Омегастрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Омепразол. Ёрдамчи моддалар: шакар шарчалари (30 ўлчамли нейтрал микрогранулалар), маннитол, натрий лаурил судьяи, натрий крахмал гликоляти, поливинилпирролидон, гидроксипропилметилцеллюлоза фталати, гидроксипропилметилцеллюлоза, талк, ацетилланган моноглицерид.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Омепразол

Препаратнинг савдо номи:

Омегаст

Фармакалогик гуруҳи:

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита.

Дори шакли:

Микропеллетлар сақловчи капсулалар

Тўқ-яшил/сариқ рангли, оқ ёки ёрқин сариқ сферик, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган микрогранулалар (микропеллетлар) сақловчи, №2 қаттиқ желатинли капсулалар.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита.

A02VS01

Сўрилиши – юқори. Биокираолишлиги – 30-40% (жигар етишмовчилигида деярли 100% гача етади), кекса ёшли одамларда ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда ортади, буйрак фаолиятининг етишмовчилиги таъсир кўрсатмайди. Максимал концентрациясига эришиш учун зарур вақт (Цмах) – 0,5-3,5 соатни ташкил қилади. Юқори липофилликка эга бўлиб, меъданинг париетал хужайраларига осон киради. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90-95% (албумин ва кислотали алфа1-гликопротеин). Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 0,5-1 соат (жигар етишмовчилигида – 3 соат), клиренси – минутига 500-600 мл CЙП2C19 фермент тизими иштирокида жигарда деярли тўлиқ метаболизмга учрайди ва 6 фармакологик нофаол метаболитларини (гидроксиомепразол, сулфид ва сулфон ҳосилалари ва бошқаларни) ҳосил қилади. CЙП2C19 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. Метаболитлари шаклида буйрак (70-80%) ва сафро (20-30%) билан чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида чиқарилиши креатинин клиренсини пасайишига пропорционал равишда пасаяди. Кекса ёшли пациентларда чиқарилиш камаяди.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини, шу жумладан Н2-рецепторлар антагонистларига чидамли, ностероид яллиғланишга қарши воситалари билан даволаш оқибатидаги эрозив-ярали шикастланишлар, рефлюкс-эзофагит, Золлингер-Эллисон синдромини олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси билан оғриган беморларда Ҳелиcобаcтер пйлори ни (антибиотиклар билан мажмуавий) йўқ қилишда қўлланилади.

Ичга, овқатдан олдин (одатда эрталаб), оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Капсулани бутунлигича, чайнамасдан ва очмасдан ютиш лозим. Меъда яраси ва рефлюкс-эзофагитда тавсия этиладиган доза 4 ҳафта давомида ҳар куни буюриладиган доза 20 мг ни ташкил этади. Бошланғич курсдан сўнг бутунлай тузалмаган ва бошқа даволаш усулларига чидамли беморлар учун препарат дозаси бир кунда 40 мг гача кўпайтирилади ва даволаш яна 4 ҳафта давом эттирилади. Дуоденал ярада одатдаги кундалик доза 20 мг ҳисобланади ва 2 ҳафта, давом этади. Бошланғич курсдан сўнг тузалмаган беморлар учун даволаш кейинги 2 ҳафтагача узайтирилади. Яра ёмон битган ҳолларда бошланғич 40 мг дозада ва 4 ҳафтагача бўлган даволаш давомийлигида тавсия этилади. Ярани қайталанишларини ва рефлюкс–езофагитни олдини олиш учун кунига 10-40 мг доза тавсия этилади. Препарат билан узоқ муддат узлуксиз даволаш тавсия этилмайди. Золлингер-Эллисон синдромида тавсия этиладиган бошланғич доза кунига 60 мг ҳисобланади. Шахсий дозалашни кунига 80-180 мг гача ошириш мумкин (бундай ҳолларда уни икки марта қабул қилишга бўлинади), даволаш давомийлиги касаллик белгиларининг ўзгаришига боғлиқ бўлади. Ҳелиcобаcтер пйлорига нисбатан бактерицид таъсирга эришиш учун препаратни 20мг дозада кунига 2 марта мос антибиотиклар (амоксициллин, кларитромицин, тетрациклин ва бошқалар) билан 7 ёки 14 кунгача давом этадиган турли чизмаларда қабул қилинади. Ярани бутунлай тузатиш учун, икки ёки уч марта даволангандан кейин антацидлар билан қўшимча даволаш зарурати туғилиши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш оқибатида ҳосил бўлган яраларни даволашда тавсия қилинадиган доза кунига 20-40 мг ҳисобланади. Ножўя таъсирлари Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Айрим ҳолларда (1% атрофида) қуйидагилар кузатилиши мумкин: Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик, лоҳаслик, парестезиялар, алоҳида ҳолларда – депрессия ва галлюцинациялар (мойиллиги бўлган беморларда). Меъда-ичак йўллари, жигар томонидан: диарея, қабзият, қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, таъм билишни ўзгариши, стоматит, билирубин миқдорини ошиши ва ошмаслиги  билан кечадиган жигар ферментлари фаоллигини ошиши. Нафас йўллари тизими томонидан: кам ҳолларда – бронхоспазм. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия, мушаклар заифлиги. Қон яратиш тизими томонидан: алоҳида ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения. Тери реакциялари: тери тошмаси, эшакеми ва/ёки қичишиш, турли кўп шаклли эритема. Бошқа реакциялар: алоҳида ҳолларда – периферик шишлар, кўришни бузилиши, терлашни кучайиши, иситма.

Препаратга юқори сезувчанлик, хомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Болаларда етарли мувофиқ клиник тажриба бўлмаганлиги сабабли қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат цитохором П450 иштирокида жигарда микросомал оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган диазепам, варфарин ва фенитоин, ҳамда бошқа дори воситаларининг организмдан чиқарилишини секинлаштиради. Препаратни қабул қилиш фонида меъда ширасининг рН биологик таъсири даражасини белгиловчи муҳим омил ҳисобланган баъзи дориларни (масалан, кетоконазол, ампициллин эфирлари, темир тузлари) сўрилишини камайиш эҳтимоли мавжуд. Препаратни антацидлар, метопролол, теофиллин, лидокаин ва хинидин билан бир вақтда қўлланилганда дори воситаларининг таъсирини ўзгариши кузатилмайди.

Даволашни бошлашдан аввал меъдада хавфли ўсма жараёнларини йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки препарат ўсма белгиларини ниқоблаши, бу эса тўғри ташхис қўйишни қийинлаштириши ва узоқлаштириши мумкин. Кекса беморлар ва буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморлар учун дозани махсус танлаш талаб этилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. Дозанинг ошириб юборилиши Симптомлари: оғизни қуриши, кўнгил айниши, қўришни хиралашиши, бош оғриғи, терлашни кучайиши, юзни қизиб кетишини кучайиши, тахикардия, аритмия, уйқучанлик, онгни чалкашиши. Даволаш: белгиларга мувофиқ; диализ кам самарали.

Рецепт бўйича

«Омегаст®», микропеллетлар сақлаган капсулалар 20 мг дан, №14, №28, флаконларда. Сақлаш шароити Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.