Люмбаго, тиш оғриғи, елка-курак периартрити, юмшоқ тўқималарни ревматик шикастланиши, тендинит, миозит, тендосиновит, чўзилишлар, лат ейиш, бўғимларни чиқиши, периартрит, люмбаго, қийшиқбўйин. Қулоқ, томоқ ва буруннинг яллиғланиш касалликлари.

Парес таблеткалари катталарда перорал қабул қилиш учун буюрилади. Пареснинг тавсия этилган дозаси – бир таблеткадан эрталаб ва кечқурун, куни икки таблеткани ташкил этади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, метеоризм, анорекция, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, меъда-ичакдан қон кетиши, МИЙ эрозив-ярали шикастланиши ва перфорацияси, гематемезис, мелена, яшин тезлигидаги гепатит, қабзият. МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалиш, ҳис қилишни бузилиши, парестезия, хотирани пасайиши, дезориентация, кўришни, эшитишни ва таъм билишни бузилиши, қулоқларда шовқин, уйқуни бузилиши (уйқучанлик ёки уйқусизлик), таъсирчанлик, тиришишлар, депрессия, хавотирлик, тремор, асептик менингит. Аллергик реакциялар: тери тошмаси; кам ҳолларда – эшакеми, экзема, кўп шаклли эритема, эритродермия, тизимли анафилактик реакциялар, бронхиал астма, айрим ҳолларда – васкулит, пневмонит, хавфли экксудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми). Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – периферик шиш; айрим ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром. Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, пластик анемия. Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, АБ ошиши, сурункали юрак етишмовчилиги.

Ацеклофенак ёки парацетамолга ёки таблеткаларнинг ҳар қандай боқша компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Таъсири шунга ўхшаш бўлган субстанциялар (масалан аспирин ёки бошқа НЯҚВ) астма хуружлари, бронхоспазм, ўткир ринит ёки иситма чақирган пациентларда ёки бу дори воситаларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар. Ўткир юрак етишмовчилиги ёки жигар ёки буйрак фаолиятини ўткир ёмонлашиши ва ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги. Зўрайиш босқичидаги МИЙ эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан ярали колит, Крон касаллиги). Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки унга гумон қилиш. Аортокоронар шунтлаш ўтказилгандан кейинги даврда қўллаш мумкин эмас.

Пареснинг ўзаро таъсири бошқа НЯҚВ ларнинг ўзаро таъсири билан бир хил. Ацеклофенак плазмада литий, дигоксин ва метотрексатнинг концентрациясини ошириши, антикоагулянтларнинг фаоллигини ошириши, диуретикларнинг фаоллигини ингибиция қилиши, циклоспориннинг токциклигини ошириши ва хинолон қатори антибиотиклари билан бир вақтда буюрилганда конвулсияларни тезлаштириши мумкин. Калий тежовчи диуретиклар билан ёндош буюрилганда зардобдаги калийнинг даражасини назорат қилиш керак. Гипо- ёки гипергликемия ациклофенак ва антидиабетик дори воситаларини ёндош қўллаш туфайли, гарчи кам ҳолларда бўлса ҳам юз бериши мумкин. Ацеклофенакни бошқа НЯҚВ ёки кортикстероидлар билан ёндош қўллаш ножўя самаралар тез-тезлигини ошишига олиб келиши мумкин. Барбутуратлар, карбамазепин, гидантоин, изониазид, рифампицин ва сулфинпиразонни юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда парацетамолнинг потенциал гепатотокциклиги кучайиши мумкин.

Парес меъда-ичак йўллари касалликлари бўлган пациентларга ва пептик яралар, цереброваскуляр қон кетишлар, ярали колит, Крон касаллиги, порфирия, гемопоэзни ёки коагуляцияни бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан ва тиббий кузатув остида буюрилиши керак. Буйрак, жигар ёки юрак фаолиятини енгилдан ўртача даражагача бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек суюқликни тутилишига мойил ҳолатлари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Умуман олганда ножўя реакцияларга мойиллиги бўлган пациентларда ҳам эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Оқибатлар, масалан меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва/ёки перфорация кўпинча жиддий бўлади, огоҳлантирувчи симптомларсиз ёки дастлабки кўринишларсиз, даволашнинг ҳар қандай вақтида пайдо бўлиши мумкин. Кекса пациентларда эҳтимол буйрак, юрак-қон томир ёки жигар фаолиятини ёмонлашиши кузатилади. НЯҚВ билан узоқ вақт даволанаётган барча пациентлар олдини олувчи текширувдан (масалан, буйрак, жигар фаолияти ва қон таҳлили) ўтишлари керак. Сурункали оғир алкоголизми бўлган пациентлар парацетамолни ҳаддан зиёд қўллаш оқибатида жигар токциклиги хавфи юқори бўлиши мумкин, гарчи бу ҳақидаги кам ҳолларда хабар берилган. Алкоголни кўп миқдорда истеъмол қиладиган пациентларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай пациентлар Пареснинг максимал тавсия этилган дозаларини оширмасликлари керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Дори воситаси ҳомиладор аёлларга тавсия этилмайди. Дори воситаси эмизикли аёлларга тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Одамда ацеклофенакнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Симптомлари: бош оғриғи, психомтор қўзғалиш, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Жадаллаштирилган диурез, гемодиализ етарли даражада самарали эмас.

Рецепт бўйича Улашиш: 3 209 Виеwс

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблеткалар алюмин ва ПВХ блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномси билан картон қутида.

3 йил