Препарат м/и ва в/и (оқим билан ёки томчилаб) буюрилади.
Катталар ва тана вазни 50 кг ва ундан ортиқ бўлган болаларга: асоратланмаган инфекцияларда, шунингдек сийдик-чиқариш йўлларининг инфекцияларида – м/и ёки в/и 1,0 г дан ҳар 8-12 соатда; асоратланмаган ўткир гонореяда – м/и, 1,0 г бир марта, ўртача оғирликдаги инфекцияларда м/и ёки в/и, 1,0 г- 2,0 г дан ҳар 12 соатда, инфекцияни оғир кечишида, масалан, менингитда – в/и, 2,0 г дан ҳар 4-8 соатда, максимал суткалик дозаси – 12 г.
Даволашнинг давомийлиги индивидуал равишда белгиланади.
Инфекцияларнинг ривожланишини олдини олиш мақсадида жарроҳлик операцияси олдидан умумий анестезияга киритиш вақтида 1,0 г бир марта юборилади.
Зарурати бўлганида 6-12 соатдан кейин такроран юборилади.
Кесерев кесишида – қисқичларни киндик венасига қўйиш вақтида – в/и 1,0 г, сўнгра биринчи дозадан кейин 6 ва 12 соатдан кейин – қўшимча 1,0 г юборилади.
Креатинин клиренси (К/К) 20 мл/мин/1,73 м² ва ундан камроқ бўлганида доза 2 мартага камайтирилади.
Чала туғилган чақалоқларга ва 1 ҳафталиккача бўлган янги туғилган чақалоқларга – в/и тана вазнига 50 мг/кг дан ҳар 12 соатда, 1-4 ҳафталик даврида – в/и тана вазнига 50мг/кг дан ҳар 8 соатда, тана вазни 50 кг гача бўлган болаларга – в/и ёки м/и (2,5 ёшдан ошган болаларга) тана вазнига 50-180 мг/кг дан 4-6 мартага бўлиб юборилади.
Инфекцияни оғир кечишида, шу жумладан менингитда, болаларда суткалик доза 100-200 мг/кг гача оширилади, м/и ёки в/и 4-6 мартага бўлиб юборилади, максимал суткалик доза – 12 г.
Инекцион эритмаларни тайёрлаш: в/и инекция қилиш учун эритувчи сифатида инекция учун сув ишлатилади (1,0 г – 4 мл эритувчида, 2,0 г – 10 мл да эритилади); в/и инфузия (томчилаб) қилиш учун эритувчи сифатида 0,9% натрий хлориди ёки 5% декстроза эритмаси ишлатилади (1,0 г – 2,0 г – 50-100 мл да эритувчида эритилади).
Инфузиянинг давомийлиги 50-60 минутни ташкил қилади.
М/и юбориш учун инекция учун сув ёки 1% лидокаин эритмаси (препаратнинг 0,5 г дозаси учун – 2 мл, 1,0 г дозаси учун – 4 мл) ишлатилади.