Орнилоксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: офлоксацин 200 мг ва орнидазол 500 мг Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, приможел, кроскармеллоза натрий, коллоид кремний диоксиди, талк, магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Орнилокс

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал воситалар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

чўзинчоқ шаклли, зарғалдоқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томони рискали таблеткалар.

антибактериал воситалар.

Офлоксацин меъда-ичак йўлларидан деярли тўлик сўрилади. Биокираолишлиги 96% дан 100% гачани ташкил қилади. Максимал концентрацияга (Смах) 30-60 минут давомида эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 6-7 соатни ташқил қилади. 90% гачаси ўзгармаган ҳолда асосан сийдик билан чиқарилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади. Орнидазол ичга қабул қилинганда осон ва тез сўрилади. Биокираолишлиги 90% ни ташкил қилади. Плазмада Смах га 3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан тахминан 13% боғланади. Орқа мия суюқлигига, организмнинг бошқа суюқликлари ва тўқималарига киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Т1/2 13 соатни ташкил қилади. Сийдик билан препаратнинг 63% гачаси, ахлат билан 22% гачаси чиқарилади.

Препаратнинг компонентларига сезгир қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар) чақирган аралаш инфекцияларни даволаш учун қўлланади: сийдик жинсий аъзолари тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик-жинсий йўлларининг асоратланган ва қайталанувчи инфекцияларида;гинекологик касалликларда;пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар томонидан чақирилган, жинсий йўли орқали юқадиган касалликларда;қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт йўлларининг инфекциялари, шунингдек амёбиаз – амёба дизентерияси, ичакдан ташқари шакллари, айниқса жигарнинг амёбали абсцесси, лямблиоз ва қорин тифи, салмонеллёз, шигеллёз каби бошқа инфекцион касалликларда;оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивитда;иммун танқислиги бўлган беморлар ёки нейтропенияли беморларда инфекцион асоратларни олдини олишда;операциядан олдинги тайёрлаш ёки жарроҳлик инфекцияларни операциядан кейинги даволаш, айниқса гастроэнтерологияда.

Препаратни ичга, чайнамасдан сув билан бирга овқатдан олдин ҳам, кейин ҳам қабул қилиш мумкин. 2 ойдан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратнинг дозасини ва даволашнинг давомийлигини шифокор белгилайди. Катталар учун ўртача доза 1 таблеткадан суткада 2 марта, даволашнинг давомийлиги 7-10 кун; даволашни касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан кейин камида 3 кун давом эттириш лозим.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, меъдада дискомфорт ҳисси, анорекция, жигар ферментларининг даражасини ва/ёки билирубиннинг ошиши; кам – холестатик сариқлик, жигарни оғир шикастланиши, сохтамембраноз колит. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, дисфория, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинация, уйқучанлик, тремор, невропатия, парестезия ёки гиперпарестезиялар, кўришни бузилиши, таъмнинг бузилиши, кам – тиришишлар, эшитишни, ҳид билишни бузилишлари, ҳушдан кетиш, бош мия ички босимини ошиши. Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни транзитор пасайиши. Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лейкопения, агронулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения; кам – гемолитик анемия. Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини транзитор бузилиши; кам – ўткир интерстициал нефрит ёки қон зардобида креатинин даражасини ошиши, у ўткир буйрак етишмовчилигигача ривожланиши мумкин. Суяк-мушак тизими томонидан: ҳолсизлик, бўғим ва мушакларда оғриқ, пайларда оғриқ, пайларни яллиғланиши ва узилиши. Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация. Аллергик реакциялар: жуда кам – кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми, васкулит, анафилакция, иситма, диспноэ, ангионевротик шиш, пневмонит. Бошқалар: қонда глюкоза даражасини ошиши.

Агар Сиз антацид препаратларни ёки темир сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, препаратнинг самарадорлиги сусаяди, шунинг учун препаратни кўрсатилган препаратлардан 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш лозим. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида марказий нерв тизимига ва тутқаноқ хуружларининг ривожланишига рағбатлантирувчи таъсирининг хавфи ошади. Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат билан бир вақтда қўлланганида, препаратнинг сийдик билан чиқарилиши камаяди, Т1/2 даври узаяди ва унинг токсик таъсирини ҳавфи ошади. Препарат кумарин қатори антикоагулянтларнинг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксацияловчи таъсирини оширади.

Агар Сиз препарат билан даволанаётган бўлсангиз, зарурациз, тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсири остида бўлмаслигингиз керак, ултрабинафша нурлари (симоб-кварц лампалари, солярий) билан нурланишдан сақланиш керак. Қандни камайтирувчи препаратларни қабул қилаётган қандли диабетли беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Буйраклар фаолиятининг бузилиши ёки жигарнинг оғир шикастланиши (цирроз) бўлган беморларда ўртача суткалик дозани (2 таблетка) оширмаслик лозим. Транспорт воситаларини бошқараётган, машина ва механизмларда ишлаётган пациентлар нерв тизими томонидан юз бериши мумкин бўлган нохуш самараларни ёдда тутишлари лозим. Препаратни узоқ муддат қўллаш препаратга чидамли микроорганизмларнинг ўсиши билан боғлиқ бўлган иккиламчи инфекцияни чақириши мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларини истеъмол қилишдан сақланиш керак. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25о С дан юқори бўлган ҳароратда.

Симптомлари: бош айланиши, онгни чалкашиши, тутқаноқсимон хуружлар, кўнгил айниши ва қусиш, қоринда оғриқ, шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланишлари. Даволаш: Симптоматик даволаш. Антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

3 йил.