Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея ёки қабзият, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, метероизм; кам ҳолларда – “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши, таъмни бузилиши; алоҳида ҳолларда – оғизни қуриши, стоматит, илгари оғир жигар касалликлари бўлган беморларда – гепатит (шу жумладан сариқлик), жигар фаолиятини бузилиши.
Қон яратиш аъзолари томонидан: алоҳида ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, панцитопения.
Нерв тизими томонидан: оғир даражали ёндош соматик касалликлари бўлган беморларда – бош айланиши, бош оғриғи, қўзғалиш, депрессия, илгари жигарнинг оғир даражали касаллиги бўлган беморларда – энцефалопатия.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: алоҳида ҳолларда – артралгия, миастения, миалгия.
Тери қопламалари томонидан: кам ҳолларда – тери тошмаси ва/ёки қичишиш, алоҳида ҳолларда – фотосенсибилизация, кўп шаклли экссудатив эритема, алопеция.
Аллергик реакциялар: эшакеми, ангионевротик шиш, иситма, бронхоспазм, интерстициал нефрит ва анафилактик шок.
Бошқалар: кам ҳолларда – гинекомастия, лохаслик, кўришни бузилиши, периферик шишлар, кўп терлаш, узоқ муддат даволаш вақтида меъда гландуляр кисталарнинг хосил бўлиши (ҲCЛ секрециясини ингибиция қилиниши оқибатида, ҳавфсиз, қайтувчи ҳарактерга эга).