Орнифлоксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

: фаол моддалар: офлоксацин – 200 мг, орнидазол – 500 мг; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, натрий лаурил судьяи, повидон (К 30), лактоза, талк, кремний диоксид коллоиднй, магний стеарати,  натрий крахмал гликоляти. қобик таркиби: гипермеллоза, талк, пропиленгликол, Сансет сариқ бўёғи, диоксид титани, макрогол (тип 6000).

Тасир этувчи модда(ХПН):

офлоксацин, орнидазол

Препаратнинг савдо номи:

Орнифлокс

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал синтетик восита.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

овал шаклидаги, оч-тўқ сариқ рангидан, ўта тўқ сариқдан-тўқ сариқ ранггача бўлган қобиқ билан қопланган, бир томони рискали таблеткалар.

Антибактериал синтетик восита.

Офлоксацин меъда-ичак йўлларидан деярли тўлик сўрилади. Биокиришаолишлиги    96 % дан 100% гача. Максимал концентрациясига (С мах) 30-60 минут давомида эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 6-7 соатни ташқил қилади. 90% гача қисми ўзгармаган ҳолда асосан сийдик билан чиқарилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади. Орнидазол ичга қабул қилинганда осон ва тез сўрилади. Биокиришаолишлиги 90% ни ташкил қилади. Плазмада Смах га 3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан тахминан 13% боғланади. Орқа мия суюқлигига, организмнинг бошқа суюқликлари ва тўқималарига киради. Жигарда метаболизмга учрайди Т1/2 13 соатни ташкил қилади. Сийдик билан препаратнинг 63% гача миқдори, ахлат билан 22% гача миқдори чиқарилади.

Препаратни ичга, чайнамасдан сув билан бирга овқат қабул қилишдан қатъий назар ҳам қабул қилиш мумкин. 2 ойдан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратнинг дозасини ва даволаш давомийлигини шифокор белгилайди. Катталар учун ўртача доза 1 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади, даволаш давомийлиги 7-10 кун; даволашни касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан кейин камида 3 кун давом эттириш лозим.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, энтероколит, гипогликемик препаратлар қабул қилаётган, қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия, диарея, қорин оғриғи, меъдада дискомфорт ҳисси, анорекция, жигар ферментларининг даражасини ва/ёки билирубинни ошиши; кам – холестатик сариқлик, жигарни оғир шикастланиши, сохтамембраноз колит. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, дисфория, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинация, уйқучанлик, тремор, невропатия, парестезия ёки гиперпарестезиялар, кўришни бузилиши, таъмни бузилиши; кам- тиришишлар, эшитишни, ҳид билишни бузилишлари, онгни йўқолиши, бош мия ички босимини ошиши. Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни транзитор пасайиши, тенденитлар, айниқса кекса ёшдаги пациентларда. Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лейкопения, эозинофилия, агронулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения; кам- гемолитик анемия. Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини транзитор бузилиши; кам- ўткир интерстициал нефрит ёки қон зардобида креатинин даражасини ошиши, у ўткир буйрак етишмовчилигигача ривожланиши мумкин. Суяк мушак тизими томонидан: ҳолсизлик, бўғим ва мушакларда оғриқ, пайларда оғриқ, пайларни яллиғланиши ва узилиши. Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация. Аллергик реакциялар: жуда кам- кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми, васкулит, анафилакция, иситма, диспноэ, ангионевротик шиш, пневмонит. Бошқалар: қонда глюкоза даражасини ошиши.

Антацид препаратларни қабул қилишда ёки темир сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, препаратнинг самарадорлиги сусаяди, шунинг учун препаратни кўрсатилган препаратлардан 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш лозим. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида марказий нерв тизимига ва тутқаноқ хуружларининг ривожланишига рағбатлантирувчи таъсирини ҳавфи ошади. Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат билан бир вақтда қўлланганида, препаратни сийдик билан чиқарилиши камаяди, Т1/2 даври узаяди ва унинг заҳарли таъсирининг ҳавфи ошади. Орнифлокс кумарин қатори антикоагулянтларнинг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксацияловчи таъсирини оширади.

Агарда Сиз препарат билан даволанаётган бўлсангиз, зарурати бўлмаса, тўғри қуёш нурлари таъсири остида бўлмаслик керак, ултрабинафша нурлари (симоб-кварц лампалари, солярий) билан нурланишдан сақланиш керак. Қандни камайтирувчи препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Буйраклар фаолиятини бузилиши ёки жигарни оғир шикастланиши (цирроз) бўлган беморларда ўртача суткалик дозани (2 таблетка) оширмаслик лозим. Транспорт воситаларини бошқараётган, машина ва механизмларда ишлаётган пациентлар нерв тизими томонидан юз бериши мумкин бўлган нохуш самараларни ёдда тутишлари лозим. Препаратни узоқ муддат қўллаш препаратга чидамли микроорганизмларни ўсиши билан боғлиқ бўлган иккиламчи инфекцияни чақириши мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларини истеъмол қилишдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: бош айланиши, онгни чалкашиши, тутқаноқсимон хуружлар, кўнгил айниши ва қусиш, қоринда оғриқ, шилиқ қаватларнинг эрозив шикастланишлари. Даволаш: Симптоматик. Антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

Қобиқ билан қопланган таблеткалар. №10, №20, №30, №40, №50 таблеткалар  қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

3 йил. Улашиш: 4 285 Виеwс