Опастрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: лимапрост алфадекс 5 мкг лимапростга эквивалент ёрдамчи моддалар: микроцелак 100, лактоза гидрати, малтодекстрин, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, коллоид кремний диоксиди, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лимапростр алфадекс

Препаратнинг савдо номи:

Опаст

Фармакалогик гуруҳи:

қон томирларни кенгайтирувчи восита, ПГЕ1 препарати.

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ, оқ таблеткалар.

қон томирларни кенгайтирувчи восита, ПГЕ1 препарати.

S01ЕA01

Тинч ҳолатда оғриқлар ёки трофик ўзгаришлар билан кечувчи ИИИ-ИВ даражадаги (Фонтейн таснифи бўйича) облитерацияловчи касалликлар. Оғир даражадаги “ўзгарувчан” оқсоқлик билан кечувчи облитерацияловчи эндартериит (оёқни жарроҳлик йўли билан реваскуляризация қилиш имкони бўлмаганда), облитерацияловчи атеросклероз, диабетик ангиопатия, облитерацияловчи тромбангиит (Бюргер касаллиги), трофик бузилишлар билан кечувчи Рейно синдроми, васкулит, склеродермия, икрасимон мушаклар тиришиши, физик омиллар, айниқса ҳаддан ташқари вибрациянинг шикастловчи таъсирида қўлланади.

Катталарга облитерацияловчи тромбангиит (Бюргер касаллиги) билан боғиқ яра, оғриқ ва совуқ қотиш ҳисси каби турли ишемик симптомларни даволаш учун Опаст 2 таблеткадан (10 мкг лимапрост) кунига 3 марта буюрилади. Катталарга умуртқа поғонасининг бел қисмини орттирилган стенозида ва қон томир касалликлари туфайли кўчиб юрувчи оқсоқликдаги разъездив симптомларни (ҳолсизлик, увишиш, оёқларда оғриқ ва сезувчанликни йўқолиши) даволаш учун Опаст 1 таблеткадан (10 мкг лимапрост) кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси давомийлиги шифокор томонидан белгиланади. Ўртача даволаш курси 4 ҳафтани ташкил қилади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Лимапрост алфадекс ёки препаратнинг бошқа ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик. Сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ритмини яққол бузилишлари, юрак ишемик касаллигини зўрайиши, охирги 6 ой давомида ўтказилган миокард инфаркти ёки импульс. Ўпка шиши, ўпканинг инфилтратив касалликлари, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари. Жигар дисфункцияси (аспартатаминотрансфераз, аланинаминотрансфераз ёки гамма-глутамилтрансфераза фаоллигини ошиши) ва анамнезида оғир жигар касалликлари, шунингдек қон кетишини пайдо бўлишининг юқори эҳтимоли билан кечувчи касалликлар (меъда, 12 бармоқ ичак яра касаллиги, катта жароҳат). Қон томирларни кенгайтирувчи ва антикоагулянтлар билан ёндош даволаш. 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Опастни антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан бир вақтда қўллаганда қон кетиши хавфи бўлиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Опастни қўллаш гипотензив препаратлар ва вазодилататорларнинг таъсирини кучайтиради.

Опаст билан даволаш ўтказилганида артериал босим, ЮҚС, қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари, қон ивишининг кўрсаткичларини (қон ивиши тизимнинг бузилишлари ёки қон ивиши тизимига таъсир этувчи препаратлар билан бир вақтда даволаганда) назорат қилиш керак. ЮИК, буйрак етишмовчилиги (зардобдаги креатинин 1,5 мг/дл дан юқори) бўлган пациентлар шифокор кузатуви остида бўлишлари керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари. Препарат дозасини ошириб юборилганда беморларда қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, диарея. Даволаш. Препарат дозасини ошириб юборилишининг клиник манзараси ривожланганда симптоматик даволаш кўрсатилган.

Рецепт бўйича

21 таблетка алюминий фолгали блитерда, 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.