Пангелмрецепт билан

Таркиби:

5 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: албендазол – 200 мг; ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, ксантан камеди, сахароза, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, глицерин, полисорбат-80, динатрий эдетати, эритрозин супра бўёвчиси, малина ароматизатори № 1, мевалар аралашмаси ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

албендазол

Препаратнинг савдо номи:

Пангелм

Фармакалогик гуруҳи:

Нематодозни даволаш учун препаратлар. Бензимидазол ҳосилалари. Албендазол.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия

пушти рангли суспензия.

Нематодозни даволаш учун препаратлар. Бензимидазол ҳосилалари. Албендазол.

R02SA03

Албендазол перорал қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларида ёмон сўрилади (5% дан кам), қон плазмасида ўзгармаган кўринишда аниқланмайди, биокиришаолишлиги паст. Агар доза ёғли овқат билан қабул қилинса, препаратнинг тизимли фармакологик таъсири ошади, чунки ёғли овқат сўрилишни ва плазмада максимал концентрацияни (Смах) 5 марта оширади. Албендазол сулфоксидининг Смах га эришиши вақти 2-5 соатни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 70%, сезиларли миқдорда сафро, жигар, орқа мия суюқлиги, сийдикка, гелминтлар цисталари девори ва суюқлигига ўтади. Антигелминт фаоллигига эга бўлган дастлабки албендазол сулфоксиди метаболитини ҳосил қилган ҳолда жигарда метаболизмга учрайди. Албендазол сулфоксиди албендазол сулфон (иккиламчи метаболит) ва бошқа оксидланган маҳсулотлар ҳосил бўлган ҳолда метаболизмга учрайди. 400 мг ли бир марталик доза қабул қилинганидан кейин фармакологик фаол метаболит албендазол сулфоксиди плазмада 1,6 дан 6,0 микромол/л гача бўлган концентрацияларга препаратни овқат билан бирга қабул қилганда эришади. Албендазол сулфоксидини ярим чиқарилиши даври 8,5 соатни ташкил этади. Ичак орқали сафро билан албендазол сулфоксиди кўринишида чиқарилади, ва фақат унинг сезиларли бўлмаган қисми сийдик билан чиқарилади. Жигар шикастланганида биокиришаолишлиги ошади, бунда албендазол сулфоксидининг Смах 2 марта ошади, ярим чиқарилиши даври эса узаяди. Одамнинг жигар ҳужайраларида Р450 ИА цитохромини индукция қилади.

ентеробиозанкилостомидоз ва некаторозгименолепидозтениозстронгилоидозаскаридозтрихоцефалёзОпистҳорчиc виверрини ва/ёки Cлонорчис синенсис келтириб чиқарадиган клонорхоз ва опистархозЛарва Мигранс тери синдромиболаларда лямблиоз.

Препарат овқатланиш бирга ичга қабул қилинади. Сутканинг айни бир вақтида қабул қилиш афзалроқ. Қабул қилишдан олдин суспензияли флаконни яхшилаб силкитиш зарур. Агар уч ҳафта ўтгач соғайиш юз бермаса, иккинчи даволаш курси буюрилади.

албендазолга ва дори воситасининг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда;мавжуд бўлган, гумон қиланаётган ёки режалаштирилаётган ҳомиладорликда, лактация даврида;кўз тўр пардасининг патологиясида;1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Циметедин, празиквантел ва дексаметазон маҳсулотнинг тизимли самарадорлигига масъул бўлган албендазол метаболитининг плазмадаги даражасини оширади. Ритонавир, фенитоин, карбамазепин ва фенобарбитал албендазолнинг фаол метаболити – албендазол сулфоксидининг плазмадаги концентрациясини потенциал пасайтириши мумкин. Мазкур фактнинг клиник аҳамияти номаълум, бироқ Пангелм самарадорлигига, айниқса тизимли гелминтозларни даволашда, таъсир кўрсатиши мумкин. Пациентлар даволаш самарадорлиги юзасидан шифокор кузатуви остида бўлишлари керак, бу дозалашнинг муқобил тартибини буюрилишини ёки ўтказилаётган даволашни қайта кўриб чиқишни талаб этиши мумкин.

Нейроцистициркоздан даволанаётган пациентларда Пангелм препаратини қабул қилиш фонида паразитларнинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ бўлган неврологик симптомлар намоён бўлиши мумкин. Мазкур симптомларга тутқаноқлар, бош мия ички босимини ошиши ва ўчоқли симптомлар тааллуқлидир. Симптомлар даволаш бошланишидан кейин дарҳол намоён бўлиши мумкин ва стероидлар ва антиколвулсантлар билан кечиктирмасдан даволашни талаб қилади. Перорал қабул қилинадиган ёки вена ичига юбориладиган кортикостероидларни бош мия ички гипертензияси эпизодларини олдини олиш учун даволашнинг биринчи ҳафтаси бошланишида қўллаш тавсия этилади. Суспензия тери, кўзлар ва шиллиқ пардалар учун кучсиз қўзғатувчи бўлган бензой кислотасини сақлайди. Бу янги туғилган чақалоқларда сариқлик ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Жигар энзимларининг даражаси кучсиз ёки ўртача ошиши мумкин бўлиб, улар Пангелмни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин нормал ҳолга келади. Даволаш жараёнида Пангелмни қабул қилиш фонида гепатит ривожланиши ҳоллари аниқланган. Жигар фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш ҳар бир даволаш цикли бошланишидан олдин ва даволаш давомида ҳар икки ҳафтада ўтказилиши керак. Агар трансаминазалар кўрсаткичлари икки марта ва ундан ортиқ ошса, Пангелмни қўллаш бекор қилиниши керак. Даволашни жигар фаолияти кўрсаткичлари нормага қайтганида қайта бошланади, аммо пациентлар даволовчи шифокор кузатуви остида бўлишлари керак. Албендазол суяк кўмиги фаолияти сусайишини келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун ҳар бир 28 кунлик цикл давомида унинг бошланишида ва ҳар икки ҳафтада қон таҳлиллари ўтказилиши керак. Жигар касалликлари, шу жумладан жигар эхинококкози бўлган пациентлар панцитопения, апластик анемия, агранулоцитоз ва лейкопенияга олиб келувчи суяк кўмигини сусайтирилишининг яққол ифодаланган тамойилига эга. Қоннинг шакли элементлари даражаси клиник жиҳатдан сезиларли пасайганида, Пангелмни қўллашни бекор қилиш лозим. Педиатрия амалиётида қўлланилиши Препарат 1 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даври Пангелм препарати мавжуд бўлган, гумон қилинаётган ёки режалаштирилаётган ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Эрта ҳомиладорликда Пангелмни буюришдан сақланиш мақсадида туғруқ ёшида бўлган аёллар фақат ҳомиладорликка тестнинг манфий натижаси олинганидан сўнг даволашни бошлаши керак, бунда мазкур тест кейинги цикл бошланишига қадар камида бир марта такрорланиши керак. Даволашнинг бутун цикли давомида ва қўшимча равишда даволаш якунланганидан кейинги бир ой давомида ишончли контрацепция чораларига риоя қилиниши зарур. Транспорт воситасини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига дори воситасини таъсирининг ўзига хос хусусиятлари Транспорт воситасини бошқариш ва механик ускуналар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатувчи ножўя таъсирлар кузатилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

таърифланмаган.

10 мл дан шиша флаконда. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.