П сорбилакрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: сорбитол 6,0 г, натрий лактати 1,9 г, натрий хлориди  0,6 г, калций хлориди 0,01 г, магний хлориди 0,02 г, калий хлориди  0,03 г. ёрдамчи моддалар: инекция учун сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сорбитол, натрий лактати, натрий хлориди, калций хлориди, калий хлориди, магний хлориди.

Препаратнинг савдо номи:

П-сорбилак

Фармакалогик гуруҳи:

Тузли эритмалар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиник, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Тузли эритмалар.

V05XA31

П- сорбилак капиляр қон айланишини яхшилаш учун травматик, операциядан ва куйишдан кейинга, гемолитик ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир қон юқотишда, куйиш касалликларида: интоксикация билан кечадиган инфекцион касалликлар, сурункали гепатитни зўрайишида: сепсисда, жарроҳликдан олдинги тайёргарлик ва жарроҳликдан кейинги даврда; эндотермит, тромбофлебит, тромбозлар ва Рейно касаллигини олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва вена қон айланишини яхшилаш мақсадида қўлланилади.

П-сорбилак каттларда вена ичига томчилатиб дақиқасига40-60 томчи тезлик билан юборилади. Зарар шароитда препаратни дақиқасига 30 томчи тезлик билан юбориб текшириб курилгандан сўнг, оқимли юбориш мумкин.15 томчи юборилгандан сўнг препарат тўҳтатилади, 3 дақиқа давомида ўзгариш сезилмаса, оқимли юборилади. Катталарда травмада, куйиш, жарроҳликдан сўнг ва гемолитик шокда 600-1000 мл (10-15 кг/мл касалнинг тана вазнига) бир марта ва қайтадан 600-1000 мл (10-15 кг/мл тана вазнига) аввал оқимли сўнгра томчилатиб юборилади. Сурункали гепатитда 400 мл (6-7 кг/мл тана вазнига) томчилаб киритилади. Ўткир қон юқотишда 1500-1800 мл (25 кг/мл тана вазнига) киритилади. Жарроҳликдан олдинги даврда ҳар хил турдаги жарроҳлик аралашувларида 400 мл (6-7 кг/мл тана вазнига) томчилатиб, 3-5 кун давомида. Тромбооблитерия касалликларида томирга 8-10 кг/мл тана оғирлигига, томчилатиб, қайтадан, кун ора, курс давомийлиги 10 та инфузиягача буюрилади.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакция, ангионевротик шиш, гипертермия. Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал қон босимининг кутарилиши ёки тушиши, тахикрдия, нафас сиқиши, акроцианоз. Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик. Тери ва тери ости клечаткаси томонидан бузилишлар: тери тошмаси, қизариш, қичишиш.

П- сорбилак таркибидаги моддаларни индивидуал ўзлаштира олмаслик.П-сорбилак ни алкалозда, катта ҳажмда суюқлик қуйиш мумкин бўлмаган ҳолатларда (мияга қон қуйилганда, тромбоэмболия, юрак қон томир декомпенсациясида, артериал гепертензия ИИИ босқичида, терминал буйрак етишмовчилигида), сувсизланишда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари учун ташувчи-эритма сифатида ишлатиш мумкин эмас. П-сорбилак ни фосфат ва карбонат сақлайдиган эритмалар билан қўшиш мумкин эмас.

Препаратни қондаги элктролитлар ва кислота – асосли кўрсаткичларни, артериал қон босими ва жигар фаолиятини ҳисобга олган ҳолда қўллаш керак. Кулкулез холицистит билан оғриган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Ҳомиладорлик даври ва лактацияда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумотлар юқ. Болалар: Болаларда қўллаш тажрибаси бўйича маълумотлар етарли эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан ошмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Алкалоз намоён бўлади, препаратни киритиш тўхтатилиши билан  ўтиб кетади, айрим ҳолатларда коллапс, сувсизланиш (кучли диурез ҳисобига). Қушишда оқимни тезлиги ҳисобига тахикардия, артериал босимнинг ошиши, нафас сиқиши, бош оғриғи, кўкрак соғасида оғриқ, қоринда оғриқ кузатилиши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилганда ёки қуйиш тезлиги камайтирилганда касаллик белгилари тезда йўқолади.

Рецепт буйича

2 йил.