Пантокалцинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка сақлайди: фаол модда: калций гопантенати (гопантен кислотаси ёки гопантен кислотасининг калцийли тузи) – 0,25 г (250 мг) ёки 0,5 г (500 мг); ёрдамчи моддалар: 250 мг доза учун: магний гидроксикарбонати – 46,77 мг, калций стеарати – 3,1 мг, талк – 6,2 мг, картошка крахмали – 3,93 мг. 500 мг доза учун: магний гидроксикарбонати – 93,54 мг, калций стеарати – 6,2 мг, талк – 12,4 мг, картошка крахмали – 7,86 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Пантокалцин

Фармакалогик гуруҳи:

ноотроп восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, 500 мг ли доза учун фаска ва рискали, 250 мг ли доза учун фаска ва хочсимон рискали таблеткалар.

ноотроп восита.

Меъда–ичак йўлларидан тез сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга етиш вақти 1 соатни ташкил қилади. Энг юқори концентрациялари жигар, буйраклар, меъда девори, терида яратилади. Гематоэнцефалитик тўсиғи орқали ўтади. Метаболизмга учрамайди. Ўзгармаган ҳолда 48 соат давомида (қабул қилинган дозанинг 67,5% сийдик билан, 28,5% – аҳлат билан) чиқарилади.

бош миянинг органик шикастланишларидаги ва невротик бузилишлардаги когнитив бузилишлар;бош мия қон томирларининг атеросклеротик ўзгаришлари чақирган цереброваскуляр етишмовчиликни мажмуавий даволаш таркибида; сенил деменцияда (бошланғич шаклида), етук ёшли ва кекса шахслардаги мияни резидуал органик шикастланишларида;шизофрения бўлган беморлардаги церебрал органик етишмовчилик (нейролептиклар, антидепрессантлар билан мажмуада);нерв тизимининг наслий касалликлари бўлган беморлардаги экстрапирамид гиперкинезларда (Гентингтон хореяси, гепатоцеребрал дистрофия, Паркинсон касаллиги ва бошқалар);ўтказилган нейроинфекциялар ва бош мия жароҳатларининг оқибатлари (мажмуавий даволаш таркибида);нейролептикларнинг ножўя таъсирини тўғрилаш учун ва олдини олиш мақсадида бир вақтда “тўсиш терапияси” сифатида; экстрапирамид нейролептик синдроми (гиперкинетик ва акинетик);рухий жараёнларни секинлашиши билан кечувчи тутқаноқ (тиришишга қарши препаратлар билан мажмуада);психоэмоционал зўриқишлар, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши; диққатни жамлашни ва эслаб қолишни яхшилаш учун;сийишни бузилишлари: энурез, сийдикни кундузги тутиб тураолмаслик, поллакиурия, императив қисташлар;болаларга ақлий қолоқликда (рухий, нутқ, мотор ривожланишни ёки уларнинг йиғиндисини кечикиши); болалар церебрал фалажида; дудуқланишда (асосан клоник шаклида); тутқаноқда (тиришишга қарши препаратлар билан мажмуавий даволаш таркибида, айниқса кўп шаклли хуружларда ва кичик тутқаноқ хуружларида).

Ичга, овқатлангандан кейин  15-30 минут ўтгач буюрилади. Катталар учун бир марталик доза 0,5-1 г, болалар учун – 0,25-0,5 г; катталар учун суткалик доза – 1,5-3 г, болалар учун – 0,75-3 г. Даволаш курсининг давомийлиги 1 ойдан 4 ойгача, баъзи ҳолларда – 6 ойгача. 3-6 ойдан сўнг такрорий даволаш курси ўтказилиши мумкин. Болаларга ақлий қолоқликда: 0,5 г дан кунига 4-6 марта, ҳар куни 3 ой давомида; нутқнинг ривожланишини кечикишида – 0,5 г дан кунига 3-4 марта, 2-3 ой давомида. Нейролептик синдромида (нейролептик воситаларнинг ножўя таъсирларини корректори сифатида): катталарга 0,5-1 г дан кунига 3 марта, болаларга – 0,25-0,5 г кунига 3-4 марта. Даволаш курсининг давомийлиги – 1-3 ой. Тутқаноқда: болаларга 0,25-0,5 г дан кунига 3-4 марта ҳар куни, катталарга 0,5 -1 г дан кунига 3-4 марта ҳар куни, узоқ вақт давомида (6 ойгача). Гиперкинезларда (пир-пир учишларда): болаларга 0,25-0,5 г дан кунига 3-6 марта ҳар куни 1-4 ой давомида, катталарга – 1,5-3 г дан ҳар куни 1-5 ой давомида. Сийишни бузилишларида: катталарга 0,5-1 г дан кунига 2-3 марта (суткалик доза 2-3 г), болаларга – 0,25-0,5 г дан (суткалик доза 25-50 мг/кг). Даволаш курсининг давомийлиги – 2 ҳафтадан то 3 ойгача (бузилишларнинг яққоллиги ва терапевтик самарага боғлиқ). Нейроинфекциялар ва бош суяги – мия жароҳатларининг асоратларида: 0,25 г дан кунига 3-4 марта. Кучли зўриқишлар ва астеник ҳолатларда иш қобилиятини тиклаш учун: 0,25 г дан кунига 3 марта. Ушбу дори шакли 3 ёшгача бўлган болалар учун тавсия этилмаган.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин: ринит, конъюнктивит, тери тошмалари.

Ўта юқори сезувчанлик; ўткир буйрак етишмовчилиги; ҳомиладорлик (1 уч ойлиги).

Барбитуратларнинг таъсирини узайтиради; марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи, тиришишга қарши дори воситаларининг самарасини, маҳаллий анестетикларнинг (прокаиннинг) таъсирини кучайтиради. Фенобарбитал, карбамазепин, антипсихотик воситаларнинг (нейролептиклар) ножўя таъсирларини олдини олади. Глицин, ксидифон билан бирга қўлланганда гопантен кислотасининг таъсири кучаяди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 250 мг ёки 500 мг дан. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фолга контур уяли ўрамда. 5 контур ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

4 йил.