Омнопонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: кодеин моногидрати – 0,72 мг ёки 1,44 мг, морфин гидрохлориди тригидрати (морфин гидрохлорилига қайта ҳисоблаганда) – 5,75 мг ёки 11,5 мг, носкапин – 2,7 мг ёки 5,4 мг, папаверин гидрохлориди – 0,36 мг ёки 0,72 мг, тебаин – 0,05 мг ёки  0,1 мг. ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати (этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи) -0,5 мг, глицерол (дистилланган глицерин) – 60 мг, хлорид кислотаси 1 М – рН 2,5-3,5 гача, инекция учун сув – 1 мл гача.

Препаратнинг савдо номи:

Омнопон

Фармакалогик гуруҳи:

оғриқни қолдирувчи наркотик восита.

Дори шакли:

тери остига юбориш учун эритма.

тиниқ рангсиз ёки оч-сариқ суюқлик.

оғриқни қолдирувчи наркотик восита.

N02AA51. “Rossiya Federatsiyasida nazorat qilinadigan narkotik vositalar, psixotrop moddalar va ularning prekursorlarining ro‘yxati” Ro‘yxati II ga kiradi.

Морфиннинг тақсимланиш ҳажми 4 л/кг ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан морфиннинг 30-35% боғланади. Морфин организмдан глюкуронидли метаболитлари кўринишида (80% гача) ёки ўзгармаган ҳолда асосан буйраклар орқали чиқарилади; кўп бўлмаган қисми сафрога чиқарилади ва аҳлат билан чиқарилади. Препарат йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида аниқланади. Папаверин жигарда биотрансформацияга учрайди. Буйраклар орқали асосан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Плазмада оқсиллар билан боғланади. Кодеин жигарда биотрансформацияга учрайди, бунда 10% деметилланиш йўли билан морфинга ўтади. Буйраклар орқали 5-15% кодеин кўринишида ва 10% морфин ва унинг метаболитлари кўринишида чиқарилади. Плазма оқсиллари билан аҳамияциз даражада боғланади. Тебаин фармакологик хусусиятлари бўйича кодеинга ўхшаш. Тебаиннинг асосий метаболити – орипавин. Носкапин организмга юборилганидан кейин тез қондан йўқолади ва тўқималарга ўтади. Организмга тушганидан кейин биринчи олти соат давомида ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади, кўрсатилган вақтдан кейин эса носкапин организмдан конъюгатлари кўринишида чиқарилади. Парчаланиш маҳсулотлари узоқ вақт (1 ойгача) сийдикда аниқланади.

Турли этиологияли кучли оғриқ (операциядан кейинги давр, жароҳатлар, онкологик беморлардаги оғриқлар, миокард инфаркти, буйрак, жигар, ичак санчиғи ва бошқалар). Оғриқли диагностик ва терапевтик тадбирларни ўтказишдаги оғриқсизлантиришда қўлланади.

Препаратнинг дозалари оғриқ синдромининг яққоллиги, беморнинг ёши ва ҳолатига қараб шахсий равишда танланади. Катта пациентларга 0,72+5,75+2,7+0,36+0,05 мг/мл дозали 1 мл эритма тери остига юборилади. Буюришнинг даврийлиги 4-5 соат. Юқори бир марталик доза – 3 мл эритма. Юқори суткалик доза – 10 мл.Дозани оширишнинг зарурати бўлганида 1,44+11,5+5,4+0,72+0,1 мг/мл дозали 1 мл эритма тери остига юборилади. Зарурати бўлганида препарат 4-5 соатдан кейин такрор юборилади. Юқори бир марталик доза 1,5 мл. Юқори суткалик доза – 5 мл.2 ёшдан ошган болаларга: 0,72+5,75+2,7+0,36+0,05 мг/мл дозали препарат умумий ҳолатни ва оғриқсизлантиришнинг керакли даражасига қараб, 0,1 мл дан (2-3 ёшли) 0,75 мл гача (12-14 ёшли) дозада буюрилади.

Eйфория, сийдик чиқарилишини бузилишлари, аллергик реакциялар, депрессия, галлюцинациялар, кўнгил айниши, камроқ қусиш, бош айланиши, мушак кучсизлиги, қабзиятлар. Шунингдек уйқучанлик ёки қўзғалиш, бош мия ички босиминг ошиши ҳисобига бош мия касалликларини зўрайиши, ўт-сафроо чиқариш йўллари ва қовуқ сфинктерининг спазми, нафасни ўртача сусайиши. Ичакка ножўя таъсирини камайтириш учун сурги воситаларини буюриш керак. Умумий анестезия учун, уйқу, седатив воситаларнинг, марказий таъсир компоненти билан Н1-гистамин рецепторларининг блокаторлари, антидепрессантлар, анксиолитик ва антипсихотик препаратларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради. Ўрганиб қолиш ва дорига (опиоидли) қарамлик (жисмоний ва руҳий) чақиради. Периферик қон томирлари кенгайишини ва гистаминни ажралиб чиқишини чақиради, бу бронхоспазмга, артериал босимни пасайишига, терининг қизаришига, тер ажралишини кучайишига, кўзларнинг оқсил қаватини қизаришига олиб келади. Омнопон 1-2 ҳафта (баъзида 2-3 кун) давомида такрорий қўлланганида, ўрганиб қолиш (оғриқни қолдирувчи таъсирининг сусайиши) ва опиоидли дорига қарамлик ривожланиши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин 1-2 кун ўтгач “бекор қилиш” синдромининг белгилари (мидриаз, эснаш, мушак қисқаришлари, бош оғриғи, терчанлик, қусиш, диарея, тахикардия, гипертермия, артериал босимни ошиши ва бошқа вегетатив симптомлар) пайдо бўлиши мумкин, бу ихтисослаштирилган бўлим шароитида даволашни талаб қилади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Нафасни сусайиши ёки марказий нерв тизимининг яққол сусайиши билан кечувчи ҳолатлар. Тиришишли ҳолатлар. Юқори бош мия босими. Бош мия жароҳати. Ўткир алкоголли ҳолатлар, шу жумладан алкоголли психоз. Бронхиал астма. Ўпка-юрак етишмовчилиги. Юрак ритмини бузилиши. Ташхис аниқлангунигача қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир хирургик касалликлари. Ўт йўлларидаги хирургик аралашувлардан кейинги ҳолатлар. Фалажли илеус. Моноаминооксидаза ингибиторлари билан бирга қабул қилиш ва улар бекор қилинганидан кейин 14 кун давомида. 2 ёшгача бўлган болалар. Агар Сизда санаб ўтилган касалликлардан бири бўлса, препаратни қабул қилиш олдидан шифокор билан маслаҳатлашинг. Эҳтиёткорлик билан: Кекса ёшли беморлар, умумий ҳолдан тойиш, буйрак усти бези етишмовчилиги; анамнезида опиоидларга қарамликка кўрсатмалар бўлганида. Алкоголизм, суицидао мойиллик, эмоционал беқарорлик, тутқаноқ синдроми, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари, гипотиреоз, меъда-ичак йўллари, сийдик чиқариш тизимидаги хирургик аралашувлар, жигар ёки буйрак етишмовчилиги, ўт тош касаллиги, ичакнинг оғир даражада яллиғланишли касалликлари, сийдик чиқариш йўлининг стриктуралари, простата безининг гиперплазияси. Агар Сизда санаб ўтилган касалликлардан бири бўлса, препаратни қабул қилиш олдидан шифокор билан маслаҳатлашинг.

Марказий нерв тизимини ҳаддан зиёд сусайиши ва нафас марказининг фаоллигини бостирилишидан сақланиш учун, умумий анестезия учун воситалар,  уйқу препаратлари, анксиолитиклар седатив, антидепрессантлар ва антипсихотик препаратларнинг таъсири фонида Омнопонни синчков кузатув остида ва камайтирилган дозаларда қўллаш керак. Оғриқни қолдирилишини сусайишини хавфи ва “бекор қилиш” синдромини қўзғатиши мумкинлиги туфайли, Омнопонни опиоид рецепторларнинг қисман агонистлари (бупренорфин, трамадол) ва агонистлари-антагонистлари (налбуфен, буторфанол) гуруҳи наркотик аналгетиклар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Опиоид аналгетикларнинг (тримеперидин, фентанил) оғриқни қолдирувчи таъсири ва ноҳуш самаралари терапевтик дозалар диапазонида Омнопоннинг самаралари билан қўшилиб кучаяди.

Даволаниш даврида диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик, туғруқ ва эмизиш даврида Омнопонни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин (ҳомила ва янги туғилган чақалоқда дорига қарамлик ривожланиши мумкин). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рўйхат ИИ. “Россия федерациясида назорат қилинадиган наркотик воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини рўйхати”, кўрсатилган фаолият турига лицензия борлигида махсус жиҳозланган хоналарда сақланади. Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: ступороз ёки коматоз ҳолат, гипотермия, артериал босимни пасайиши, нафасни сусайиши кузатилади. Характерли белгиси қорачиқларининг яққол торайиши (аҳамиятли даражада гипокцияда қорачиқлар кенгайган бўлиши мумкин). Даволаш: авдекват ўпка вельветяциясини тутиб туриш, симптоматик даволаш. Вена ичига специфик опиоид антагонисти налоксонни 0,4-2 мг дозада юбориш, нафасни тез тиклайди. Самара бўлмаганида 2-3 минут ўтгач налоксонни юбориш такрорланади. Болалар учун налоксоннинг бошланғич дозаси – 0,01 мг/кг. Налоксоннинг таъсири қисқа муддатли эканлигини ҳисобга олиш керак. Шунингдек опиоидларга қарамлиги бўлган беморларга налоксон юборилганида “бекор қилиш” синдромининг ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак – бундай холларда антагонистнинг дозасини аста-секин ошириш керак.

Дорихоналардан рецепт бўйича бошқа наркотик аналгетикларга бўлган чекловлар каби берилади

Тери остига юбориш учун 0,72+5,75+2,7+0,36+0,05 мг/мл ва 1,44+11,5 5,4+0,72+0,1 мг/мл эритма ампулаларда 1 мл дан. 5 ампула контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 20, 50 ёки 100 контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан картон қутида ёки гофрирланган картон яшикда (стационарлар учун).

3 йил.