Кам ҳолатларда қуйидаги, одатда орқага қайтувчан ножўя реакциялар келиб чиқиши мумкин: Овқат ҳазм қилиш аъзолари томонидан: диарея ёки қабзият, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, қоринда оғриқ, жиғилдон қайнаши, оғизни қуриши, таъм бузилишлари, стоматит, пакнреатит (шу жумладан фулминант бўлиши мумкин), иштахани йўқолиши, ахлат массалари рангини ўзгариши, қизилўнгач кандидози, тил шиллиқ қавати атрофияси, плазмада “жигар” ферментларининг фаоллигини ва плазмада билирубиннинг транзитор ошиши; илгари оғир касаллиги бўлган беморларда – гепатит (шу жумладан сариқлик билан), жигар фаолиятининг бузилиши ёки жигар энцефалопатияси.
Марказий ёки периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тажавузкорлик, апатия, асабийлик, қўзғалиш, уйқучанлик, уйқусизлик, тремор, парастезиялар, депрессия, галлюцинациялар, ёндош оғир соматик касалликлари, илгари жигар касаллиги борларда-энцелопатия.
Юрак-қон томир тизими томонидан: стенокардия, тахикардия, бродикардия, юрак уриб кетиши, артериал гипертензия, васкулитлар, периферик шишлар.
Сийдик жинсий тизими томонидан: интерстициал нефрит, сийдик чиқариш йўллари инфекцияси, лейкоцитурия, протеинурия, гематурия, глюкозурия, зардобда креатинин концентрацияси оиши, гинекомастия, моякда оғриқ.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: мушак кучсизлиги, миалгия, артралгия, оссалгия (суякларда оғриқ), мушак тиришишлар.
Қон яратиш тизими томонидан: панцитопения, агранулоцитоз, анемия (шу жумладан гемолитик анемия), нейтропения, тромбоцитопения, лейкоцитоз, лейкопения.
Тери қопламалари томонидан: тери қичишиши, тери тошмалари, алоҳида ҳолатдарда-фотосенсибилизация, кўптишаклли экссудатив эритема, сочнинг тўкилиши, алопеция, петехиялар, тери қуруқлиги, эпидермал некроз, Стивенс-Джонсон синдроми.
Нафас олиш аъзолари томонидан: йўтал, бурундан қон кетиши.
Сезиш аъзолари томонидан: қулоқ шанғиллаши, таъмнинг бузилиши, кўриш ва эшитишнинг яққол бўлмаган бузилишлари.
Аллергик реакциялар: эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, интерстициал нефрит, анафилактик шок, иситма.
Лаборатор кўрсаткичлар: гипогликемия, гипонатриемия.
Бошқалар: белда оғриқ, кўришнинг бузилишлари, периферик шишлар, кўп терлаш, гинекоматия; кам-ҳолларда узоқ вақт даволанганда меъда гландуляр кисталари пайдо бўлиши (хлорид кислотаси секрецияси ингибицияси натижасида пайдо бўлиб, хавфсиз ва қайтувчан хусусиятга эга), умумий толиқиш, умумий холсизлик, тана вазнининг ошиши.