Парапрофен rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: ибупрофен – 400 мг, парацетамол – 500 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалик целлюлоза, маккажўхори крахмали, метилпарабен, пропилпарабен, талк, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ибупрофен, парацетамол.

Препаратнинг савдо номи:

Парапрофен

овал шаклли, рискали таблеткалар.

N02BE51

турли интенсивликдаги енгил ва ўртача жадалликдаги генезлар: бош оғриғи, тиш оғриғи, алгодисменореяда;постравматик ва операциядан кейинги оғриқ синдромларида;бўғимлар оғриши, яллиғланишдаги оғриқли синдромлар ва таянч-харкат аппаратининг дегенератив касалликлари: остеоартроз, умуртқа остеохондрози, анкилозли спондилит, пайларни чўзилиши, суякларни чиқиши, синишларда, умуртиқа орасидаги дискларни шикастланиши, падагра, псориатик артропатиялар, ревматоид артрит, синовит, невролгиялар, миалгиялар, люмбаго, фиброзитлар, тендовагинитлардаги оғриқларда);инфекцион-яллиғланиш касалликларини симптоматик даволашда (шамоллаш, грипп), ҳароратни ошиши билан кечувчи, эт увишиши, бош оғриғи, мушакларда ва суякларда оғриқ, томоқ оғришида қўлланилади. Препаратни сиптоматик даволашда, касалликни жадаллашишига таъсир этмайди, яллиғланиш ўчоғида оғриқни камайтириш учун қўлланилади.

Ичга, овқатдан кейин, оз миқдоридаги суюқлик билан қабул қилинади. Катталарга 1 таблеткадан суткада 3-4 марта буюрилади. Бир марта қабул қилинадиган энг юқори дозаси – 2 таблетка. Бир кунлик энг юқори доза – 6 та таблетка. 12 ёшдан ошган болаларга тана оғирлиги 30 кг ортиқ бўлганда ½ таблеткадан суткасига 3 марта. Қабул қилиш оралиғи 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Катталарни даволаш энг узоқ муддати 5-7 кун, болалар учун 3 кун. Препарат билан даволаш давомийлигини фақат шифокор билан маслахатлашгандан кейин давом эттириш мумкин.

Меъда-ичак йўллари томнидан: НЯҚП – гастропатияда – кўнгил айниши, анорекция, қусиш, жиғилдон қайнаши, эпигастрал сохасида нохушлик ёки оғриқ, диарея, метеоризм, кам холларда – меъда-ичак йўлларини эрозив – ярали шикастланиши, айрим холларда қон кетиши асоратлари, жигар фаолиятини бузилиши, гепатит, панкреатит; таъсирчанлик ёки оғиз бўшлиғини қуриши, оғизда бўшлиғида оғриқ, микрофильмкларни шиллиқ қаватида яра тошиши, афтоз стоматит; ич қотиши. Марказий нерв тизими ва сезиш аъзолари томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқуни бузилиши, парестезия, калтраш, канвулсия, тутқаноқ ва паркинсонизмни кучайиши, ҳолсизлик, эмоционал лобиллик, кам холларда – асептик менингит (кўпинча аутоиимун касалликлари бўлган пациентларда); эшитишни пасайиши, қулоқларда шовқин, кўзнинг хиралишиши, кўриш нервни токсик шикастланиши, кўришни ноаниқлиги ёки иккта кўриш, скотома, амблиопия. Юрак–қон томири тизими томонидан: юрак димланишининг етишмовчилиги, артериал қон босимининг пасайиши ёки кўтарилиши, аритмия, тахикардия, вена томирларини кенгайиши. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит, нефротик синдром, буйрак етишмовчилиги, аллергик нефрит, шиш, полиурия, цистит. Бошқалар: гематурия, цистит, сийдик йўли инфекциялари, азотемия, никтурия, протеинурия, полиурия, дизурия, тез-тез сийиш, олигурия, анурия, буйрак етишмовчилиги. Нафас тизими томонидан: хансираш, бронхоспазм. Қон яратилиш тизими томонидан: айрим холларда лейкопия, анемия (шу жумладан гемолитик ва апластик), тробоцитопения, тромбоцитопеник пурпура, агранулоцитоз, метгемоглобинемия, анемия. Тери томонидан: тошма, қичишиш, эритема, эшакеми, терини пўст ташлаши, пуфакчали тошмалар, пўст ташловчи дерматит, турли кўринишлардаги эритема. Ўта таъсирчанлик: астма, анафилакция, нафас олишнинг кескин бузилиши, қон босимининг тез пасайиши, натижасида карахтликка ўхшаш ҳолат юзага келиши, ангионевротик шиш, нафас олишни қийинлашиши, ангиит, аллергик ринит, кўзни таъсирланиши ва қуриши, қовоқларни ва конъюнктивани шиши, эозинофилия, иситма, кўп шаклли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синодроми). Лаборатор кўрсаткичлар: зардобдаиглюкоза концентрациясининг пасайиши, гематокрит ва гемоглобинни пасайиши, қон кетиш вақтини ошиши, зардобда креатинин концентрациясини ошиши, жигар трансаминазалар фаоллигини ошиши. Бошқалар: кўп терлаш. Катта дозаларда узоқ вақт қўлланилиши: МИЙ нинг шиллиқ қаватининг яра бўлиши, қон кетиши (меъда-ичак, микрофильмк, бачадон, геморроидал), кўришни бузилиши (ранг ажратиш қобилиятини бузилиши, скотома, амблиопия).

Препаратнинг дори воситалари билан бир вақтда қабул қилишда дориларнинг ўзаро таъсири орқали самараларини турлари ривожланиши мумкин. Жигар микросомал ферментлар фаоллигини оширувчи воситалар (барбитуратлар ва бир қатор тутқаноққа қарши воситалар – фенобарбитал, фенитоин, карбамезепин, бензонал), алкогол сақловчи, рифампицинлар билан биргаликда қабул қилинганида дорининг гепатотоксик таъсири кучаяди. Фенотиазинлар билан бирга қўлланганда ўта гипотермия, азидотимидин билан нетропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг зарарлигини оширади, билвосита антикоагулятлар, дифенин, перорал гипогликемик дорилар таъсирини кучайтириши мумкин, “халқали” ва тиазелидли диуретикларнинг диуретик ва натриюретик таъсирини сусайтиради. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши дорилар билан биргаликда қўлланганда дорининг ножўя таъсирлари тезлашади ва кучаяди. Ацетилсалицил кислотасини ибупрофен билан бир вақтда қабул қилинса унинг яллиғланишга қарши ва антиагрегант (қабул қилишни бошлашдан кейин беморларда ўткир коронар тез-тезлигини ривожланишини ошириши мумкин, ацетилсалицил кислотасининг кам дозаларда антиагрегант воситаси сифатида қабул қилинса) таъсирини пасайтириши мумкин. ГКС кортикотропинни этанол билан бир вақтда қўлланилса меъда-ичак йўлларида эрозив-яралар шикастланиш хавфини ошириши мумкин. Ипурофен тўғри (гепарин) ва тўғри бўлмаган (кумарин ва индандион ишлаб чиқарувчи) антикоагулянтлар, тромболитик агентлар (алтеплаза, анистреплаза, стрептокиназа, урокиназа), антиагрегантлар, колхицин – геморрагик асоратлар хавфини ривожланиш таъсирини ошириши мумкин. Инсулин гипогликемик ва дори воситасининг перорал гипогликемик таъсирини оширади. Қонда дигоксин литий ва метотрексат препаратлари концентрациясини оширади. Кофеин ибупрофенни аналгезирловчи таъсирини оширади. Цефандол, цефаперазон, цефотетан, валпроат кислотаси, пликамицин гипопротромбин тез-тезлигини ошириши мумкин. Антацидлар ва колестираминлар препаратни сўрилишини пасайтиради. Миелотоксик дори воситалари препаратни гематотокциклик намоён бўлишига ёрдам беради.

Қон ивиши тизими туғма бузилган, буйрак ва жигар касалликлари; қандли диабетда, цереброваскуляр касалликларида, ЮИК, сурункали юрак етишмовчилиги; артериал гипертинзия, периферик артерия касалликларида, бронхиал астмаси бўлган; дори буюрилаётганда диспепсия аломатлари, анамнезида меъда-ичак йўлининг эрозияли ярали касалликлари ва қон кетишлар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган шахсларга (шу жумладан носпецифик ярали колитда); Ҳелиcобаcтер пйлори инфекциялари мавжуд бўлган, НЯҚВ узоқ вақт қўлланилганда, алкоголизмда, оғир соматик касалликларида, кекса ёшли пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Препарат билан даволаш жараёнида жигар ва буйрак фаолиятини, периферик қон манзарасини тизимли назорат олиб борилиши керак. Препарат қон зардобида сийдик кислотасида глюкозани, 17-кетостероидларни миқдорий аниқлашда лаборатор текширишларни натижаларини ўзгартириш мумкин (тадқиқотдан 48 соат олдин препаратни бекор қилиш керак).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Дори таркибида парацетамол борлигини эътиборга олиш керак.  Парацетамол 6 г дан ортиқроқ ичга қабул қилиш жигарни оғир шикастланишига, жигар комасигача олиб келиши мумкин.

Рецепциз

таблеткалар

3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Улашиш: 2 224 Виеwс