Палин rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 200 мг пипемидат кислотасини тригидрат шаклида; ёрдамчи моддалар: магний стеарати, коллоид кремний диоксиди сувсиз, маккажўхори крахмали; капсуланинг таркиби: желатин, титан диоксиди (Е 171), сариғи хинолин (Е 104), патент блю В (Е 131), бриллиант қораси БН (Э 151), сариқ “шафақи” ФCФ-ФД&C Еллоw 6 бўёвчиси (Э 110).

Тасир этувчи модда(ХПН):

пипемидат кислотаси (пипемидиc аcид)

Препаратнинг савдо номи:

Палин

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар, антибактериал хинолонлар, бошқа хинолонлар.

Дори шакли:

200 мг ли капсулалар

яшил қопқоқли оч-сариқ рангли капсулалар

тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар, антибактериал хинолонлар, бошқа хинолонлар.

J01MB04.

Пипемидат кислотаси хинолонлар гуруҳига мансуб бўлган сийдик йўллари антисептиги ҳисобланади. Хинолонлар кенг таъсир доирасига эга бўлган самарали антибактериал препаратлардир. Таъсир механизми Пипемидат кислотаси инфекция ўчоғидаги концентрациясига қараб бактериостатик ёки бактерицид таъсир кўрсатади. У бактериал ДНК нинг репликациясида, транскрипциясида, репарациясида, рекомбинациясида ва ташилишида иштирок этадиган бактериал ДНК топоизомераза ИИ ферментининг (ДНК-гираза деб аталадиган ферментининг) фаоллигини сусайтиради. Бу бактериал ДНК ни бузилишга олиб келади. Пипемидат кислотасининг бактериялари ўсишини сусайтирувчи чегара концентрациялари (бреакпоинц): С (сезувчан) <=8 mg/l va R (rezistent) >=16 мг/л. Сезувчанлиги Айрим турларнинг резистентлигини тарқалиши географик ва характерга эга бўлади, шунинг учун даволашни бошлашдан аввал, антибиотикка резистентлик бўйича, айниқса оғир инфекция ҳолларида маҳаллий маълумотни олиш мақсадга мувофиқдир. Агар антибиотикка резистентлигининг маҳаллий кўрсаткичлари инфекциянинг камида бир нечта айрим турларида препаратни қўллашни мақсадга мувофиқлигини шубҳага қўйса, тегишли мутахассисларга ёрдам олиш учун мурожаат қилиш лозим. Одатдаги сезувчан микрорганизмлар Грамманфий аэроб бактериялар: Протеус спп., Э. Cоли, Cитибаcтер спп., Ҳаэмопҳиллус инфлуэнза, Морганелла моргании, Серратиа спп. Резистентликни ривожланиш потенциали бўлган микроорганизмлар Граммусбат аэроб бактериялар: Клебсиелла спп., Алcалигенес спп., Аcинетобаcтер спп., Провидентиа стуартии, Протеус мирабилис Табиий резистентлиги бўлган микроорганизмлар Граммусбат аэроб бактериялар: Cоccобаcилли у баcилли Грамманфий аэроб бактериялар: Псеудомонас спп., Чламйдиа трачоматис, Мйcобаcтериум маринум

Сўрилиши Пипемидат кислотаси осон (93%) сўрилади ва қон зардобида 1-2 соатдан кейин максимал концентрациясига эришилади. 500 мг пипемидат кислотасини қабул қилгандан кейин қон зардобида ўлчанган концентрацияси 4,4 мг/л ни ташкил қилган. Биологик ярим чиқарилиш даври – 3,1 соат. Тақсимланиши Пипемидат кислотасининг тахминан 30% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади; боғланиши қон зардобидаги концентрациясига боғлиқ. Тақсимланиш ҳажми – 1,7 л/кг. Перорал қабул қилингандан кейин пипемидат кислотаси қон зардобида паст концентрацияларда бўлиб, сийдикда жуда юқори концентрациясига эришади, шунинг учун у тизимли инфекцияларни даволаш учун яроқсиз, аммо қуйи сийдик йўлларининг инфекцияларини даволаш учун самарали восита ҳисобланади. Препаратни 500 мг дозада қабул қилингандан кейин пипемидат кислотасининг 2 соатдан 6 соатгача бўлган интервалда сийдикда ўлчанган концентрацияси 1116 мг/л ни ташкил қилган ва 12 соат давомида у 100 мг/л дан пастга тушмаган. 1000 мг пипемидат кислотасини қабул қилингандан кейин унинг концентрацияси 24 соат давомида 100 мг/л дан пастга тушмаган. Пипемидат кислотаси тўқималарга яхши киради, у ерда унинг концентрацияси худди шундай ёки хатто зардобдагидан ҳам юқори қийматларга эришади. Препаратни одатий терапевтик дозаларда қабул қилингандан кейин унинг сафродаги концентрацияси 5 мг/л дан 7 мг/л гача ва буйракда 31,8 мг/л га етади. Марказий нерв тизими бундан мустасно бўлиб, препаратнинг ундаги концентрацияси жуда ҳам кам. Сўлакда пипемидат кислотасининг қон зардобидаги концентрациясининг учдан бирига тенг концентрациясига эришилади. Пипемидат кислотаси йўлдош орқали ўтади (амниотик суюқлигидаги концентрацияси 2 мг/л дан 7 мг/л гачани ташкил қилади) ва оз миқдорда она сутига ўтади. Метаболизми Пипемидат кислотасининг фақат оз миқдоригина метаболизмга учрайди. Асосан сийдик билан ўзгармаган кўринишда ва фақат 6% – метаболитлар шаклида чиқарилади. Унинг метаболитлари (формилпипемид кислотаси, ацетилпипемид кислотаси, оксопипемид кислотаси) бир хил таъсир доирасига эга, бироқ уларнинг фаоллиги 10 марта паст. Чиқарилиши Пипемидат кислотаси асосан сийдик билан буйрак калавачаларида февральация ва найчалар секрецияси йўли билан чиқарилади. Диурез қанчалик катта бўлса, пипемидат кислотасининг сийдикдаги концентрацияси ҳам шунчалик юқори бўлади. Перорал дозанинг 50 % дан 85% гача қисми биринчи 24 соат давомида чиқарилади. Пипемидат кислотасининг 35% гача қисми аҳлат билан чиқарилади.

Палин пипемидат кислотасига сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун мўлжалланган: қуйи сийдик йўлларининг ўткир ва сурункали инфекциялари; қуйи сийдик йўлларининг ўткир ва сурункали инфекцияларини қайталанишини олдини олиш.

Катталарда циститни, пиелонефритни, пиелитни ва уретритни даволаш учун тавсия қилинадиган доза суткада перорал 800 мг ни ташкил қилади. Пациентлар препаратни 400 мг (2 капсула) дан ҳар 12 соатда, эрталаб ва кечқурун қабул қилишлари керак. Даволаш давомийлиги одатда 5 кундан 10 кунгачани ташкил қилади ва 4 ҳафтадан ошмаслиги керак. Аёлларда асоратланмаган циститни даволаш одатда 3 кун давом этади. Қуйи сийдик йўлларининг инфекцияларини қайталанишини олдини олиш учун тавсия қилинган доза кунига 1 марта 200 мг (1 капсула) ни ташкил қилади. Клиник тадқиқотларда профилактик қабул қилиш давомийлиги 6 ойни ташкил қилган. Профилактик доза суткада 200 мг ни ташкил қилади. Препаратни овқатдан кейин, сув билан ичиб қабул қилиш тавсия қилинади. Даволаниш вақтида ажралиб чиқадиган сийдик миқдорини ошириш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш тавсия қилинади. Буйрак функциясини фаолиятини бузилишида ўртача даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл ва ундан ортиқ) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Оғир даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл ва ундан кам) бўлган пациентларда доза камайтирилади. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Буйрак функцияси нормал бўлган кекса ёшдаги пациентларни ҳам одатдаги дозалар билан даволаш тавсия қилинади

Ножўя самаралар кўпчилик ҳолларда енгил ва ўткинчи бўлиб, одатда препаратни бекор қилишни талаб этмайди. Кўнгил айниши, қусиш, диарея, гастралгия бошқаларга нисбатан кўпроқ кузатилади. Бошқа антимикроб воситаларни қабул қилингандаги бўлгани каби, даволаш вақтида резистентлик ва суперинфекция ривожланиши мумкин. Аллергик реакциялар, анафилактик реакциялар, токсик эпидермал некроз ёки тиришиш белгилари пайдо бўлганида даволашни дарҳол тўхтатилиш керак. Ножўя самараларни баҳолаш уларни пайдо бўлиш тезлигига асосланади: жуда тез-тез: 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида тез-тез: 100 пациентдан 1-10 нафарида тез-тез эмас: 1000 пациентдан 1-10 нафарида кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1-10 нафаридан камида жуда кам ҳолларда: 100000 пациентдан 1 нафаридан камида тез-тезлиги номаълум: бор маълумотларга кўра тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас. Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: эозинофилия; тез-тезлиги номаълум: қайтувчан тромбоцитопения (кекса пациентларда ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда); гемолитик анемия (глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда). Руҳий бузилишлар Тез-тезлиги номаълум: қўзғалиш, депрессия, онгни чалкашувви, галлюцинациялар, уйқуни бузилиши. Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум: тремор, сенсор бузилишлар, бош мия шиши билан боғлиқ узоқ тиришишлар. Кўз касалликлари Тез-тезлиги номаълум: кўришни бузилиши. Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум: вестибуляр бош айланиши, бош оғриғи. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Жуда тез-тез: анорекция, эпигастрал соҳада оғриқ, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, ёки қоринда оғриқ, диарея ёки қабзият. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум: аллергик реакциялар (тери тошмаси, енгил қичишиш), фотоосенсибилизация ёки токсик эпидермал некроз кўринишида). Суяк – мушак ва бириктирувчи тўқималари томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум: ўткир артропатия ва тендинит.

Палиннинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик; аввал хинолонларга бўлган аллергик реакциялар; буйрак функциясини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <10 мл/мин); жигар функциясини оғир бузилишлари (шу жумладан жигар циррози); порфирия; марказий нерв тизими касалликлари (тиришиш бўсағаси пасайган неврологик ҳолатлар); ҳомиладорлик ва лактация даври; 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Пипемидат кислотаси билан узоқ вақт даволанганда теофиллинни ярим чиқарилиш даври узаяди, бошқача сўз билан айтганда, унинг клиренси камаяди. Бу теофиллиннинг зардобдаги концентрациясини 40-80% га ошишига олиб келади. Шундай қилиб, теофиллин ва пипемидат кислотаси қўлланган пациентларда теофиллиннинг қон зардобидаги концентрациясини кўпроқ аниқлаш керак. Ҳамма хинолон антибиотиклари қон зардобида кофеин ва пипемидат кислотасининг концентрациясини 2 мартадан 4 мартагача оширади. Антацидлар (алюминий, магний ва калций бирикмаси) ва сукралфат пипемидат кислотасининг сўрилишини сезиларли секинлаштиради. Ушбу препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги интервал камида 2-3 соатни ташкил қилиши керак. Аммо бундай самаралар, циметидин ва ранитидинни бир вақтда ишлатилганда кузатилмаган. Палин варфариннинг антикоагулянтлик самарасини кучайтириши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва хинолинларни бир вақтда қўллаш тиришишларни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Даволаш вақтида самарадорликни ошириш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш (диурезни назорати остида) тавсия қилинади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда креатинин клиренси минутига 30 мл дан паст бўлганда препаратни тўпланиш эҳтимоли борлиги сабабли, дозани пасайтириш ва синчков назорат қилиш тавсия қилинади. Жуда кам ҳолларда Палин тиришишларни чақириши мумкин, шунинг учун тутқаноғи бўлган пациентларда ва бошқа тиришиш бўсағасини пасайиши билан кечувчи касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёкорликка риоя қилиш лозим. Анамнезида бош мияда қон айланишини бузилиши (шу жумладан бош мияга қон қуйилиши, бош миянинг қон томирларини спазми) бўлган пациентларга препарат буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. 70 ёшдан ошган пациентларда қўлланганда эҳтиёт бўлиш керак, чунки бу ёшдагиларда ножўя самаралар сони ошади. Даволаш жараёнида фотосенсибилизацияни ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, ултрабинафша нурланишдан сақланиш керак. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки хинолонлар ўткир гемолитик ҳуружларни чақириши мумкин. Пипемидат кислотаси препаратлари билан даволаш вақтида ўткир порфирия кризини чақириши мумкинлиги туфайли, пациентларни синчков кузатиш зарур. Препаратни анамнезида хинолонларга аллергик реакциялари бўлган пациентларга буюрилганида кесишган сезувчанлик юз бериши мумкинлиги туфайли, эҳтиёт бўлиш керак. Палин аллергик реакциялар, шу жумладан астматик турдаги аллергик реакцияларни чақириши мумкин бўлган бриллиант қораси БН (Э151) бўёвчисини сақлайди. Аллергик реакциялар ацетилсалицил кислотасини ўзлаштираолмайдиган одамларда кўпроқ кузатилади. Палин капсулалари сариқ “қуёш шафақи” ФCФ ФД&C (Е110) бўёвчисини сақлайди, у аллергик реакцияларни чақириши мумкин ва болаларни фаолияти ва диққатига салбий таъсир кўрсаташи мумкин. Препаратни узоқ муддат қўлланганда қоннинг умумий кўрсаткичларини кузатиш, жигар ва буйрак функциясини аниқлаш ва микрофлорани Палинга нисбатан сезгирлигини такроран аниқлаш керак. Бенедикт реактиви ёки Феллинг эритмасини ишлатилганида сийдикда глюкоза даражаси юзасидан сохта-мусбат реакцияси кузатилиши мумкин. Глюкозооксидаза билан ферментатив реакциялардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Палин препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун ҳомиладорлик ва лактация вақтида препарат буюрилмайди (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг). Эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Пипемидат кислотаси вестибуляр бош айланиши ва кўриш бузилишини чақириши мумкинлиги туфайли айрим пациентларда диққатни жамлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Пипемидат кислотасининг дозасини ошириб юборилиши “Ножўя таъсирлари” бўлимида кўрсатилган санаб ўтилган симптомларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, бош оғриғи, онгни чалкашиши, тремор ва тиришишлар каби симптомлар бўлиши мумкин. Агар пациент препаратнинг катта миқдорини қабул қилган бўлса ва ҳушида бўлса, қусишни чақириш ва меъдани ювишни ўтказиш, шунингдек унга фаоллаштирилган кўмир бериш керак. Пипемидат кислотасини организмдан гемодиализ ёрдамида (6 соатда 90%) чиқариб юбориш мумкин. Марказий нерв тизимини бузилишлари, шу жумладан тутқаноқ хуружларини, симптоматик (диазепам) билан даволаш керак.

Рецепт бўйича берилади.

10 капсуладан блистерда, 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 йил.