Панкреатин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,1 г панкреатин (протеолитик фаоллиги камида – 25 ХБ, липолитик фаоллиги камида – 140 ХБ, амилолитик фаоллиги камида – 1500 ХБ); ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди) – 0,2120 г, метилцеллюлоза МЦ-16 – 0,0048 г, калций стеарати – 0,0032 г; қобиғининг таркиби: целацефат – 0,01386 г, қизил 2С кислотали бўёвчиси – 0,00010 г, А-1 маркали титан диоксиди – 0,00100 г, полисорбат 80 – 0,00006 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

панкреатин

Препаратнинг савдо номи:

Панкреатин

Фармакалогик гуруҳи:

овқат ҳазм қилувчи фермент восита.

Дори шакли:

ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, пушти ёки тўқ пушти рангли қобиқ билан қопланган, ўзига хос ҳидли таблеткалар. Таблетка ядросининг кўндаланг кесимида доғларнинг бўлишига йўл қўйилади.

овқат ҳазм қилувчи фермент восита.

A09AA02

Ахилияда, меъда ости бези фаолиятининг етишмовчилиги бўлган сурункали пакреатитда, жигар ва меъда ости бези касалликлари билан боғлиқ овқат ҳазм қилишининг бузилишларида, анацид ва гипацид гастритда, сурункали энтероколитларда қўлланади.

Таблеткалар овқат вақтида ёки ундан кейин дарҳол, чайнамасдан қабул қилинади. Катталар учун панкреатитнинг бир марталик дозаси 0,5-1,0 г ни, суткалик – 4 г ни ташкил қилади. 1 ёшгача бўлган болаларга панкреатин кукун кўринишида бир марта қабул қилганда 0,1-0,15 г дан, 2 ёш – 0,2 г, 3-4 ёш – 0,25 г, 5-6 ёш – 0,3 г, 7-9 ёш – 0,4 г, 10-14 ёш – 0,5 г дан буюрилади. Препарат таблеткаларда болаларга қуйидаги дозаларда буюрилади: 6-7 ёш – 1 таблетка (0,25 г), 8-9 ёш – 1-2 таблетка (0,25-0,5 г), 10-14 ёш – 2 таблетка (0,5 г). Даволаш курси 4-6 ҳафтадан 2-3 ойгача ва ундан кўпроқни ташкил қилади.

Ичак тутилиши симптомлари (илеоцекал бўлимда ва кўтарилувчи чамбар ичакда стиктуралар ҳосил бўлиши) ва дарҳол авж олувчи турдаги аллергик реакциялар (муковисцедозда, айниқса болаларда).

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан чўчқа гўштини ўзлаштираолмаслик), ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайишида қўллаш мумкин эмас.

Темирни сўрилишини сусайтиради (айниқса узоқ вақт қўлланганида).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда, 12 дан 20оС гача ҳароратда.

Рецепциз

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 ТБ. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолга контур уяли ўрамда. 60 таблеткадан тортиладиган пластмасса қопқоқчалар билан беркитилган зарғалдоқ шиша банкаларда ёки бураладиган қопқоқчали полимер банкаларда. Банкадаги эркин бўшлиқ тиббий пахта ёки полиетилен зичлатгич билан тўлдирилган. Банкага этикетка ёки ёзув ёки ўзи елимланадиган қоғоз ёрлиқ ёпиштирилади. 6 контур уяли ўрам ёки банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.