Пантопразол ДМрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: 40 мг пантопразол ва 30 мг домеридонга эквивалент бўлган 280 мг пантопразол ва домперидон пеллетларини аралашмаси;

Тасир этувчи модда(ХПН):

пантопразол, домперидон.

Препаратнинг савдо номи:

Пантопразол-ДМ

Фармакалогик гуруҳи:

Меъда-ичак ярасига қарши восита (Н+К+АТФаза ингибитори).

Дори шакли:

ажралиб чиқиши узайтирилган капсулалар.

корпуси рангсиз ва қопқоқчаси пушти рангли №2 ўлчамли бўш капсулалар.

Меъда-ичак ярасига қарши восита (Н+К+АТФаза ингибитори).

A02VS02

Пантопразол Ичга қабул қилингандан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги 70-80% (ўртача 77%) ни ташкил этади. Смах 2-4 соатдан (ўртача 2,7 соатдан) кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 98% ни ташкил этади. Т1/2 0,9-1,9 соат, тақсимланиш ҳажми – 0,15 л/кг, С1 – 0,1 л/соат/кг. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГEТ) орқали жуда суст ўтади, кўкрак сути билан секреция бўлади. Антацидлар ёки овқат қабул қилиш препаратнинг АУC, Cмах ва биокираолишлигига таъсир қилмайди. Фармакокинетикаси 10-80 мг дозалар диапазонида тўғри пропорционалдир (АУC ва Cмах препаратнинг дозаси ошишига пропорционал равишда ошади. Т1/2 ва С1 қийматлари дозага боғлиқ эмас. Жигарда метаболизмга (оксидланиш, алкил гуруҳини бирикиши, конъюгация) учрайди. Цитохром Р450 тизимига аффинлиги паст, унинг метаболизмида асосан CЙП3А4 ва CЙП2C19 изоферментлари қатнашади. Асосий метаболитлари – деметилпантопразол (Т1/2 – 1,5 соат) ва судья гуруҳи боғланган 2 конъюгатидир. Асосан сийдик билан метаболитлар ҳолида чиқарилади, катта бўлмаган миқдори ахлатда аниқланади. Организмда тўпланмайди. Жигар циррози бўлган беморларда Т1/2 7-9 соатгача узаяди, буйрак етишмовчилигида – бироз ошади, аммо асосий метаболитининг Т1/2 2-3 соатга етади. Катта ёшдаги гуруҳларда АУC ва Cмах бироз юқори бўлади. Домперидон Ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез сўрилади (овқатланиш ёки меъда ширасининг кислотали муҳитини паст бўлиши унинг сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради). Қонда Cмах 0,5-1 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги – 15% (жигар орқали “биринчи марта ўтиш” самараси мавжуд). Плазма оқсиллари билан боғланиши 91-93% ни ташкил этади. ГEТ орқали ёмон ўтади. Катта бўлмаган миқдори кўкрак сутида аниқланади. Ичак девори ва жигарда жадал метаболизмга (гидроксилланиш ва Н-дезалкилланиш) учраб, мувофиқ равишда гидроксидомперидон ва 2,3-дигидро-2-оксо-1-Н-бензимидазол-1-пропион кислотасини ҳосил қилади. Ичга бир марталик дозаси қабул қилингандан сўнг Т1/2 соатни ташкил этади. Сурункали буйрак етишмовчилигида Т1/2 узаяди. Буйраклар (31%) ва ичак (66%) орқали, шу жумладан ўзгармаган ҳолда мувофиқ равишда 1% ва 10% чиқарилади. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препарат организмда тўпланиши мумкин.

Препарат рефлюкс-эзофагит, диспепсия, гастрит ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, метеоризм, меъдани тўлиш ҳисси, кекириш, гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини даволаш учун буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1-2 капсуладан кунига бир марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Домперидон Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ичакни ўтиб кетувчи спазмлари. Нерв тизими томонидан: экстрапирамид бузилишлар (ГEТ нинг ўтказувчанлиги юқори бўлган шахслар ва болаларда). Аллергик реакциялар: тери тошмалари, эшакеми. Бошқалар: гиперпролактинемия (галакторея, гинекомастия). Пантопразол Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея; кам ҳолларда – оғизни қуриши, иштаҳани ошиши, кўнгил айниши, кекириш, қусиш, метеоризм, қоринда оғриқ, қабзият, трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши, гастроинтестинал карцинома (якка ҳолатда). Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи; кам ҳолларда – астения, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик; айрим ҳолларда – асабийлик, депрессия, тремор, парестезиялар, фотофобия, кўришни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши. Сийдик-таносил тизими томонидан: якка ҳолларда – гематурия, шишлар, импотенция. Тери қопламлари томонидан: якка ҳолларда – алопеция, акне, эксфолиатив дерматит. Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тошма, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш. Бошқалар: кам ҳолларда – гипергликемия, миалгия; якка ҳолларда – иситма, эозонофилия, гиперлипопротеинемия, гиперхолестеринемия.

Пантопразолга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Жигар етишмовчилигида препаратни қўллаш мумкин эмас. ҳомиладорликда ва эмизиш даврида беморлар учун ҳавфсизлиги аниқланмаган. Болалар учун ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Меъда ширасини секрецияси чуқур ва узоқ муддат тормозланиши туфайли, ушбу дори воситаси, сўрилиши рН га боғлиқ бўлган препаратлар, масалан, кетоконазол, итраконазол, позаконазол ва бошқа дори воситаларнинг сўрилишини камайтириши мумкин. Атазанавир ва рН га боғлиқ бўлган ОИТВ қарши бошқа препаратларни протон помпа ингибиторлари билан бирга қабул қилиш ушбу ОИТВ қарши препаратларнинг биокираолишлигини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келиши мумкин, ушбу препаратларни самарадорлигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Даволашни бошлашдан олдин қизилўнгач ва меъданинг ҳавфли касалликлари истисно қилиниши керак (ушбу касалликларнинг симптоматикасини яхшиланиши тўғри ташхис қўйиш ва даволашни кечиктириши мумкин). Рефлюкс касаллигини ташхиси эндоскопия ёрдамида тасдиқланиши керак. Ярасиз диспепсияси бўлган пациентларга препаратни буюриш тавсия этилмайди. Кекса ёшдаги беморларда ва буйрак фаолияти бузилганида дозани суткада 40 мг дан ошириш тавсия этилмайди. Оғир даражадаги жигар етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритилиши керак: ҳар икки кунда 1 капсуладан, жигар ферментларининг даражасини назорати остида қабул қилинади (улар ошганида препаратни бекор қилиш кўрсатилган). Пантопразол-ДМ капсулалар қабул қилинганида анафилактик шок ривожланганлиги юзасидан хабарлар берилган. Бу шошилинч тиббий ёрдамни талаб этиши мумкин. Тромбофлебит пантопразолни юбориш билан боғлиқ. Тавсия этилган дозадан оширилмасин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ушбу дори воситасини қўллашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Пантопразол Симптомлари: таърифланмаган. Даволаш: дозани ошириб юборилишига гумон қилинганида тутиб турувчи ва симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади. Диализ самарасиз. Домперидон Симптомлари: уйқучанлик, аритмия, дезориентация, экстрапирамид бузилишлар (айниқса, болаларда), артериал босимни пасайиши. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, экстрапирамид реакциялар ривожланганида – антихолинергик воситалар ёки антихолинергик фаолликка эга бўлган антигистамин препаратлар, паркинсонизмни даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Специфик антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

10 капсуладан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.