Орзол Инрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 вагинал таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддлар: орнидазол                             500,0 мг, неомицин судьяи                         100,0 мг, нистатин                               100,000 ХБ (22,70 мг тўғри келади); преднизолон                         3,0 мг; ёрдамчи моддалар: 336,5 мг маккажўхори крахмали, 170,0 мг микрокристалл целлюлоза, 52,0 мг натрий карбоксиметилкрахмал, 39,0 мг повидон К-30, 39,0 мг кроскармеллоза натрий, 6,5 мг магний стеарати, 1,3 мг коллоид кремний диоксиди.

Препаратнинг савдо номи:

Орзол Ин

Фармакалогик гуруҳи:

микробларга қарши/антисептик препаратлар кортикостероидлар билан мажмуада.

Дори шакли:

вагинал таблеткалар

бир томони қавариқ, бошқа томони – ясси, оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган капсуласимон таблеткалар.

микробларга қарши/антисептик препаратлар кортикостероидлар билан мажмуада.

G01BF.

Орнидазол: маҳаллий қўлланганида қин тўқималарида препаратнинг концентрацияси препарат перорал ва вена ичига қўлланганида кузатиладиган концентрациясидан аҳамиятли даражада ошади, шунинг учун тизимли таъсири кузатилмайди; Неомицин ҳам маҳаллий қўлланганида юқори фаол препарат ҳисобланади; Нистатин маҳаллий қўлланганида Cандида қатори ачитқисимон замбуруғларига нисбатан танланган токцикликка эга; Маҳаллий қўллаш учун преднизолон яллиғланиш симптомлари, шу жумладан гиперемияни намоён бўлишини камайтиради.

Одатда пиоген флора томонидан чақирилган бактериал вагиноз ва бактериал вагинит, трихомонадали вагинит, Cандида албиcанс томонидан чақирилган замбуруғли вагинит; аралаш инфекциялар (трихомонадалар, анаэроб инфекция, шу жумладан гарднереллалар ва ачитқисимон замбуруғлар) томонидан чақирилган вагинит; гинекологик касалликларни жарроҳлик йўли билан даволашдан олдин профилактика мақсадида, туғруқ ёки абортдан олдин қинни санация қилиш мақсадида, бачадон ичи контрацептивларини юборишдан олдин ва кейин, бачадон бўйни эрозиясини диатермокоагуляциядан олдин ва кейин, бачадон ичи текширувлари (гистерография) ни ўтказишдан олдин қўлланади.

1 таблеткадан тунгга қин ичига чуқур киритилади. Ўртача даволаш давомийлиги – 10 кунни ташкил этади. Даволаш ҳайз кўриш вақтида тўхтатилмайди. Таблеткаларни киритиш тартиби: вагинал таблетка аппликаторга жойланади, қайнатиб 30-40оС гача илитилган сувга ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасига (аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган шахслар учун) 15-30 секундга туширилади, шундан кейин аппликатор қин ичига имкон борича чуқурроқ (чалқанча ётган ҳолатда афзал) киритилади, таблетка аппликатордан чиқарилиб, қин ичида қолдирилади, аппликатор чиқариб олинади. Киритилгандан сўнг чалқанча камида 15 минут ётиш керак.

Препаратга юқори сезувчанлик ёки таъсирланиш кам кузатилади. Препаратга юқори сезувчанлик ёки таъсирланиш кузатилганида даволашни тўхтатиш керак.

Препаратнинг компоненларига юқори сезувчанликда уни қўллаш мумкин эмас.

Ҳозирги вақтгача дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Орзол Ин каби қин ичига киритиладиган препаратлар латексли контрацептивларга зиён етказиши мумкин ва контрацептив воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради, шунинг учун препарат қўлланганида жинсий алоқадан сақланиш керак. Қайта зарарланиш ҳавфини олдини олиш мақсадида бир вақтда жинсий шерикни мувофиқ равишда даволаш мақсадга мувофиқдир. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорликнинг И уч ойилигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Тизимли сўрилиши паст бўлганлиги сабабли, препаратнинг компонентларини тизимли қон оқимидаги концентрацияси минималдир, бу агар она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлса, препаратни ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойликларида қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш мумкин. Пациент индивидуал маслаҳат олганидан кейин шифокорнинг назорати остида препаратни қўллаш мумкин. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Препарат орнидазолнинг перорал шакли билан бирга комплекс даволаш таркибида қўлланганида эмизишни тўхтатиш керак. Болаларда қўлланилиши Орзол Ин болаларга буюрилмайди. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти Препаратнинг тизимли сўрилиши паст бўлганлиги ва дори воситасини реакция тезлигига таъсир қилиши юзисидан маълумотлар йўқлиги сабабли, транспортни бошқаришда ва диққатни жамлаш ҳамда реакция тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда қўшимча ҳавфсизлик чораларини ўтказиш зарурати йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат маҳаллий таъсир қилганлиги сабабли, дозани ошириб юборилиш симптомларини намоён бўлиши кузатилмаган.

Рецепт бўйича

Вагинал таблеткалар. 10 таблеткадан Ал/Ал стрипда. 1 стрип 10 аппликатор, сепаратор ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил. Улашиш: 1 96 Виеwс