Парацетамол децкий rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: парацетамол – 120 мг Ёрдамчи моддалар: авицел РC-591 (микрокристалл целлюлоза, кроскармеллоза натрий) – 50 мг, ксантан камеди (ксантан қатрони) – 7,5 мг, метилгидроксибензоат (нипагин) – 5 мг, пропиленгликол – 1 мг, сахароза (қанд) – 1650 мг, глицерол (глицерин) – 630 мг, сорбитол (озуқа сорбитоли) – 1128,75 мг, апелсин ёки қулупнай ароматизатори – 6,5 мг, сув (тозаланган сув) – 5 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол

Препаратнинг савдо номи:

Парацетамол децкий

Фармакалогик гуруҳи:

аналгезияловчи нонаркотик восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия [апелсинли, қулупнайли]

оч-кулрангдан ёки сарғиш тусли оч-кулрангдан кулранг ёки сарғиш тусли кулранглигача бўлган ўзига хос мева ҳидига эга гомоген суспензия.

аналгезияловчи нонаркотик восита.

N02BE01

Кучсиз ёки ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми, инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги (шу жумладан вирусли инфекциялар) иситма, поствакцинал гипертермияда қўлланилади.

5 мл суспензияда 120 мг парацетамол сақланади. Бир флаконда 5 мл дан қуйидаги дозалар миқдори сақланади: 100 г да – 16 доза, 150 г да – 24 доза ва 200 г да – 32 доза сақланади. Препарат ичга овқатдан олдин суюлтирилмаган холда, катта миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Қўллаш олдидан препарат яхшилаб чайқатилади. Қабул қилишлар сони камида 4 соатлик интервал билан суткада кўпи билан 4 мартани ташкил қилади. Болалар учун парацетамолнинг дозаси ёшга ва тана вазнига қараб хисобланади. Парацетамолнинг бир марталик дозаси тана вазнига 10-15 мг/кг ни ташкил қилади, суткалик – тана вазнига 60 мг/кг дан ошмаслиги керак. Препаратни аниқ дозалаш учун тақдим этилган комплектацияга қараб, ўрамга илова қилинган ўлчов қошиғи ёки ўлчов шприци ишлатилади. Ўлчов шприци ишлатилган ҳолларда: Суспензияни яхшилаб чайқатинг.Флаконнинг қопқоғини очинг.Флаконнинг бўйнига ўрнатилган адаптернинг тешигига ўлчов шприцини зич қилиб қўйинг.Флаконнинг тагини юқорига қилиб тўнкаринг ва почтальонни пастга тортиб, суспензияни ўлчов шприцига керакли белгигача тортиб олинг.Флаконни дастлабки ҳолатига қайтаринг ва ўлчов шприцини эҳтиёткорлик билан айлантириб, уни тортиб олинг.Болага препаратни ўлчов шприци ёрдамида беринг. Суспензияни оғиз бўшлиғига оҳиста тушишини таъминлаш учун почтальонни аста-секин босинг. Ҳар гал ишлатгандан кейин ўлчов шприцини оқар сувда ювинг ва почтальонни ажратилган ҳолда болалар олаолмайдиган жойда хона ҳароратида қуритинг. Ўлчов шприцини препарат билан бирга ўрамда сақлаш керак. “Парацетамол децкий” ёшга қараб, қуйидаги бир марталик дозаларда буюрилади: – 1 ойликдан 3 ойликкача – вакцинацияга реакцияларини сиптоматик даволаш учун суспензияни 2,5 мл бир марталик дозаси қўлланади. Зарурати бўлганида дозани такрорлаш мумкин, лекин камида 4 соатдан кейин. Агар такрорий дозадан кейин боланинг ҳарорати пасаймаса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Кўрсатилган ёшдаги болаларда поствакцинал гипертермияни даволаш учун препаратни кейинчалик қўллаш, шунингдек 1-3 ойлик болаларда бошқа кўрсатмалар бўйича қўллаш, фақат шифокорнинг кузатуви остида ўтказилиши мумкин. 1-3 ойлик чала туғилган болага препаратни қўллашнинг зарурати туғилган холларда, препарат фақат шифокорнинг тавсияси бўйича буюрилади. – 3 ойликдан 1 ёшгача – 2,5 мл ёки 60-120 мг парацетамол боланинг тана вазнига қараб буюрилади (қуйидаги жадвалга қаранг); – 1 ёшдан 6 ёшгача – 5-10 мл ёки 120-240 мг парацетамол боланинг тана вазнига қараб буюрилади (қуйидаги жадвалга қаранг); – 6 ёшдан 14 ёшгача – 10-20 мг ёки 240-480 мг парацетамол боланинг тана вазнига қараб буюрилади (қуйидаги жадвалга қаранг); Бола танасининг вазниПрепаратнинг бир марталик дозаси4-8 кг8-16 кг16-32 кг32 кг дан ортиқ2,5 мг5 мл10 мл15-20 мл – катталарга – бир марталик доза 20 мл суткада 4 мартадан кўп эмас. Даволаш давомийлиги иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ ва оғриқ қолдирувчи сифатида 5 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Препарат билан даволашни фақат шифокор билан маслахатлашгандан кейин давом эттириш мумкин!!!

Кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ. Аллергик реакциялар (шу жумладан тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши), лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланганида – гепатотоксик ва нефротоксик таъсири (интерстициал нефрит ва папилляр некроз); гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения.

Жигар микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, флумецинол, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксилланган фаол метаболитларининг ҳосил бўлишини оширадилар, бу катта бўлмаган дозани ошириб юборилишида оғир интоксикация ривожланиши мумкинлигини белгилайди. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсири хавфини пасайтиради. Парацетамол юқори дозаларда ва салицилатларни бир вақтда узоқ муддат буюриш буйрак ва қовуқ ракини ривожланиш хавфини оширади. Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради ва урикозурик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради. Барбитуратларни узоқ муддат қўлланиши парацетамолнинг самарадорлигини пасайтиради. Миелотоксик дори воситалари парацетамолнинг гематотоксик кўринишларини кучайтиради. Этанол ўткир панкреатитни ривожланишига ёрдам беради.. Парацетамол ва ностероид яллиғланишга қарши препаратларни узоқ муддат бирга қўллаш, “аналгетик” нефропатия ва буйрак папилляр некрозини ривожланиши, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичини юз бериши хавфини оширади. Дифлунисал парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини 50% га – гепатотокциклик ривожланиши хавфини оширади.

Парацетамолни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки бу парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишини чақириши мумкин. Препарат 5 кундан ортиқ қўлланганида периферик қоннинг кўрсатгичларини ва жигарнинг функционал холатини назорат қилиш керак. Препарат сахароза ва сорбитол сақлайди, буни қандли диабети бўлган пациентларни даволашда ҳисобга олиш керак (5 мл суспензия 0,25 нон бирлигини сақлайди). Парацетамол қон плазмасида глюкоза ва сийдик кислотаси миқдорини лаборатория текширишларининг натижаларини бузиши мумкин. Иситма 3 кундан кўпроқ ва оғриқ синдроми 5 кундан кўпроқ давом этганида шифокорга мурожаат қилиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Парацетамол йўлдош орқали ўтади, терапевтик дозаларда қабул қилинганида, препарат хомила учун хавфсиз, катта дозаларда гепатотоксик таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун дозалаш тартибига қатий риоя қилиш керак. Эмизишда кўкрак сутидаги концентрацияси паст (онадаги дозанинг 1-2%). Эмизикли болалар учун нохуш асоратлар қайд қилинмаган. Дозалаш тартибига қатий риоя қилинганида қўллаш мумкин. Транспорт воситалари, механизмлани бошқариш қобилиятига таъсири Препарат ательени ҳайдаш ёки турли механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва рухий ҳамда харакат реакциялари тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Дозани кучли ошириб юборилиши: тери қопламаларини оқариши, ўткир жигар етишмовчилиги, меъда-ичак бузилишлари (диарея, анорекция, қусиш, ичак спазмлари, меъдада оғриқ), кўп терлаш. Жигар фаолиятини бузилишлари симптомлари доза ошириб юборилганидан кейин 12-48 соат ўтгач пайдо бўлиши мумкин. Доза кучли ошириб юборилганида – ривожланиб борувчи энцефалопатия билан кечувчи жигар етишмовчилиги, кома, ўлим; тубуляр некроз билан кечувчи ўткир буйрак етишмовчилиги (шу жумладан жигарни оғир шикастланиши бўлмаганида ҳам), аритмия, панкреатит юз бериши мумкин. Дозани сурункали ошириб юборилиши: гепатотокциклик, нефротокциклик.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун суспензия [апелсинли, қулупнайли], 120 мг/5мл. 100 г ёки 150 г, ёки 200 г дан тўқ шиша флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.