Паклитаксел Эбеверецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон сақлайди: фаол мода: паклитаксел 1 мл да 6 мг паклитаксел сақланади. 5 мл концентрати бўлган 1 флакон 30 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди. 16,7 мл концентрати бўлган 1 флакон 100 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди. 25 мл концентрати бўлган 1 флакон 150 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди. 35 мл концентрати бўлган 1 флакон 210 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди. 50 мл концентрати бўлган 1 флакон 300 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди. ёрдамчи моддалар: полиоксиетилланган канакунжут мойи (макрагол глицерилрицинолеати), сувсиз этанол (40166 мг/мл).

Препаратнинг савдо номи:

Паклитаксел Эбеве

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши воситалар, ўсимликлардан олинадиган алкалоидлар ва бошқа табиий моддалар, таксанлар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.

тиниқ рангсиз ёки оч-сариқ, ёт зарраларни сақламайдиган эритма.

ўсмаларга қарши воситалар, ўсимликлардан олинадиган алкалоидлар ва бошқа табиий моддалар, таксанлар.

L01CD01.

Вена ичига юборилганидан кейин паклитаксел қон плазмасида концентрациясини икки фазали пасайиш даври билан характерланади. Препаратнинг ярим чиқарилишини ўртача терминал даври 3,0 дан 52,7 соатгача ўзгариб туради, умумий клиренси 11,6 дан 24,0 л/с/м2 гачани ташкил қилади ва қон плазмасида паклитакселнинг концентрацияси ошиши билан пасаяди. Препаратнинг тақсимланишини ўртача мувозанатли хажми 198 дан 688 л/м2 гачани ташкил қилади. Препарат 100 мг/м2 дозада 3 соат давомида вена ичига томчилаб юборилганидан кейин Cмах нинг ўртача қиймати 1530 нг/мл, АУC нинг ўртача қиймати – 5619 нг/с/мл, тақсимланиш хажми – 291 л/м2 ни ташкил қилади. Даволаш цикллари кўп марта такрорланганда препарат тўпланмайди. Паклитакселни плазма оқсиллари билан боғланиши 89-98% ни ташкил қилади. Циметидин, ранитидин, дексаметазон ва дифенгидрамин препаратни оқсиллар билан боғланиш даражасига таъсир қилмайди. Юборилган дозанинг 1,3% дан 12,6% гача қисми сийдик билан ўзгармаган холда чиқарилади. Паклитаксел асосан цитохром Р450 нинг CЙП2C8, CЙП3А4, CЙП2C8 ва CЙП3А4 изоферментлари томонидан метаболизмга учрайди. Юборилган дозанинг ўртача 34% метаболитлари кўринишида ахлат билан чиқарилади. Гемодиализ қабул қилаётган пациентларда, паклитаксел тана юзасининг майдонига 135 мг/м2 дозада 3-соатлик инфузия кўринишида юборилганда, унинг фармакокинетикасини параметрлари диализ қабул қилмаётган пациентлардаги шундай кўрсаткичлар билан бир хил бўлган.

Ножўя самараларининг учраш тезлигининг қуйидаги мезонлари ишлатилган: жуда тез-тез (10 дан ≥ 1 ); тез-тез (100 дан ≥ 1, лекин 10 дан ≤ 1); тез-тез эмас  (1000 дан ≥ 1, лекин 100 дан ≤ 1); кам холларда (10000 дан ≥ 1, лекин 1000 дан ≤ 1); жуда кам холларда (10000 дан ≤ 1); номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас). Инфекциялар ва инвазиялар Жуда тез-тез: инфекциялар (асосан сийдик чиқариш тизимининг ва юқори нафас йўлларининг инфекциялари), шу жумладан ўлим билан якунланувчи инфекциялар. Тез-тез эмас: септик шок. Жуда кам холларда: перитонит, пневмония. Қон яратиш ва лимфа тизими томонидан бузилишлар Жуда тез-тез: суяк кўмиги фаолиятини етишмовчилиги, нейтропения, анемия, тромбоцитопения, лейкопения, қон кетиши. Кам холларда: фебрил нейтропения. Жуда кам холларда: ўткир миелолейкоз, миелодиспластик синдром. Номаълум: диссеминацияланган томир ички ивиш синдроми (ДВС). Иммун тизими томонидан бузилишлар Жуда тез-тез: ўта юқори сезувчанликнинг оғир бўлмаган реакциялари (асосан гиперемия ва тери тошмалари). Тез-тез эмас: даволаш ўтказишни талаб этувчи оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, артериал гипотензия, ангионевротик шиши, респиратор дистресс синдром, ёйилган эшакеми, эт увишиши, белда оғриқ, кўкрак қафасида оғриқлар, тахикардия, қоринда оғриқлар, оёқ-қўлларда оғриқлар, терчанлик ва артериал гипертензия). Кам холларда: анафилактик реакциялар. Жуда кам холларда: анафилактик шок. Овқатланиш ва моддалар алмашинувини бузилишлари Жуда кам холларда: анорекция. Номаълум: ўсма лизиси синдроми. Рухий бузилишлар Жуда кам холларда: онгни чалкашиши. Нерв тизими томонидан бузилишлар Жуда кам холларда: нейротокциклик (асосан периферик нейропатия). Кам холларда: мотор нейропатия (оёқ-қўлларнинг дистал бўлимларида мушакларни яққол бўлмаган кучсизлигига олиб келувчи). Жуда кам холларда: автоном нейропатия ( ичак тутилишига ва ортостатик гипотензияга олиб келувчи), катта тиришиш хуружлари, тиришишлар, энцефалопатия, бош айланиши, бош оғриғи, атакция. Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар Жуда кам холларда: кўрув нерви ва/ёки кўриш томонидан бузилишлар (жимилловчи скотома), айниқса препаратни тавия этилгандан юқори дозаларда олаётган пациентларда. Номаълум: сариқ доғнинг шиши, фотопсия, шишасимон тананинг сузувчи хиралашиши. Юрак томонидан бузилишлар Тез-тез: брадикардия. Тез-тез эмас: кардиомиопатия, симптомсиз қоринча тахикардияси, бигеминияли тахикардия, атриовентрикуляр блокада ва хушдан кетиш, миокард инфаркти.

Цисплатин Тухумдон ракини биринчи йўналиш химиотерапияси сифатида паклитакселни цисплатиндан олдин юбориш тавсия этилади, чунки акс холда миелосупрессия хавфини ривожланиши ошиши ва паклитакселнинг клиренсини тахминан 20% га пасайиши аниқланган. Аёллар жинсий аъзоларининг ўсмалари бўлган ва паклитакселни цисплатин билан мажмуада қабул қилаётган пациентларда, цисплатин монотерапияда ишлатилгандагига нисбатан, буйрак етишмовчилиги хавфи ошиши мумкин. Доксорубицин Доксорубицин ва паклитакселни юбориш орасидаги қисқа вақт оралиғида доксарубицин ва унинг фаол метаболитларини чиқарилишини секинлашиши мумкин, шунинг учун паклитакселни доксорубициндан кейин 24 соат ўтгач юбориш керак. Цитохром Р450 изоферментларининг субстратлари Паклитаксел CЙП2C8 ёки CЙП3А4 ингибиторлари (масалан, кетоконазол ёки бошқа имидазол замбуруғларга қарши воситалар, эритромицин, флуоксетин, гемфиброзил, клопидогрел, циметидин, ритонавир, саквинавир, индинавир ва нелфинавир) билан бир вақтда ишлатилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, паклитакселнинг экспозицияси қийматларини ошиши ва унинг токциклигини кучайиши мумкин. Паклитакселни CЙП2C8 ёки CЙП3А4 нинг маълум индукторлари (масалан, рифампицин, карбамазепин, фенитоин, эфавиренз ва невирапин) билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки паклитаксел экспозициясининг қийматларини ва унинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Циметидин Циметидин билан премедикация паклитакселнинг клиренсига таъсир қилмайди. Протеаза ингибиторлари Нелфинавир ва ритонавир, индинавирдан фарқли равишда, паклитакселнинг тизимли клиренсини ишончли пасайтиради. Протеаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилаётган пациентларда, паклитакселни эхтиёткорлик билан буюриш керак.

Паклитаксел фақат цитостатикларни ишлатиш тажрибасига эга бўлган шифокорлар томонидан ишлатилиши керак. Оғир ўта юқори сезувчанлик реакцияларини шошилинч равишда бартараф қилиш учун мувофиқ жихозлар мавжуд бўлиши керак. Концентратни суюлтириш асептик шароитларда махсус ўргатилган ходимлар томонидан амалга оширилиши керак. Ходимлар цитостатиклар билан ишлаш бўйича ўқитилган бўлишлари керак. Хомиладор аёллар паклитаксел билан ишламасликлари керак. Препарат токсик ва ишлашда хамда ва утилизацияда махсус эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни талаб этади. Барча бошқа цитостатиклар каби, паклитаксел алохида эхтиёткорлик билан ишлатилиши керак: у билан ишлаганда химоя кийим қўлқоплар кийиш ва ниқоб тақиш керак. Паклитакселни тери ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак. Паклитакселнинг эритмаси терига тушган холда шикастланган соҳани дархол совунлаб сув билан ювиш керак. Паклитаксел эритмаси шиллиқ қаватга тушганда шикастланган соҳани сув билан яхшилаб ювиш ва дархол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак. Препарат билан нафас олинганда диспноэ, кўкрак қафасида оғриқлар, томоқда ачишиш ва кўнгил айниши аниқланган.

Болалар ололмайдиган жойда, оригинал ўрамида (ёруғликдан химоя қилиш мақсадида), 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилган холларда ишлатиш учун паклитакселнинг антидоти номаълум. Дозани ошириб юборилишининг асосий кутиладиган кўринишлари: миелосупрессия, периферик нейропатия ва мукозит. Доза ошириб юборилган холларда пациент синчков кузатув остида бўлиши керак. Даволаш токцикликнинг асосий кутилаётган кўринишлари билан белгиланади. Болалардаги дозани ошириб юборилиши этанолнинг токциклигини ўткир кўринишлари билан ассоциацияланади.

Рангли пластик қопқоқли сиқилган алюмин қалпоқчалар билан ёпилган ва резина тиқинлар билан беркитилган тиниқ шиша флаконлар. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Ўрам ўлчамлари: 1 × 5 мл/30 мг паклитаксел. 1 × 16,7 мл/100 мг паклитаксел. 1 × 25 мл/150 мг паклитаксел. 1 × 35 мл/210 мг паклитаксел. 1 × 50 мл/300 мг паклитаксел.

Оригинал ўрамида: 3 йил. Биринчи очилгандан кейин: 25 кун. Суюлтирилгандан кейин: 2-8ºС хароратда 24 соат. Микробиологик нуқтаи назардан суюлтирилган препарат бевосита тикланганида ёки суюлтирилганидан кейин, кўрсатилган операциялар назоратли ва валидацияланган асептик шароитлар холларидан ташқари, ишлатилиши керак. Кимёвий ва физик барқарорлиги ёруғликдан химояланган жойда, 2-8 С хароратда сақланганда 14 кунгача вақт давомида ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилгандан кейин – 7 кунгача вақт давомида, ва натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилганда ёруғликдан химоясиз хона хароратида – 5 кун давомида бўлиши намойиш қилинган. Сақлаш муддатлари ва шароитларига риоя қилишга жавобгарлик фойдаланувчида бўлади.