Омепразолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: омепразол – 20 мг. пеллетнинг ёрдамчи моддалари: калций карбонати, калий гидрофосфати (икки алмашинган калий фосфати), гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза), маннитол, қанд упаси [сахароза, крахмал патокаси] (қанд пеллетлари), қанд қиёми [сахароза, сув], макрогол-6000 (полиетиленгликол-6000), повидон-К30 (поливинилпирролидон-К30), натрий гидроксиди, натрий лаурилсулфати, талк, титан диоксиди, полисорбат-80 (твин-80). Пеллет қобиғининг таркиби: метакрил кислотаси ва этилакрилатнинг сополимери (акрил қобиғи Л30Д). Желатин капсуланинг таркиби: титан диоксиди, желатин, хинолин сариғи бўёвчиси (сариқ хинолин), сариқ шафақ бўёвчиси (шафақ-сариқ), метилпарагидроксибензоат (метилгидроксибензоат), пропилпарагидроксибензоат (пропилгидроксибензоат), цинка кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

омепразол

Препаратнинг савдо номи:

Омепразол

Фармакалогик гуруҳи:

меъда безлари секрециясини пасайтирувчи воситалар (протон насоси ингибитори).

Дори шакли:

капсулалар

оқ корпусли, сариқ қопқоқли №2 желатин таблетка Капсула ичидагиси – оқ ёки деярли оқ сферик шаклли пеллетлар.

меъда безлари секрециясини пасайтирувчи воситалар (протон насоси ингибитори).

A02VS01

Сўрилиши – юқори. Биокираолишлиги – 30-40% (жигар етишмовчилигида деярли 100% гача етади), кекса ёшдаги одамларда ва жигар функциясини бузилиши бўлган беморларда ортади, буйрак функциясини етишмовчилиги таъсир кўрсатмайди. Максимал концентрациясига эришиш учун зарур вақт (Цмах) – 0,5-3,5 соатни ташкил қилади. Юқори липофилликка эга бўлиб, меъданинг париетал хужайраларига осон киради. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90-95% (албумин ва кислотали алфа1-гликопротеин). Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 0,5-1 соат (жигар етишмовчилигида – 3 соат), клиренси – минутига 500-600 мл CЙП2C19 фермент тизими иштирокида жигарда деярли тўлиқ метаболизмга учрайди ва 6 фармакологик нофаол метаболитларини (гидроксиомепразол, сулфид ва сулфон ҳосилалари ва бошқаларни) ҳосил қилади. CЙП2C19 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. Метаболитлари шаклида буйрак (70-80%) ва сафро (20-30%) билан чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида чиқарилиши креатинин клиренсини пасайишига пропорционал равишда пасаяди. Кекса ёшдаги пациентларда чиқарилиш камаяди.

меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида ва қайталанишга қарши даволашда), шу жумладан Ҳелиcобаcтер пйлори чақирган (мажмуавий даволаш таркибида);гастроэзофагел рефлюкс касаллиги, рефлюкс-эзофагит, шу жумладан, эрозив (зўрайиш босқичида ва қайталанишга қарши даволашда);гиперсекретор ҳолатлар (Золлингер-Эллисон синдроми, меъда-ичак йўлларининг стресс яралари, полиендокрин аденоматоз, тизимли мастоцитоз);Ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилиш чақирган меъда ва ўн икки бармоқ ичакни эрозив-ярали шикастланишида қўлланади.

Капсулаларни одатда эрталаб, чайнамасдан, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан (овқатдан бевосита олдин) ичга қабул қилинади.

Жуда тез-тез – 1/10 буюришлар (≥10%); тез-тез – 1/100 буюришлар (≥1%, <10%); тез-тез эмас – 1/1000 буюришлар (≥0,1%, <1%); кам ҳолларда – 1/10000 буюришлар (≥0,01%, <0,1%); жуда кам ҳолларда (шу жумладан алоҳида ҳолатлар) – 1/10000 дан кам (<0,01%). Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, диарея, қабзият, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм (кўпгина ҳолларда санаб ўтилган кўринишларнинг яққоллиги даволаш давом эттирилганда ошиб боради); тез-тез эмас – “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши (қайтувчан характерда); кам ҳолларда – микроскопик колит, тил рангини жигарранг-қора ранггача ўзгариши ва кларитромицин билан бир вақтда қўллаганда сўлак безларининг хавфсиз кисталарини пайдо бўлиши (кўринишлар қайтувчан характерга эга ва даволаш тўхтатилгандан кейин йўқ бўлади); жуда кам ҳолларда – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, стоматит, кандидоз, панкреатит, жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентларда – гепатит (шу жумладан сариқлик билан кечувчи), жигар функциясини бузилиши. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, уйқучанлик, холсизлик (узоқ вақт даволаганда оғирлашади); тез-тез эмас – бош айланиши, уйқусизлик, вертиго; кам ҳолларда – парестезия, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, айниқса кекса пациентларда ёки касаллик оғир кечганда; жуда кам ҳолларда – безовталик, қўзғалиш, депрессия, айниқса кекса пациентларда ёки касаллик оғир кечганда, жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентларда – энцефалопатия. Сезги аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўришни бузилишлари, шу жумладан кўриш майдонини қисқариши, кўриш ўткирлиги ва кўриш аниқлигини пасайиши, эшитишни бузилиши, шу жумладан “қулоқларда шанғиллаш” (одатда даволаш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетади); кам ҳолларда – таъм билишни бузилиши (одатда даволаш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетади). Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез эмас – умуртқа поғонаси, билак суяклари, сон суяги бошчасини синиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг); кам ҳолларда – миалгия, артралгия; жуда кам ҳолларда – мушак кучсизлиги. Қон яратиш аъзолари томонидан: болаларда гихром микроцитар анемия; жуда кам ҳолларда – қайтувчан тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, панцитопения. Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас – эшакеми, тери тошмаси ва/ёки қичишиши, фотосенсибилизация, кўп шаклли эритема, алопеция, кўп терлаш; жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз. Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда – тошма, ангионевротик шиш, тана ҳароратини ошиши, иситма, бронхоспазм, аллергик васкулит, анафилактик реакциялар/шок. Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – интерстициал нефрит. Бошқалар: тез-тез эмас – периферик шиш (одатда даволаш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетади), кам ҳолларда – лоҳаслик, гипонатриемия; жуда кам ҳолларда – гинекомастия; тез-тезлиги номаълум – гипомагниемия (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Омепразол ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик; фруктозани ўзлаштираолмаслик, сахароза/изомалтаза танқислиги, глюкозо-галактоз малабсорбция; атаназанавир, далачой, эрлотиниб ва позаконазол билан бир вақтда қабул қилиш; жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда кларитромицин билан бир вақтда қўллаш. 2 ёшдан кичик ва/ёки тана вазни 20 кг дан кам бўлган болалар (гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини даволаганда). 4 ёшдан кичик болалар (Ҳелиcобаcтер пйлори чақирган ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини даволаганда). Гастроэзофагеал рефлюкс касаллик ва Ҳелиcобаcтер пйлори чақирган ўн икки бармоқ ичак яра касаллигидан ташқари барча кўрсатмалар учун 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан. Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги; остеопороз; кларитромицин, клопидогрел, интраконазол, варфарин, цилостазол, диазепам, фенитоин, саквинавир, такролимус, вориконазол, рифампицин билан бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Омепразол билан бир вақтда қўлланилганда кетоконазолнинг сўрилиши пасайиши мумкин. Меъда ширасининг кислоталигини пасайтирувчи бошқа препаратлар каби омепразол билан даволаш кетоконазол, итраконазол, позаконазол ва эрготинибнинг сўрилишини пасайишига, шунингдек дигоксин каби препаратларнинг сўрилишини ошишига олиб келиши мумкин. Суткада 1 марта 20 мг дозада омепразол ва дигоксинни бирга қабул қилиш дигоксиннинг биокираолишлигини 10% га оширади (20% пациентларда дигоксиннинг биокираолишлиги 30% гача ошган). Омепразол узоқ вақт даволаганда В12 витаминининг сўрилишини пасайтириши мумкин. Яққол клиник аҳамиятли ўзаро таъсири туфайли, омепразолни далачой препаратлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Омепразолни кларитромицин ёки эритромицин билан бирга қабул қилинганда омепразолнинг қон плазмасидаги концентрацияси ошади. Омепразол билан бир вақтда қўлланилганда атаназавирнинг “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон 75% га камаяди, шунинг учун уларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Омепразол цитохром Р450 ингибитори бўлиб, варфарин, кломипрамин, циталопрам, гексабарбитал, дисулфирам (цитохром CЙП2C19 иштирокида жигарда метаболизмга учрайдиган дори воситалари) нинг концентрациясини ошириши ва чиқарилишини камайтириши мумкин, бу айрим ҳолларда ушбу дори воситаларининг дозасини камайтиришни талаб этиши мумкин. Метотрексатни протон помпа ингибиторлари билан бир вақтда қўллаганда айрим пациентларда қон плазмасида метотрексатнинг концентрациясини аҳамияциз ошиши кузатилган. Метотрексатнинг юқори дозалари билан даволаганда омепразолни қабул қилишни вақтинча тўхтатиш керак. Омепразолни амоксициллин ёки метронидазол билан бир вақтда қабул қилиш омепразолнинг қон плазмасидаги концентрациясига таъсир кўрсатмайди. Омепразолни кофеин, теофиллин, пироксикам, диклофенак, напроксен, метопролол, пропранолол, этанол, циклоспорин, лидокаин, хинидин, фенацетин, будесонид, антацидлар, эстрадиол билан бирга қўллаганда клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

Даволашни бошлашдан олдин хавфли ўсма жараёни (айниқса меъда ярасида) мавжудлигини инкор қилиш керак, чунки даволаш симптоматикани ниқоблаб, тўғри ташҳис қўйишни кечиктириши мумкин. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди. Меъда кислоталигини пасайиши, шу жумладан протон помпа блокаторларини қўллаганда меъда-ичак йўлларида бактерияларнинг сони ошади, бу меъда-ичак инфекцияларини юзага келишини оширади. Хлорид кислотаси секрециясини пасайиши оқибатида хромогранин А (CгА) концентрациясини оширади. Қон плазмасида CгА концентрациясини ошиши нейроэндокрин ўсмаларни аниқлаш юзасидан ўтказиладиган текширувларнинг натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу таъсирни олдини олиш учун CгА концентрациясини аниқлаш текширувини ўтказишдан 5 кун олдин омепразолни қабул қилишни вақтинча тўхтатиш керак. Жигар функциясини яққол етишмовчилиги бўлган пациентларда омепразол препарати билан даволаш вақтида “жигар” ферментлари кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш керак. Препарат сахароза сақлайди, шунинг учун углевод алмашинувининг туғма бузилишлари (фруктозани ўзлаштираолмаслик, сахароза/изомалтоза етишмовчилиги, глюкозо-галактоз малабсорбцияси) бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. НЯҚП ни қабул қилиш билан боғлиқ эрозив-ярали шикастланишларни даволаганда ярага қарши даволашнинг самарадорлигини ошириш учун НЯҚП билан даволашни чеклаш ёки тўхтатиш масаласини синчковлик билан кўриб чиқиш керак. Препарат натрий сақлайди, буни натрий нзоратланган парҳезга риоя қилаётган пациентларда эътиборга олиш керак. Омепразол препарати билан самарани бир маромда ушлаб турувчи узоқ вақт (1 йил кўп) даволашнинг фоцла ва хавфини мунтазам баҳолаш керак. Асосан кекса пациентларда, шунингдек мойил омиллари бўлган пациентларда умуртқа, билак суяклари, сон суягини синишлари юзага келиши хавфини ошиши ҳақида маълумотлар бор. Остеопороз ривожланиши хавфи бўлган пациентларда Д витамини ва калцийни адекват истеъмол қилишини таъминлаш керак. Протон насос ингибиторлари, шу жумладан омепразол билан узоқ вақт даволанаётган пациентларда, айниқса дигоксин ёки қон плазмасида магнийнинг даражасини пасайтирувчи бошқа препаратлар билан бирга қўлланилганда магнийнинг даражасини мунтазам назорат қилиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Тадқиқот натижалари ҳомиладорликни кечиши, ҳомилани ва янги туғилган чақалоқнинг соғлиғига нохуш таъсири йўқлигини намойиш этади. Омепразолни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин. Омепразол кўкрак сути билан ажралади, лекин терапевтик дозаларда қўлланилганда болага таъсир кўрсатишининг эҳтимоли кам. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: онгни чалкашиши, кўришни ноаниқлилиги, уйқучанлик, оғизни қуриши, кўнгил айниши, тахикардия, аритмия, бош оғриғи. Даволаш: симптоматик. Гемодиализ етарли даражада самарали эмас. Специфик антидоти мавжуд эмас. Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича

таблетка 20 мг. 10 таблетка контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.