Остеохолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: колекалциферол – 0,5 мг (бу 20 000 ХБ Д3 витаминига мос келади); ёрдамчи модда: триглицеридлар.

Тасир этувчи модда(ХПН):

колекалциферол

Препаратнинг савдо номи:

Остеохол

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун ёғли эритма.

тиниқ, бироз сарғиш, қовушқоқ эритма.

Витамин.

A11SS05

Колекалциферолни сўрилиши ингичка ичакнинг дистал қисмида юз беради. Қонда алфа2-глобулинлар ва қисман албуминлар билан боғланади. Колекалциферол жигарда, суякларда, скелет мушакларида, буйракда, буйрак усти безларида, миокардда, ёғ тўқимасида тўпланади. Тўқималарда максимал концентрациясига 4-5 соатдан кейин эришилади, шундан сўнг концентрацияси бироз пасайиб, барқарор даражада узоқ вақт сақланиб қолади. Биотрансформацияси жигар ва буйракда юз беради: жигарда колекалциферол фаол бўлмаган метаболит калцифедиолга (25-дигидрокалциферолга) айланади, буйракда эса – калцифедиол фаол метаболити калцитриол (1,25-дигидрооксикалциферолга) ва фаол бўлмаган метаболити 24,25-дигидрооксикалциферолга айланади. Ичак-жигар рециркуляциясига учрайди. Чиқарилиши, асосан сафро билан ва озгина қисми – буйрак орқали юз беради. Кумуляцияланади. Колекалциферол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.

рахитни олдини олиш ва даволаш;юқори хавф гуруҳида (малабсорбция, ингичка ичакнинг сурункали касалликлари, жигарнинг билиар циррози, меъда ва/ёки ингичка ичакнинг резекциясидан кейинги ҳолатларда) Д витамини танқислигини олдини олиш;остеопорозни (турли генезли) бир маромда ушлаб турувчи даволаш;остеомаляцияни (45 ёшдан ошган пациентлардаги минерал алмашинувини бузилишлари, жароҳатлар оқибатидаги узоқ муддатли иммобилизация, сут ва сут маҳсулотларини қабул қилишдан воз кечиш билан боғлиқ парҳезга риоя қилиш фонида) даволаш;гипопаратиреоз ва сохтапаратиреозни даволашда қўлланади.

Остеохол препарати ичга сут ёки бошқа суюқлик билан ичга қабул қилинади. рахитни олдини олиш: муддатида туғилган соғлом болаларга Остеохол ҳаётининг 2-нчи ҳафтасидан бошлаб 1 томчидан (Д3 витаминининг тахминан 667 ХБ) ҳар куни буюрилади. Чала туғилган болаларга ҳаётининг 2-нчи ҳафтасидан бошлаб кунига 2 томчидан (Д3 витаминининг 1334 ХБ) ҳар куни буюрилади. Препарат бола ҳаётининг биринчи ва иккинчи йили давомида, айниқса қиш ойларида буюрилади;рахитни даволаш: кунига Остеохол препаратининг 2-8 томчиси (Д3 витаминининг тахминан 1334-5336 ХБ) буюрилади. Даволаш 1 йил давомида давом эттирилади;Д3 витаминининг етишмовчилиги билан боғлиқ касалликларнинг пайдо бўлиши хавфини олдини олиш: кунига Остеохол препаратининг 1-2 томчиси (Д3 витаминининг тахминан 667-1334 ХБ) буюрилади;малабсорбция синдромида Д3 витаминининг етишмовчилигини олдини олиш: кунига Остеохол препаратининг 5-8 томчиси (Д3 витаминининг тахминан 3335-5336 ХБ) буюрилади;Д3 витаминининг етишмовчилиги оқибатида чақирилган остеомаляцияни даволаш: кунига Остеохол препаратининг 2-8 томчиси (Д3 витаминининг тахминан 1334-5336 ХБ) буюрилади. Даволашни 1 йил давомида давом эттириш керак;остеопорозни бир маромда ушлаб турувчи даволаш: кунига Остеохол препаратининг 2-5 томчиси (Д3 витаминининг тахминан 1334-3335 ХБ) буюрилади;гипопаратиреозни ва сохтагипопаратиреозни даволаш: калцийнинг плазмадаги концентрациясига қараб, кунига Остеохол препаратининг 15-30 томчиси (Д3 витаминининг тахминан 10005-20010 ХБ) буюрилади. Қонда калцийнинг концентрациясини 4-6 ҳафта давомида, сўнгра ҳар 3-6 ой давомида текшириш ва дозага қондаги калцийнинг миқдорига мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак.

Қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, абдоминал оғриқ, диарея, аллергик реакциялар (қичишиш, тошма, эшакеми), препаратни узоқ вақт давомида юқори дозаларда қабул қилинганда гиперкалциемия ва гиперкалциурия, иштаҳани пасайиши, полиурия, бош оғриғи, миалгия, артралгия, артериал босимни ошиши, аритмиялар, буйрак фаолиятини бузилиши, ўпкада туберкулёз жараёнини зўрайиши.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, гиперкалциемия, гиперкалциурия, калцийли нефроуролитиаз, тиреотоксикоз (ўта юқори сезувчанлик эҳтимоли), гиперфосфатемия билан кечувчи буйрак остеодистрофияси, Д гипервитаминозида қўллаш мумкин эмас.

Фенитоин, примидон ва барбитуратлар гуруҳи препаратлари биотрансформация тезлигини ошириши туфайли, Д3 витаминига бўлган эҳтиёжни оширади. Алюминий ва магний сақловчи антацидларни бир вақтда қўллаш фонида узоқ муддатли даволаш, уларнинг қондаги концентрациясини ва интоксикацияни пайдо бўлиш хавфини (айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги борлигида) оширади. Калцитонин, бифосфонатлар (шу жумладан, этидрон кислотаси, памидрон кислотаси), пликамицин самарани пасайтиради. Колестирамин, колестипол меъда-ичак йўлларида ёғда эрувчи витаминларни сўрилиши пасайтиради ва уларнинг дозасини оширишни талаб қилади. Фосфор сақловчи препаратларни сўрилишини ва гиперфосфатемиянинг пайдо бўлиш хавфини оширади. Натрий фториди билан бир вақтда қўлланганида қабул қилишлар орасидаги интервал камида 2 соатни, тетрациклинларнинг перорал шакллари билан – камида 3 соатни ташкил қилиши керак. Глюкортикоидлар билан ёндош даволаш препаратнинг самарасини пасайтириши мумкин. Юрак гликозидлари билан ёндош даволаш, гиперкалциемияни ривожланиши туфайли уларнинг токсик потенциалини ошириши мумкин. Бундай пациентларда калций даражаси, ЭКГ кўрсаткичларини назорат қилиш ва юрак гликозидларининг дозаларига тузатиш киритиш лозим. Бензодиазепин ҳосилалари билан ёндош даволаш гиперкалциемини ривожланиш хавфини оширади. Д3 витамини Д витаминининг метаболитлари ёки аналоглари билан мажмуада камдан-кам ҳолларда ва қон зардобида калцийнинг даражасини назорати остида қўлланиши мумкин. Тиазид диуретиклар калцийни сийдик билан чиқарилишини камайтириши ва мувофиқ равишда гиперкалциемия хавфини ошириши мумкин. Бундай пациентларда қонда калцийнинг концентрациясини доимий мониторингини ўтказиш лозим. Рифампицин ва изониазид биотрансформация тезлигини ошириши туфайли, препаратнинг самарсини пасайтириши мумкин. Овқат билан ўзаро таъсирда бўлмайди.

Сохтагипопаратиреозда интоксикация белгилари борлигини назорат қилиш лозим. Сохта гипопаратиреозда Д витаминига нормал сезувчанлик бор бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Қалқонсимон бездаги жарроҳлик йўли билан даволашдан кейин пайдо бўладиган сохтагипопаратиреозда, Д витамини билан интоксикацияни олдини олиш учун қалқонсимон олди бези тиклангунича препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида организмга Д3 витаминини адекват тушиши талаб этилади. Доза ошириб юборилганда гиперкалциемия пайдо бўлиши ва Д3 витаминининг метаболитларини ҳомилага трансплацентар кириши юз бериши мумкин, бу тератоген таъсирга: ҳомиланинг ақлий ва жисмоний ривожланишини кечикиши, аортал стенознинг ўзига хос кўринишларига олиб келиши мумкин. Д3 витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади. Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Д3 витамини гипервитаминозини симптомлари: илк симптомлар (гиперкалциемия билан боғлиқ) – қабзият ёки диарея, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қуриши, бош оғриғи, чанқоқлик, поллакиурия, никтурия, полиурия, анорекция, оғизда металл таъми, кўнгил айниши, қусиш, ғайриоддий толиқиш, умумий ҳолсизлик, адинамия, дегидратация, гиперкалциемия, гиперкалциурия, қон плазмасида 25-дигидрокалциферолнинг концентрациясини ошиши; кечки симптомлар суякларда оғриқ, сийдикни хиралашиши (сийдикда гиалин цилиндрларини пайдо бўлиши, протеинурия, лейкоцитурия), артериал босимни ошиши, терини қичишиши, кўзларнинг фотосезувчанлиги, конъюнктивани гиперемияси, аритмия, уйқучанлик, миалгия, кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, гастралгия, озиш; кам ҳолларда – руҳиятни ўзгариши (психозга қадар) ва кайфиятни ўзгариши. Д3 витамини билан сурункали заҳарланиш симптомлари (катталар учун суткада 20000-60000 ХБ, болалар учун – 2000-4000 ХБ дозаларда бир неча ҳафта ёки ой давомида қабул қилганда): юмшоқ тўқималарнинг, буйрак, ўпка, қон томирларининг калцинози, артериал босимни ошиши, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган буйрак ва юрак-қон томир етишмовчилиги (бу самаралар кўпроқ гиперкалциемияга гиперфосфатемияни қўшилишида пайдо бўлади), болаларда ўсишни бузилиши (суткада 1800 ХБ дозада узоқ вақт қабул қилинганда) кузатилади. Дозани ўткир ёки сурункали ошириб юборилганда ривожланиб бораётган гиперкалциемияни даволаш бўйича чора-тадбирларни ўтказиш керак. Гиперкалциемиянинг оғирлик даражасига қараб, қуйидаги чоралар қўлланади: препаратни бекор қилиш, калцийни кам сақловчи парҳез, катта миқдорда суюқлик истеъмол қилиш, глюкокортикостероидлар, Е витамини, аскорбин кислотаси, ретинол, тиамин, пантотен кислотасини, рибофлавинни буюриш, оғир ҳолларда – вена ичига натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини, фуросемидни, электролитларни юбориш, гемодиализ ўтказиш, калцитонинни юбориш керак. Специфик антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилишини истисно қилиш учун қатор ҳолларда қонда калцийнинг концентрациясини аниқлаш тавсия этилади.

Рецепт бўйича

Ичга қабул қилиш учун ёғли эритма 0,5 мг/мл. Препарат 5 мл, 10 мл ёки 25 мл дан, ёруғликдан ҳимояловчи жигарранг-зарғалдоқ шиша флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.