Пантогамрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: калций гопантенати (Пантогам®) – 10,0 г; ёрдамчи моддалар: глицерол (100% га қайта ҳисобланганда) 25,8 г, сорбит 15,0 г, лимон кислотаси моногидрати 0,1 г, натрий бензоати 0,1 г аспартам 0,05 г, “Олча 667” озуқа ароматизатори 0,01 г, тозаланган сув – 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гопантен кислотаси (аcидум ҳопантениcум)

Препаратнинг савдо номи:

Пантогам

Фармакалогик гуруҳи:

Ноотроп восита.

Дори шакли:

сироп

рангсиз ёки бироз сарғиш олча хидли суюқлик.

Ноотроп восита.

N06BX

Пантогам меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, гемато-энцефалик тўсиқ орқали ўтади, жигарда, буйракда, меъда деворида ва терида энг юқори  концентрациялари ҳосил бўлади. Препарат метаболизмга учрамайди ва ўзгармаган ҳолда 48 соат давомида чиқарилади: қабул қилинган дозанинг 67,5% буйрак орқали чиқарилади, 28,5% аҳлат билан чиқарилади.

ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб перинатал энцефалопатияси бўлган болалар;болалар церебрал фалажининг турли шакллари;турли даражада ифодаланган, шу жумладан аҳлоқий бузилишлар билан кечувчи ақлий қолоқлик;болаларда умумий руҳий ривожланишни кечикиши, мактаб кўникмаларини (ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш ва бошқаларни) шаклланишини, нутқ ва ҳаракат фаолиятини специфик бузилишлари ва уларни бирга қўшилиши кўринишидаги болалардаги руҳий ҳолатнинг бузилишлари;гиперкинетик бузилишлар, шу жумладан диққатни танқислиги билан кечувчи гиперфаоллик синдроми;неврозсимон ҳолатлар (дудуқланишда, асосан клоник шаклида, тикларда, ноорганик аҳлатни ва сийдикни тутиб тура олмасликда);бош мия қон томирларининг атеросклеротик ўзгаришлари оқибатидаги мнестик-интеллектуал маҳсулликни пасайиши, сенил деменциясини бошланғич шаклларида, бош миянинг травматик, токсик, нейроинфекцион генезли органик шикастланишларида;церебрал органик етишмовчилик билан кечувчи шизофрения (психотроп препаратлар билан мажмуада);миянинг органик касалликларида (миоклонус тутқаноқ, Гентингтон хореяси, гепатолентикуляр дегенерация, Паркинсон касаллиги ва бошқалар), шунингдек нейролептикларни қабул қилиш оқибатидаги экстрапирамид синдромини даволаш ва олдини олиш учун;руҳий жараёнларнинг секинлашиши ва антиконвулсантлар билан бирга бўлган когнитив маҳсулликни пасайиши билан бирга бўлган тутқаноқ;психоэмоционал зўриқишлар, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши, диққатни жамлашни ва эслаб қолишни яхшилаш учун;сийишнинг нейроген бузилишлари (поллакиурия, сийишга императив қистовлар, сийдикни императив тутиб тура олмаслик) да қўлланади.

100 мг/мл сироп ичга, овқатдан 15-30 минут кейин қабул қилинади. Катталар учун бир марталик доза суткада 2,5-10 мл (0,25-1 г), болалар учун – 2,5-5 мл (0,25-0,5 г), катталар учун суткалик доза – 15-30 мл (1,5-3 г), болалар учун – 7,5-30 мл (0,75-3 г). Даволаш курси – 1-4 ой, баъзида 6 ойгача. 3-6 ойдан кейин такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин. Болаларга, ёши ва нерв тизимининг патологиясига қараб, қуйидаги дозалар диапазони тавсия қилинади: бир ёшгача бўлган болаларга суткада – 5-10 мл (0,5-1 г), 3 ёшгача – суткада 5-12,5 мл (0,5-1,25 г), 3 дан 7 ёшгача бўлган болаларга 7,5-15 мл (0,75-1,5 г), 7 ёшдан катталарга – 10-20 мл (1-2 г) буюрилади. Даволаш тактикаси дозани 7-12 кун давомида оширишни, максимал дозада 15-40 ва ундан кўпроқ кун давомида қабул қилишни ва аста-секин 7-8 кун давомида камайтириб бекор қилишни назарда тутади. Даволаш курси 30-90 кун (айрим касалликларда 6 ой ва ундан кўпроқ) ни ташкил қилади. Шизофренияда психотроп препаратлар билан мажмуада суткада 5 дан 30 мл гача (0,5-3 г) буюрилади. Даволаш курси – 1 дан 3 ойгача. Тутқаноқда антиконвулсантлар билан мажмуада – суткада 7,5 дан 10 мл гача (0,75-1 г) дозада буюрилади. Даволаш курси – 1 йил ва ундан кўпроқ давом этади. Экстрапирамид бузилишлар билан бирга кечувчи нейролептик синдромида суткалик доза – 30 мл гача (3 г гача) буюрилади, даволаш бир неча ой давом этади. Нерв тизимининг органик касалликлари бўлган беморларда экстрапирамид гиперкинезларда суткада 5 дан 30 мл гача (0,5-3 г) буюрилади. Даволаш курси – 4 ой ва ундан кўпроқ давом этади. Нейроинфекциялар ва бош-мия жароҳатлари оқибатларида – суткада 3 дан 30 мл гача (0,5-3 г) буюрилади. Кучли зўриқишларда ва астеник ҳолатларда иш қобилиятини тиклаш учун препарат 2,5-5 мл дан (0,25-0,5 г) суткада 3 марта буюрилади. Сийишни бузилишларида болаларга – 2,5-5,0 мл дан (0,25-0,5 г), суткалик доза 2,5-50 мг/кг ни ташкил қилади, даволаш курси 1-3 ой, катталарга – 5-10 мл дан (0,5-1 г) суткада 2-3 марта буюрилади. Узоқ муддатли даволаш шароитида препаратни бошқа ноотроп ва рағбатлантирувчи воситалар билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди. Препаратнинг ноотроп таъсирини ҳисобга олиб, уни тонгги ва кундузги соатларда қабул қилган маъқул.

Аллергик реакциялар (ринит, конъюнктивит, терида аллергик реакциялар) бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат бекор қилинади. Жуда кам ҳолларда марказий нерв тизими (МНТ) томонидан нохуш реакциялар (ўта юқори қўзғалувчаанлик, уйқуни бузилиши ёки уйқучанлик, лоҳаслик, тормозланиш, бош оғриғи, бош айланиши, бошда шовқин) қайд этилади. Бундай ҳолларда препарат бекор қилинади.

Препаратга юқори сезувчанлик, буйракнинг ўткир оғир касалликлари, ҳомиладорлик (И уч ойлиги), фенилкетонурияда (сироп аспартам сақлайди) қўллаш мумкин эмас.

Барбитуратларнинг таъсирини узайтиради, тиришишга қарши воситаларнинг таъсирини кучайтиради, фенобарбитал, карбамазепин ва нейролептикларнинг ножўя таъсирларини олдини олади. Препаратнинг самараси глицин, этидрон кислотаси билан бирга қўлланганида кучаяди. Маҳаллий анестетиклар (прокаин) нинг таъсирини потенциялайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин. Очилганидан кейин флакон совутгичда 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ножўя кўринишларининг симптоматикасини (уйқуни бузилиши ёки уйқучанлик, бошда шовқин) кучайиши кузатилади. Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни буюриш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича

100 мг/мл 100 мл дан биринчи марта очилишини назорат халқаси бўлган қопқоқчалар билан беркитилган тўқ шиша флаконларда. Ҳар бир флакон “1/2” маркировкали рискали (бу 2,5 мл га мувофиқ келади) номинал хажми 5 мл ли ўлчов қошиқчаси ёки “1/4” ва “1/2” маркировкали рискали (бу 1,25 мл ва 2,5 мл га мувофиқ келади) номинал ҳажми 5 мл ўлчов қошиқчаси ва рус ва давлат тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.