Ножўя самараларини пайдо бўлиш тез-тезлигини бахолаш учун қуйидаги мезонлар ишлатилади: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100 <1/10); ba’zida (>1/1000 >1/100); кам (>1/10000 <1/1000); жуда кам (<1/10000 алоҳида хабарларни хам қўшиб) Моддалар алмашинувини бузилишлари: баъзида – гиперурикемия, гипертриглицеридемия.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – бош айланиши, баъзида – цингаопе.
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: баъзида – тахикардия, артериал гипотензия, ортостатик гипотензия.
Тери қопламалари томонидан бузилишлар: баъзида – тери тошмаси, экзема.
Умумий характерга эга бузилишлар: тез-тез – кучли толиқиш, баъзида – умумий ҳолсизлик.
Лаборатория текширишларининг кўрсатгичлари: баъзида – қонда калий даражасини пасайиши, қонда калий, калций, мочевина, липидлар даражасини ошиши.
Қонда сийдик кислотаси, мочевина азоти ва креатинин даражасини аҳамияциз ошиши, шунингдек гемоглобин ва гематокрит кўрсатгичларини аҳамияциз пасайиши.
Фаол моддалар алоҳида қўлланганида қуйидаги ножўя самаралар аниқланган Олмесартан медоксомил: Ўта кам ҳолларда: белда оғриқлар, бронхит, фарингит, синусит, ринит, креатинфосфокиназа даражасини ошиши, гематурия, гипертриглицеридемия, гипергликемия, диарея, бош оғриғи, гриппсимон синдром.
Гидрохлоротиазид: Электролитлар балансини бузилиши, шу жумладан гипонатриемия (чарчоқлик, таъсирчанлик, мушакларни тиришиши, онгни чалкашиши), гипохлоремик алкалоз, гипокалиемия (оғизни қуриши, чанқоқлик, аритмия, мушакларда спазм ёки оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, кучсизлик), агранулоцитоз, тромбоцитопения, аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшакеми), жигар фаолиятини бузилиши, холецистит, панкреатит, подаграни зўрайиши, гиперурикемия, анорекция, потенцияни пасайиши, диарея, ортостатик гипотензия, фотосезувчанлик, гастралгия, гиперхолестеринемия, гипергликемия.