Кларитромицин верапамил (калций каналларини блоклайдиган препарат) билан бирга қабул қилинганида артериал босим пасайиши, брадиаритмия ва сут кислотали ацидоз ривожланиши мумкин.
Теофиллиннинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларда қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини назорат қилиш керак, у кларитромицин билан бирга қабул қилиш сабабли ошиши мумкин.
Соғлом катта ёшдаги пациентларда кунига 40 мг омепразолни қабул қилиш фонида кларитромицинни 500 мг дан ҳар 8 соатда қабул қилиш омепразолнинг Cсс ошишига олиб келган (Cмах, АУC, Т1/2 мувофиқ равишда 30%, 89% ва 34% га ошган).
Меъда ширасининг рН қиймати омепразол билан монотерапияда 5,2 ва кларитромицин билан бирга қабул қилинганида 5,7 бўлган.
Кларитромицинни ранитидин висмут цитрати билан мажмуада қўллаш плазмада ранитидиннинг концентрациясини (57%), висмутникини (48%) ва 14-гидрокси-кларитромицинникини (31%) га ошишига олиб келган.
Ушбу самараси клиник аҳамиятга эга эмас.
ОИТВ билан инфекцияланган катта ёшдаги пациентларга кларитромицин (250 мг таблетка) ва зидовудинни бир вақтда қўллаш зидовудиннинг мувозанатли концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин.
Кларитромицин ва зидовудиннинг дозаларини танлаш керак.
Антибиотикни қабул қилиш ОИТВ билан инфекцияланган катта ёшдаги пациентларда диданозиннинг фармакокинетикасига статистик аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Флуконазол 200 мг дозада ҳар куни ва кларитромицин суткада 1 г дозада бирга қабул қилинганида кларитромициннинг мувозанатли концентрацияси ва АУC мувофиқ равишда 33% ва 18% га ошиши мумкин.
Кларитромициннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Кларитромицин ва ритонавир, атазанавир ёки бошқа протеаза ингибиторлари бир вақтда буюрилганида кларитромициннинг АУC қиймати 77% га ошади, 14-гидрокси-кларитромициннинг АУC қиймати эса 100% га пасаяди.
Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, креатинин клиренси минутига 30-60 мл бўлган пациентларда кларитромициннинг дозасини 50% га камайтириш керак, креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларда кларитромициннинг дозасини 75% га камайтириш керак.
Дигоксин ва кларитромицинни бир вақтда олган беморларнинг плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ошиши юзасидан хабарлар мавжуд.
Дигиталис интоксикацияси ва потенциал летал аритмияларни ривожланишидан сақланиш учун зардобдаги дигоксиннинг миқдорини доимо назорат қилиш керак.
CЙП3А ва Р-гликопротеин учун субстрат ҳисобланган колхицин ва кларитромицин бирга буюрилганида, бошқа макролидлар – CЙП3А ва Р-гликопротеин ингибиторлари каби, ингибиция бўлиши колхициннинг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкинлиги туфайли, колхицинни токсик таъсир қилиш симптомларини аниқлаш мақсадида пациентларни синчиклаб кузатиш керак.
CЙП2Д6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда кларитромицин толтеродин билан бирга қўлланганида кларитромицин бўлганида (CЙП3А изоферментларининг ингибитори) толтеродиннинг дозасини камайтириш талаб этилиши мумкин.
Кларитромицин ва CЙП3А изоферментлари томонидан бирламчи метаболизмга учрайдиган дори воситалари бирга қабул қилинганида уларнинг концентрациялари ўзаро ошиши мумкин, бу ҳолат ҳам терапевтик, ҳам ножўя самараларини кучайтириши ёки узайтириши мумкин.
Астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадин, эрготамин ва бошқа шохкуя алкалоидлари, алпразолам, мидазолам, триазолам билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Карбамазепин, цилостазол, циклоспорин, дизопирамид, ловастатин, метилпреднизолон, билвосита антикоагулянтлар (шу жумладан варфарин), хинидин, рифабутин, силденафил, симвастатин, такролимус, винбластин, фенитоин, теофиллин ва валпроат кислотаси билан эҳтиёткорлик билан буюрилади (цитохром Р450 нинг бошқа изоферментлари орқали метаболизмга учрайдилар).
Дори воситаларининг дозаларига тузатиш киритиш ва қон зардобидаги концентрациясини назорат қилиш керак.
Цизаприд, пимозид, терфенадин ва астемизол билан бирга қўлланганида қонда уларнинг концентрациялари ошиши, ҚТ оралиғи узайиши ва юрак аритмиялари, шу жумладан қоринчалар пароксизмал тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси, қоринчалар липиллаши ёки хилпиллаши, “пируэт” туридаги полиморф қоринчалар тахикардияси ривожланиши мумкин.
Бундай ўзаро таъсир механизми цитохром Р450 тизимининг бошқа изоферменти томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситалари – фенитоин, теофиллин ва валпроат кислотаси қўлланганида кузатилади.
Юқорида кўрсатилган препаратлар бир вақтда буюрилганида уларнинг қон зардобидаги концентрацияси ва ЭКГ ни мониторинги талаб этилади.
Кларитромицин триазоламнинг клиренсини камайтириши мумкин, ва шу орқали уйқучанликни ривожланиши ва онгни чалкашиши билан кечувчи фармакологик самараларини ошириши мумкин.
Организмдан чиқарилиши CЙП3А изоферментларига боғлиқ бўлмаган бензодиазепинлар (темазепам, нитразепам, лоразепам) учун кларитромицин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам.
Эфавиренз, невирапин, рифампицин, рифабутин ва рифапентин (цитохром Р450 индукторлари) кларитромициннинг плазмадаги концентрациясини пасайтирадилар ва унинг терапевтик самарасини сусайтирадилар ва шу билан бирга 14-гидрокси-кларитромициннинг концентрациясини оширадилар.
Эрготамин ва дигидроэрготамин (шохкуя дериватлари) билан бирга қўллаш оғир даражадаги периферик вазоспазм, қўл-оёқлар ва бошқа тўқималар ишемияси, шу жумладан марказий нерв тизими ишемияси ва сезувчанликни ўзгаришлари билан намоён бўлувчи ўткир эрготамин интоксикациясига олиб келиши мумкин.
Кларитромицин гидроксиметилглутарил-КоА-редуктаза ингибиторлари – ловастатин ва симвастатин билан бир вақтда қабул қилинганида рабдомиолиз ривожланганлигини жуда кам ҳоллари таърифланган.
Кларитромицин ва макролидлар гуруҳига мансуб бошқа антибиотиклар, шунингдек линкомицин ва клиндамицин ўртасида кесишган чидамлилик ривожланиши мумкинлигига эътибор бериш керак.
Кларитромицин ва итраконазол бирга қабул қилинганида плазмада препаратларнинг концентрацияси икки томонлама ошиши мумкин.
Ушбу дори воситаларнинг фармакологик самаралари кучайиши ёки узайиши мумкинлиги туфайли итраконазол ва кларитромицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларни синчиклаб кузатиш керак.
Кларитромицин (суткада 1 г) ва саквинавир (юмшоқ желатин капсулаларда, 1200 мг кунига 3 марта) бир вақтда қабул қилинганида саквинавирнинг АУC ва мувозанатли концентрацияси мувофиқ равишда 177% ва 187% га, кларитромицинники эса 40% га ошиши мумкин.
Ушбу иккита дори воситасини чекланган муддат давомида, юқорида кўрсатилган дозалар / дори шаклларида бирга буюрилганида дозаларига тузатиш киритиш талаб этилмайди.