Олфрексрецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

оланзапин Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар Таркиби: фаол модда: оланзапин 5 мг ёки 10 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гидроксипропилцеллюлоза, кроссповидон, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати; қобиқ: Опадрй АМБ Wҳите (поливинил спирти, титан диоксиди, талк, лецитин, ксантан камеди). Таърифи: оқ рангли, овал шаклли, икки тарафлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Препаратнинг савдо номи:

Олфрекс

Фармакалогик гуруҳи:

Нейролептиклар.

Нейролептиклар.

N05AH03

Ичга қабул қилинганидан кейин оланзапин меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан яхши сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига (Смах) 5-8 соатдан кейин эришилади. Оланзапинни сўрилиши овқатни қабул қилишга боғлиқ эмас. 1 мг дан 20 мг гача бўлган турли дозалар диапазонидаги тадқиқотларда, оланзапиннинг плазмада концентрациясини тўғри  пропорционал ва дозага пропорционал ўзгариши кўрсатилган. Плазмадаги 7 дан 1000 нг/мл гача бўлган концентрацияларда плазма оқсиллари билан боғланиши (асосан албумин ва нордон α1-гликопротеин билан боғланади) тахминан 93% ни ташкил қилади. Жигарда конъюгация ва оксидланиш жараёнлари натижасида метаболизмга учрайди. 10-Н глюкуронид асосий айланиб юрувчи метаболити бўлиб, у назарий жиҳатдан гематоэнцефалик тўсиқ (ГEТ) орқали ўтмайди. CЙП1А2 ва CЙП2Д6 изоферментлар оланзапиннинг Н-дезметил ва 2-гидроксиметил метаболитларини ҳосил бўлишида иштирок этади. Иккала метаболити хайвонлардаги экспериментал тадқиқотларда оланзапинга қараганда анча камроқ  ифодаланган ин виво фармакологик фаолликка эга. Препаратнинг асосий фармакологик фаоллиги, ГEБ дан ўтиш қобилиятига эга бўлган ўзгармаган модда – оланзапин билан боғлиқ. CЙП2Д6 изоферментининг фаоллиги оланзапиннинг метаболизмини даражасига таъсир қилмайди. Соғлом кўнгиллиларда ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) препаратнинг ўртача дозаси ичга қабул қилингандан кейин 33 соатни (5-95% учун 21-54 соат), оланзапиннинг плазмадаги ўртача клиренси эса – соатига 26 л (5-95% учун соатига 12-47 л) ни ташкил қилади. Радиоизотоплар билан нишонланган оланзапиннинг тахминан 57%  сийдик билан ва 30% ахлат билан, асосан нофаол метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Препаратни ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин, чунки овқат препаратни сўрилишига таъсир қилмайди. Суткалик дозани беморнинг клиник ҳолатига қараб, шахсий равишда танлаш керак. Шизофренияни ва ўхшаш руҳий бузилишларни даволаш учун оланзапиннинг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада 1 марта 10 мг ни ташкил қилади. Оланзапиннинг терапевтик дозаси суткада 5 мг дан 20 мг гача бўлган диапазонда ўзгариб  туради. Дозани стандарт суткалик 10 мг дан юқори дозагача оширишни фақат пациентни мувофиқ клиник текшируви ўтказилганидан кейин тавсия қилинади. Биполяр бузилишдаги ўткир манияни даволаш учун оланзапинни монодаволаш сифатида тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада 15 мг дан бир мартани ташкил қилади ёки литий ёки валпроат билан мажмуада 10 мг суткада бир марта. Дозани 15 мг стандарт суткалик дозадан оширишни фақат пациентни мувофиқ клиник текширувидан ўтказилгандан кейин  тавсия этилади. Дозани аста-секин камида 24 соатлик оралиқ билан ошириш керак. Биполяр бузилишларда самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш: ўткир манияни даволаш учун оланзапинни қабул қилаётган пациентларда сақлаб турувчи  даволашни худди шу дозада давом эттириш керак. Ремиссия ҳолатидаги пациентларда оланзапиннинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси 10 мг ни суткада бир марта ташкил қилади. Кейинчалик суткалик дозани пациентнинг клиник ҳолатига қараб шахсий, тахминан суткада 5 мг дан 20 мг гача бўлган чегараларда танлаш керак. Оланзапинни флуоксетин билан мажмуада суткада 1 марта овқат қабул қилишдан қатъий назар буюриш керак. Одатда, бошланғич доза 5 мг оланзапин ва 20 мг флуоксетинни ташкил қилади. Зарурат бўлганида ҳам оланзапиннинг, ҳам флуоксетиннинг дозаларини ўзгартиришга йўл қўйилади. Кекса ёшдаги пациентлар ёки бошқа клиник хавф омиллари бўлган пациентлар учун, буйрак етишмовчилигининг оғир даражаси ёки оғирлиги ўртача даражали жигар етишмовчилиги қўшиб, оланзапиннинг бошланғич дозасини суткада 5 мг гача камайтириш тавсия этилади. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларни даволашда оланзапинни ўрганиш маълумотлари чекланган.

ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000); номаълум – мавжуд маълумотларга кўра учраш сони аниқлашни имконияти йўқ. Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: тез-тез – эозинофилия; кам – лейкопения, нейтропения; номаълум – тромбоцитопения. Иммун тизими томонидан: номаълум – аллергик реакциялар. Озиқланиш ва моддалар алмашинуви тизими томонидан: жуда тез-тез – тана вазнининг ошиши; тез-тез – холестерин, глюкоза, триглицеридлар миқдорининг ошиши, иштаҳанинг ошиши; номаълум – қандли диабетнинг ривожланиши  ёки қўзғалиши баъзи ҳолларда кетоацидоз  ёки кома ҳолатлари билан қўшилиб келади, жумладан ўлим ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин, гипотермия. Асаб тизими томонидан: жуда тез-тез – уйқучанлик; тез-тез – бош айланиши, акатизия, паркинсонизм, дискинезия; номаълум – соқчилик, хавфли нейролептик синдром, дистония, кечки дискинезия, бекор қилиш синдроми. Юрак-қон томирлари томонидан: тез-тез – ортостатик  гипотензия; кам – брадикардия, ҚТ интервалининг узайиши; номаълум – қоринча экстрасистолия/фибрилляция, тромбоэмболиялар (шу жумладан ўпка эмболияси ва чуқур томирлар эмболияси), тўсатдан ўлим ҳолатлари. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – ўткинчи антихолинергик таъсири, шу жумладан оғиз қуриши, қабзият; номаълум – панкреатит. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез – ўтиб кетувчи, симптомсиз жигар трансаминазаларининг (АЛТ, АСТ) ошиши, айниқса даволашнинг бошланғич даврида; номаълум – гепатит (шу жумладан гепатоцеллюляр холестатик гепатит). Тери ва тери ости туқималари томонидан: тез-тез – макулопапуллёз тошма; кам – фотосенсибилизация, алопеция. Таянч-ҳаракат  тизими томонидан: номаълум – рабдомиолиз. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан:   кам – сийдикни тута олмаслик; номаълум – дизурия. Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: номаълум – приапизм. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидан бузилишлар: тез-тез – астения, чарчаш, периферик шишлар. Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: жуда тез-тез – қон плазмасида пролактин миқдорини ошириш; камдан-кам –креатинфосфокиназанинг ортиши, умумий билирубин миқдорини ошириши; жуда кам – ишқорий фосфатаза миқдорини ошириши. Беморларнинг хос гуруҳларида нохуш таъсирлари. Деменция билан боғлиқ психозли беморларда жуда тез-тез  (≥10%) юриш ва туришда ўзгариш кузатилади. Кекса ёшдаги деменция билан боғлиқ психозларда, тез-тез (< 10% и ≥1%) сийдик тута олмаслик ва пневмония кузатилади. Индуцирланган препаратлар (допамин агоности) қабул қиладиган Паркинсон касаллигида, жуда тез-тез  (≥ 10%) ва кўп ҳолларда галлюцинация, паркинсонизм симптомларини кучайиши кузатилган, плацебо гуруҳдагиларга қараганда.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;жигар функциясининг бузилиши;эпилепсия;миелосупрессия;миелопролифератив касалликлар;простата безининг гипертрофияси;ичакнинг паралитик тутилиши;ёш ва ўсмир ёшдагилар (18 ёшгача);МАС нинг ифодали сўниши, кома;ҳомиладорлик ва лактация даври.

CЙП1А2 га нисбатан специфик фаоллик кўрсатувчи цитохром Р450 тизими изоферментларининг индукторлари ва ингибиторлари таъсири остида оланзапиннинг метаболизми ўзгариши мумкин. Карбамазепин қабул қилаётган беморларда ва чекувчи пациентларда оланзапиннинг клиренси ошади (CЙП1А2 фаоллигини ошиши туфайли). CЙП1А2 нинг маълум бўлган потенциал ингибиторлар оланзипиннинг клиренсини пасайтириши мумкин. Оланзапин CЙП1А2 фаоллигининг потенциал ингибитори эмас, шунинг учун оланзапин қабул қилганда теофиллин каби, асосан CЙП1А2 иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситаларининг фармакокинетикаси ўзгармайди. Клиник тадқиқотларда, қуйидаги препаратлар билан даволаш фонида оланзапиннинг бир марталик дозаси юбориш кўрсатилган дори воситаларининг метаболизми сусайиши билан бирга кечмаслиги кўрсатилган: имипрамин ёки унинг метаболити дезипрамин (CЙП2Д6, CЙП3А, CЙП1А2) варфарин (CЙП2С19), теофиллин (CЙП1А2) ёки диазепам (CЙП3А4, CЙП2С19) билан. Шунингдек оланзапин литий ёки биперидин билан бирга ишлатилганда дорилар билан ўзаро таъсирининг белгилари аниқланмаган. Оланзапиннинг турғун концентрацияси фонида этанолнинг фармакокинетикасининг ўзгариши аниқланмаган. Бироқ этанолни оланзапин билан бирга қабул қилиш оланзапиннинг фармакологик самарасини кучайиши билан бирга кечиши мумкин, масалан, седатив таъсири. Алюминий ёки магний сақловчи антациднинг ёки циметидиннинг бир марталик дозалари ичга қабул қилинганида оланзапинннг биокиришаолишлигини ўзгартирмаган. Фаоллаштирилган кўмирни бирга буюриш ичга қабул қилинганда оланзапиннинг биокиришаолишлиги 50-60% гача камайтирган. Флуоксетин (бир марта 60 мг ёки ҳар куни 60 мг дан 8 кун давомида) оланзапиннинг Смах ни ўртача 16% га ошишини ва клиренсини ўртача 16% га пасайишини чақиради. Флувоксамин, CЙП1А2 ингибитори, оланзапиннинг клиренсини пасайтиради. Оланзапиннинг “концентрация вақт” (АУC) эгри чизиғи ости майдонининг ўртача ошиши мувофиқ. 52% ва 108%. Флувоксамин билан бирга даволанувчи беморларга оланзапиннинг кичик дозаларини буюриш керак.

А таснифи бўйича ҳомилага таъсири –  С тоифа. Оланзапинни ҳомиладорликда қўллаш юзасидан клиник тажриба етарли эмас, шунинг учун препаратни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Спонтан хисоботлар жуда кам ҳолларда қабул қилинган ва улар 3 триместрда оланзапин фойдаланган оналар учун тугилган чақалоқларда тремор, гипертония, летаргия ва уйқучанлик хақида суҳбатлашди. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

“Олфрекс 5”, қобиқ билан қопланган таблеткалар 5 мг дан №14, №28. “Олфрекс 10”, қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 мг дан №14, №28.

2 йил.