ОМЕМАКС УЛТРАрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: омепразолнинг 7,5% ичакда эрувчан гранулалари – 20мг; ёрдамчи моддалар: сукроза, маннитол, натрий лаурил судья, сувсиз натрий гидроген фосфат, гидроксипропилметил целлюлоза Е-5, метакрил кислота ко-полимер, натрий гидроксиди, ПЕГ-6000, титан диоксиди, тозаланган талк, твин-80, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

омепразол

Препаратнинг савдо номи:

ОМЕМАКС-УЛТРА

Фармакалогик гуруҳи:

меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасига қарши воситалар (Н+К+АТФ-АЗ ингибитори).

Дори шакли:

капсулалар

ичида оқ гранулаларни сақловчи қаттиқ желатинли капсулалар.

меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасига қарши воситалар (Н+К+АТФ-АЗ ингибитори).

A02VS01.

Меъда-ичак йўлларида тез сўрилади, плазмада концентрациясининг чўққисига 0,5-1 соат давомида эришилади. Соғлом шаҳсларда плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 0,5-1 соатни ташкил қилади. Биокираолишлиги 30-40% ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 90% ни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди ва қабул қилинган дозанинг катта қисми (70-80%) сийдик билан, қолган қисми аҳлат билан чиқарилади.

Катталарда: меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги (даволаш ва хуружларни олдини олиш);меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги билан касалланган беморларда Ҳелиcобаcтер пйлори ни эрадикацион даволаш (бошқа дори воситалар билан бирга даволашда);ностероид яллиғланишга қариши воситаларни қабул қилиш туфайли келиб чиққан меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги, стресс туфайли келиб чиққан яралар (даволаш ва олдини олиш);рефлюкс-эзофагит;гастроэзофагеал рефлюкс (шу жумладан симптоматик);Золлингер-Эллисон синдроми. 1 ёшдан катта ва тана оғирлиги 10 кг дан кам бўлмаган болалар: рефлюкс-эзофагитни даволаш; жиғилдон қайнашини cимптоматик даволаш ва гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида кислотани регургитация қилиш. 4 ёшдан катта болалар: Ҳелиcобаcтер пйлори чақирган ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги (комплекс даволаш таркибида) қўлланилади.

Ичга, оз миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади (капсулани бутунлигича, очмасдан ва чайнамасдан ютиш лозим). Ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигининг зўрайиши вақтида — суткада 1 капсуладан (20 мг) 2–4 ҳафта (резистент ҳолатларда – суткада 2 капсуладан). Меъда яраси касаллигининг зўрайиши вақтида ва эрозив-ярали эзофагитда — суткада 1-2 капсуладан 4–8 ҳафта давомида. Ностероид яллиғланишга қариши препаратларни қабул қилиш оқибатида келиб чиққан МИЙ даги яралар — суткада 1 капсуладан 4–8 ҳафта. Ҳелиcобаcтер пйлори нинг эрадикацияси — антибактериал воситалар билан суткада 2 марта 1 капсуладан 7 кун давомида. Меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигининг қайталашини олдини олишда — суткада 1 капсуладан. Рефлюкс-эзофагитни қайталашини олдини олишда — суткада 1 капсуладан узоқ вақт давомида (6 ойгача). Золлингер-Эллисон синдромида доза меъда суюқлигининг ажралишига қараб индивидуал равишда танланади, суткада 60 мг дозадан бошланади. Керак бўлган тақдирда дозани доза суткада 80–120 мг гача оширилади, бунда дори 2 марта қабул қилинади.

Кам ҳолларда қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин: Овқат ҳазм қилиш тизими ва томонидан: диарея ёки қабзият, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, қорин оғриғи, оғиз қуриши, таъм сезишни ўзгариши, стоматит, плазмада жигар ферментларининг даражасини транзитор ошиши, оғир жигар ҳасталиклари бор беморларда – гепатит (шу жумладан сариқ касал билан), жигар функциясининг бузилиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалувчанлик, уйқучанлик, уйқусизлик, парестезиялар, депрессия, галлюцинациялар, оғир соматик ҳасталиклари, оғир жигар ҳасталиклари бўлган беморларда – энцефалопатия. Таянч–ҳаракат аппарати томонидан: мушакларнинг кучсизлиги, миалгия, артралгия. Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, алоҳида ҳолатларда – агранулоцитоз, панцитопения. Тери реакциялари: қичишиш, кам ҳолларда – фотосенсибилизация, кўп шаклли эритема, алопеция. Аллергик реакциялар: эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, интерстициал нефрит ва анафилактик шок. Бошқа реакциялар: кўришни бузилиши, периферик шишлар, кучли терлаш, иситма, гинекомастия; кам ҳолларда – узоқ вақт даволашда меъда грандуляр кистаси ҳосил бўлади (меъда ширасини ажралишини ингибиция қилиниши натижасида, қайтувчан хавфсиз характерга эга).

препаратга юқори сезувчанлик;болаларда;ҳомиладорлик;лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Омепразолни суткада 1 марта 20 мг дозада узоқ муддат давомида кофеин, теофиллин, пироксикам, диклофенак, напроксен, метопролол, пропранолол, этанол, циклоспорин, лидокаин, хинидин ва эстрадиол билан бирга қўллаш уларнинг плазмадаги концентрациясини ўзгаришига олиб келмади. Антацидлар билан бирга қўлланилиши қўрсатилмаган. Сўрилиши рН кўрсаткичига боғлиқ бўлган исталган дори воситасининг биокираолишлигини ўзгартиради (масалан темир тузларини).

Даволашни бошлашдан олдин меъдада кечиши ҳавфли бўлган ҳасталиклар (айниқса меъда яраси) борлигини истисно қилиш лозим, чунки препарат касаллик симптомларини ниқоблаши мумкин, бу эса тўғри ташҳис қойишни кечиктиради. Овқат билан бирга қабул қилиш дори самарадорлигига таъсир қилмайди. Бутун капсулани ютиш қийинчилик туғдирган вазиятда капсулани очиб, ичидаги гранулаларни озини ёки капсулани шимиб ютиш мумукин, яна капсула ичидаги гранулаларни шарбат ёки ёгурт билан аралаштириб, ҳосил бўлган аралашмани 30 минут ичида қабул қилиш мумкин. Оғир жигар етишмовчилиги билан ҳасталанган беморларда суткалик доза миқдори 20мг дан ошмаслиги лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари – кўришни бузилиши, уйқучанлик, қўзғалиш, онгни чалкашиши, бош оғриғи, кучли терлаш, оғиз қуриши, кўнгил айниши, аритмия. Даволаш симптоматик. Масус антидот йўқ. Гемодиализ етарли самара бермайди.

Рецепт бўйича

10 капсула илюмин фолгали стрипда, 10 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.