Отривин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ксилометазолин гидрохлорид – 1 мг; ёрдамчи моддалар: бир асосли натрий фосфатдигидрат, бир асосли натрий фосфати 12Н2О, натрий хлорид, натрий эдетат, бензалкония хлорид, метилгидроксипропилцеллюлоза 400 мПа С, 70% сорбитол, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин 2-[4-(1,1-Диметилетил)-2,6-диметилбензил]-4,5-дигидро-1Н-имидазола гидрохлорид

Препаратнинг савдо номи:

Отривин

Фармакалогик гуруҳи:

Деконгестантлар ва бошқа маҳаллий қўллаш учун восита. Симпатомитетиклар.

Дори шакли:

0,1% дозаланган назал спрей.

рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган деярли ҳидсиз тиниқ эритма.

Деконгестантлар ва бошқа маҳаллий қўллаш учун восита. Симпатомитетиклар.

R01AA07

Ринит кўринишлари (тумов) билан бўлган ўткир респиратор касалликлар, аллергик ринит, поллиноз, синусит, ўрта отит (бурун халқуми шиллиқ қавати шишини камайтириш учун). Беморни бурун йўлларини диагностик манипуляцияларга тайёрлашда қўлланилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга. Хар бир бурун катагига кунига 3 марта пуркалади. Қўлланилиш дозасининг оралиғи 8-10 соатни ташкил этиши мумкин. 3 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш зарур. Тўғри пуркаш учун флаконни вертикал холатда ушлаб турилади, шунингдек пуркагич учлиги тепага тўғриланган бўлиши зарур. Учликни бурун катагига жойлаб, пуркагични 1 марта тез ва дархол босилади ва бир вақтда чуқур бўлмаган холда нафас олинг. Пуркагични босган холда қўйиб юбормасдан учликни чиқариб олинг. Пуркагични қўлланилгандан кейин тозаланг ва қуритинг.

Тез-тез қўлланилганда қўлланилган сохада кам муддатли енгил таъсир этувчи, ачишиш ёки бурун шиллиқ қаватини қуруқлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши ножўя самаралари бўлиши мумкин. Жуда кам холларда Отривин® аллергик реакция (тошма, қичишиш, ангионевротик шиш) кўришни вақтинча ёмонлашиши, юрак аритмияси, пристаньни тезлашишини чақириши мумкин. Илова-варақада кўрсатиб ўтилмаган қуйидаги ножўя таъсирлари ва реакциялари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этилсин.

Ксилометазолинни моноаминооксидаза ва три- ёки тетрациклин антидепресантлар билан бир вақтда қўлланилганда, айниқса ксилометазолинни дозасини ошириб юборилганда тизимли таъсирини ошириб юбориши мумкин. Отривин®ни моноаминооксидаза ёки уни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаган пациентларга, Отривин®ни олдиндан қўллашни бошламоқчи бўлганларга уни ишлатиш мумкин эмас.

7 кундан ортиқ узлуксиз қўлланилиши мумкин эмас: давомий ёки хаддан ташқари кўп қўлланилиши шиллиқ секрециясини ва шиллиқ қаватини шишини кучайишига олиб келиши мумкин. Тавсия этилган дозадан ошириб юборилмасин. Симпатомиметикларга юқори сезувчанлиги бўлган шундай симптомли пациентларга, уйқусизлик, бош айланиши, тремор, юрак аритмияси ва қон босими юқори бўлганларга эхтиёткорлик билан қўлланилсин. Гипертония, юрак-қон томир касалликлари, гипертиреоз, қандли диабети, феохромоцитома, гиперплазия, простата бези бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан қўлланилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида дори воситасини қўлланилиши мумкин эмас.

300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ксилометазолинни керагидан ортиқ қўлланилганда ёки билмасдан ютиб юборилганда қуйидаги симптомлар: кучли бош айланиши, терлаш, тана ҳароратини хаддан ташқари пасайиб кетиши, бош оғриғи, брадикардия, гипертензия, нафас олишни қийинлашиши, кома ва тиришиш бўлиши мумкин. Гипотензиядан кейин гипертензия бўлиши мумкин. Ёш болалар катталарга нисбатан токсик таъсирларига сезувчандир. Тиббиёт кузатуви остида симптоматик даволаш буюрилади.

Рецепциз

Препарат 10 мл дан учлиги ва полиетилен ҳимоя қалпоқчаси бўлган помпали дозалаш мосламаси билан жихозланган ПВП флаконларда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

3 йил.