Оксолин rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: диоксотетрагидрокситетрагидронафталин (оксолин) – 0,25 г. ёрдамчи моддалар: суюқ парафин (вазелин мойи), вазелин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диоксотетрагидрокситетрагидронафталин

Препаратнинг савдо номи:

Оксолин

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши восита.

Дори шакли:

назал суртма

оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган суртма. Изоҳ: сақланганда пушти тус пайдо бўлишига йўл қўйилади

вирусларга қарши восита.

J05AX

Вирусларга қарши фаолликка эга, грипп вирусининг ҳужайра мембранаси юзасидаги боғланиш жойларини блоклаб, ҳужайраларни уларга вирусни киришидан ҳимоя қилади.

Шиллиқ қаватига суртилганида препаратнинг тахминан 20% сўрилади. Организмда тўпланмайди ва сутка давомида асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Вирусли ринитларни даволаш, гриппни олдини олиш учун қўлланади.

Маҳаллий. Вирусли ринитни даволаш: бурун шиллиқ қаватига суртма кунига 2-3 марта 3-4 сутка давомида суртилади. Гриппни олдини олиш учун: грипп эпидемиясининг кўтарилган ва максимал ривожланган даврида ёки грипп билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлганда, бурун шиллиқ қаватига ҳар куни суткада 2-3 марта 25 кун давомида суртилади.

Бурун шиллиқ қаватида тез ўтиб кетувчи ачишиш ҳисси, ринорея.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

Бошқа дори препаратлари билан бирга қўлланганида салбий кўринишлар аниқланмаган.

Препарат кўзнинг вирусли шикастларишларида қўллаш учун мўлжалланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Eҳтиёткорлик билан Ҳомиладорлик, лактация даври, 2 ёшгача бўлган болалар.

10 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Рецепциз.

10 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.