Омнопон ЗНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 11,5 мг морфин гидрохлориди, 5,4 мг носкапин, 0,72 мг папаверин гидрохлориди, 1,44 мг кодеин, 0,1 мг тебаин; ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, глицерин, 0,1 М хлорид кислотасининг эритмаси, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Омнопон-ЗН

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетиклар. Опиоидлар. Опийнинг табиий алкалоидлари. Н02АА51.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки сарғиш суюқлик.

Аналгетиклар. Опиоидлар. Опийнинг табиий алкалоидлари. Н02АА51.

Analgetiklar. Opioidlar. Opiyning tabiiy alkaloidlari. N02AA51.

Тери остига юборилганида қонга тез сўрилади. Гистогематик  тўсиқлар, шу жумладан гематоэнцефалик  ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади (ҳомиланинг нафас марказини сусайишини чақириши мумкин), кўкрак сутига тушади. Ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил қилади. Метаболитлари кўринишида асосан буйраклар орқали – 90%, қолгани – сафро билан чиқарилади, озгина миқдори ички секреция безлари томонидан чиқарилади. Жигар ва буйраклар фаолияти бузилганда, шунингдек кекса ёшли беморларда ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин.

Кучли оғриқлар, шу жумладан хавфли ўсмаларда, миокард инфарктида, оғир жароҳатларда, операцияга тайёрлашда ва операциядан кейинги даврда.

Препарат тери остига юборилади. Дозалаш тартиби шахсий белгиланади. Одатда, катталарга 1 мл дан юборилади. Кекса ёшли пациентларда, рухий ҳолатини бузилишлари бўлган шахсларда, жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда дозани пасайтириш талаб этилади. Омнопон-ЗН онкологик касалликларда танлов опиоиди ҳисобланади. Оғриқнинг кучига қараб мувофиқ доза ҳар 12-24 соатда юборилади. Катталар учун максимал доза: бир марталик – 1,5 мл, суткалик – 5 мл. 2 ёшдан то 7 ёшгача бўлган болаларга тери остига 0,05 мл ҳар бир ёшига, 8-10 ёшдаги болаларга – 0,3 мл, 10 ёшдан ошган болаларга – 0,4 мл юборилади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: давомли қўлланганида – брадикардия ёки тахикардия, юрак ритмини бузилиши, ортостатик гипотензия. Нафас тизими томонидан: нафасни сусайиши, бронхоспазм. Нерв тизими томонидан: седатив ёки қўзғатувчи таъсири (айниқса кекса беморларда), делирий, галлюцинациялар, кейинчалик мия қон айланишини бузилишларини эҳтимоли билан, бош мия суяги ички босими ошиши, бош оғриғи, гипотермия, кайфиятни ўзгариши, қорачиқни торайиши. Юқори дозаларда қўлланганида эйфория ва мушаклар регидлиги ривожланиши мумкин. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, сафро йўлларининг, сафро энзимларининг даражасини кейинги ошиши билан спазми. Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик оқиб чиқишини бузилиши ёки простата безининг аденомасида ва уретра стенозида бу ҳолатни янада оғирлашиши. Бошқалар: аллергик реакциялар, шу жумладан қичишиш, эшакеми, анафилактик шок, либидони пасайиши.

Нафас марказини сусайиши туфайли нафасни бузилиши, оғир жигар етишмовчилиги, бош миянинг жароҳати, бош мия суяги ички гипертензияси, импульс, кахекция, эпилептик статус, кучли умумий дармонсизлик, номаълум этиологияли қорин оғриқлари, алкогол билан ўткир заҳарланиш, делирий, моноаминоксидаза ингибиторлари билан бир вақтда даволаниш, иситма, препаратнинг компонентларига шахсий юқори сузувчанлик.

Бир вақтда қўлланганида: марказий нерв тизимига депрессив таъсир кўрсатувчи бошқа препаратлар билан – марказий нерв тизимининг сусайиши кучайиши мумкин; бета-адреноблокаторлар билан – марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирни кучайиши; бутадион билан – морфиннинг кумуляцияси бўлиши мумкин; допамин билан – Омнопон-ЗН нинг аналгетик таъсирини камайиши; циметидин билан –нафасни сусайишини кучайиши;  фенотиазин ҳосилалари ва барбитуратлар билан – гипотензив таъсирни  кучайишива нафасни сусайишини кучайиши рўй бериши мумкин. Барбитуратларни (айниқса фенобарбитал) ёки наркотик аналгетикларни узоқ вақт қўллаш қарама-қарши толерантликнинг ривожланишини чақириши мумкин. Хлорпромазин Омнопон-ЗН нинг аналгетик,  шунингдек миотик ва седатив самараларини кучайтиради. Налоксон наркотик аналгетиклар томонидан чақирилган нафаснинг сусайишини ва аналгезияни бартараф қилади. Налорфин, наркотик аналгетикларнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини сақлаб қолган ҳолда, улар чақирган нафас депрессиясини бартараф қилади.

Туғруқни оғриқсизлантириш учун қўлланмайди, чунки морфин  йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва янги туғилган чақалоқда нафасни сусайишини чақириши мумкин. Жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишларида, гипотиреозда, буйрак усти безиларининг етишмовчилигида, простата безининг гипертрофиясида, шокда, миастенияда, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш касалликларида, шунингдек 60 ёшдан ошган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Яққол эйфория чақиради. Қайта қўлланганида дорига қарамлик ривожланиши мумкин. Бекор қилиш синдроми узоқ даволаш курси тўхтатилгандан кейин бир неча соатдан кейин пайдо бўлиши ва 36-72 соатдан кейин максимумига етиши мумкин. Даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишга йўл қўйилмасин. Доза ошириб юборилган ҳолда бемор хушида бўлганида оғиз орқали фаоллаштирилган кўмир қўллаш мумкин. Нафасни етишмовчилиги респиратор тутиб туришни ўтказилиши ва стимуляцион опиоид антагонисти – Налоксонни юборилишига мухтож. Опиоид антагонист Налоксинни юборилиши наркотикларга қарам шахсларга бекор қилиш синдромига олиб келиши мумкин. Тутиб турувчи даволаш респиратор тутиб туриш ва Налоксонни юбориш йўли билан беморни шок ҳолатидан чиқаришга қаратилган. Юбориладиган препаратнинг миқдори нафас етишмовчилигининг даражаси ва коматоз ҳолатнинг даражасига боғлиқ. Препаратнинг юқори дозалари қўлланганида, айниқса кекса ёшли беморларда нафас депрессиясини ва циркулятор етишмовчилигик ва коматоз ҳолатнинг ривожланиши билан гипотензияга олиб келиши мумкин. Ножўя реакцияларини ривожланиши опиоид рецепторларга беморларни шахсий сезувчанликка боғлиқ. 2 ёшдан ошган болаларда тиришишлар пайдо бўлиши мумкин, катта дозалар қўлланганида буйрак етишмовчилигини зўрайиши мумкин. Конвулсиялар кўпроқ болаларда кузатилади. Препаратнинг токциклиги морфинга шахсий сезувчанлик ва юборилган препаратнинг миқдорига боғлиқ. Коматоз ҳолат қорачиқларни торайиши, нафас депрессияси билан намоён бўлади, у доза ошириб юборилганидан далолат бериши мумкин. Қорачиқларнинг дилатацияси гипотокция ривожланишидан гувоҳлик беради.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Оригинал ўрамида, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Eнг эрта ва хавфли кўриниши – нафас марказини сусайишидир. Даволаш: умумий реанимацион чора-тадбирлар, опиат рецепторларининг антагонистлари ва агонист-антагонистларини (налоксон, налорфин) буюриш. Омнопон-ЗН билан заҳарланишда специфик антидот налоксондир (0,01 мг/кг дан вена ичига, зарурати бўлганида – ҳар 20-30 минутда, сўнгра 2 соатли танаффус билан мушак ичига нафас тиклангунча). Трансфузион даволаш, оксигенотерапия, перитонеал диализ ўтказилади. Аналептикларни қўллаш мумкин эмас.

Рецепт бўйича

1 мл дан ампулаларда; 5 ампуладан блистерларда; 20 блистердан картон қутида.

3 йил.