Пантестин Дарница rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г гел қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: 50 мг декспантенол (Д-пантенол), 5 мг мирамистин; Ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, полиетиленгликол (макрогол 400), полоксамер, цетил спирти, стеарил спирти, тозаланган сув сақлайди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декспантенол, мирамистин (дехпантенол, мйрамистин)

Препаратнинг савдо номи:

Пантестин-Дарница

Фармакалогик гуруҳи:

жароҳатларни битишига (чандиқланишига) ёрдам берувчи препаратлар.

Дори шакли:

гел.

оқ рангли, кучсиз специфик ҳидли бир хил гел.

жароҳатларни битишига (чандиқланишига) ёрдам берувчи препаратлар.

D03A X.

Декспантенол қўйилган жойдаги тўқималарда метаболизмга учрайди. Тизимли қон оқимига деярли тушмайди. Мирамистин суртма асосининг полимер моддаларининг хусусиятлари туфайли жароҳат юзасида тутилиб қолади ва тизимли қон оқимига сўрилмайди.

Жарроҳликда: турли соҳаларда жойлашган ва турли генезли, шу жумладан, операциядан кейинги жароҳатлар, трофик яралар ва регенерация босқичидаги ётоқ яраларни (жароҳат жараёнининг ИИ фазаси) даволаш учун.Комбустиологияда: грануляцияланувчи куйиш жароҳатларини даволаш учун, уларни аутодермапластикага тайёрлашда ва пластик операциялардан кейин тери трансплантларини битишини яхшилаш учун; қуёш нури оқибатидаги куйишларни даволаш учун.Радиацион тиббиётда: шиллиқ қаватлар, тери ва ўраб турган тўқималарни нурли шикастланишларини олдини олиш учун, нурли яраларни регенерация босқичида даволаш учун.Стоматологияда: пародонт касалликларини (катарал, ярали-некротик гингивит, бир соҳадаги пародонтит, тарқоқ пародонтитни) даволаш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг касалликларини (стоматит, сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг травматик шикастланишларини (протезлар таъсири оқибатидаги стоматитни) даволаш учун. Педиатрияда: бичилиш ва йўргак дерматитида, уларнинг инфекцияланишини олдини олиш учун.Гинекологияда: бачадон бўйни эрозиясини, эрозив колпитларни ва қиннинг шиллиқ қаватини шикастланишини даволаш учун.Тери инфекцияларини, хусусан, иккиламчи инфекцияланган экзема ва нейродермитларни даволаш учун.Маиший жароҳатланиш оқибатида майда шилинишлар, кесилишлар, тирналишларни даволаш ва уларнинг инфекцияланишини олдини олиш учун қўлланади.

Препарат маҳаллий қўлланади. Жароҳат юзасига стандарт ишлов берилганидан кейин гел жароҳат юзасига юпқа қават қилиб сутилади, сўнгра стерил дока боғлов қўйилади. Зарурат туғилганида гел боғлов материалига суртилади, сўнгра жароҳатга қўйилади. Экссудат бўлганида препаратни қўллашдан олдин жароҳатни фурациллин (1:5000) ёки водород перекисининг (3%) эритмаси билан ювиш ва дока салфетка билан қуритиш керак. Дерматологик касалликларда ва қуёшдан куйишларда: гел бевосита шикастланган юзага суткада 2-3 марта қўйиш мумкин. Гинекологик касалликларда (бачадон бўйнининг эрозияси, эрозив колпитлар): препарат билан шимдирилган дока тампонларни, пациент ётган ҳолатида қинга чуқур қилиб киритилади. Стоматологик касалликларда: препаратни фақат катталарга оғиз бўшлиғига маҳаллий қўллаш мумкин. Шахсий гигиенадан кейин оғиз бўшлиғи чайилади, гелни микрофильмкларни юзасига ёки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланган соҳасига юпқа қават қилиб қўйилади. Бир соат давомида суюқлик ичмаслик ва овқат истеъмол қилмаслик керак. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг травматик шикастланишларини (протез оқибатидаги стоматитни) даволашда шикастланиш соҳасига гел суртилганидан кейин тиш протезларини ишлатиш мумкин. Препарат суткада 2-3 марта қўлланади. Даволаш давомийлиги – 7-10 кун, шикастланиш тўлиқ битгунича ёки яллиғланиш жараёни камайгунича давом этади.

Иммун тизими томонидан: препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида, одатда тери томонидан ўзгаришлар билан намоён бўлувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари юз бериши мумкин. Бу қичишиш, гиперемияни ҳис этишни, клиник кўринишлари ва оғирлик даражаси бўйича турли хил локал ёки тарқалган тошмаларни пайдо бўлиши билан кечади. Айрим ҳолларда 15-20 минутдан кейин мустақил ўтиб кетувчи ва препаратни бекор қилишни талаб этмайдиган ачишиш ҳисси билан кечувчи терини маҳаллий таъсирланиши бўлиши мумкин. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: контакт дерматит, аллергик дерматит, эритема, экзема, эшакеми, терини таъсирланиши, терини шиши, пуфакчалар, терини қуриши, хўлланиш кузатилиши мумкин.

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ва бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда қуйидагилар юз бериши мумкин: аминофаол моддалар билан (совунли эритмалар билан) – мирамистиннинг микробларга қарши таъсири фаолсизланади. Бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим; тизимли ёки маҳаллий антибиотиклар билан – микроорганизмларнинг антибиотикларга резистентлигини пасайиши кузатилади; қутбсизлантирувчи миорелаксантлар (суксаметоний хлориди, декаметоний бромиди) билан – охиргиларнинг самарадорлиги кучаяди; қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар билан – охиргиларнинг самарадорлиги сусаяди. Препаратни мирамистин антимикроб таъсирини фаолсизлантирувчи бошқа антисептиклар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Гелни кўзга тушишидан сақланиш керак. Препаратни оғир йирингли экссудацияси билан кечувчи жароҳат жараёнининг И фазасида қўллаш тавсия қилинмайди. Препаратни олдиндан шифокорнинг маслаҳатисиз бошқа дори воситалари билан қўллаш мумкин эмас.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин, лекин тананинг катта соҳаларига қўллашдан сақланиш керак.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препаратни музлашига йўл қўйилмасин.

Маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам, чунки препаратнинг фаол компонентлари тизимли қон оқимига деярли ўтмайди. Препаратни беҳосдан ичга қабул қилинган ҳолларда токсик самараларни юз бериши кутилмайди. Меъда-ичак йўллари бузилишлари юз берганида – симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

15 г ва 30 г дан тубаларда. 1 тубадан қутида.

2 йил.